48
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир неча жиҳатдан бошқа анбиёлардан афзалдирлар.
У зот айтадилар: “Мен (бошқа) анбиёлардан олти жиҳат билан афзал қилиндим: менга жамловчи
калималар берилди, менга қўрқинч билан нусрат берилди, ўлжалар ҳалол қилинди, ер масжид ва
покловчи қилинди, барча халойиққа пайғамбар этиб юборилдим, мен билан набийлар (келиши)
тугатилди” (Бухорий ва Термизий – Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан – ривоят қилган).
Бу ҳадисда Муҳаммад алайҳиссаломга берилган олти хусусият ҳақида сўз кетмоқда. Булар:
1. “Менга жамловчи калималар берилди”. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга қисқа
жумлалар билан олам-олам маъноларни ифодалаш қобилияти берилганди. У зот масалани қисқа, лўнда
баён этардилар. Ҳатто бир-икки оғиз сўзларига ҳам бир неча бет шарҳлар ёзилган.
2. “Менга қўрқинч билан нусрат берилди”. Бошқа ривоятда: “Менга бир ойлик масофадаги кучли
қўрқинч билан нусрат берилди”, дейилган. Яъни, Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз алайҳиссаломга бир ойлик
масофада турган душман қалбига ваҳима солиш билан ғалаба ато этган. Оз сонли мўминлар жуда кўп
жангларда Аллоҳнинг мадади билан зафар қучишган.
3. “Ўлжалар ҳалол қилинди”. Олдин ўтган пайғамбарларга жангда тушган ўлжалар ҳалол
қилинмаганди, улардан фойдаланиш мумкин эмасди. Аллоҳ таоло бу борада ҳам Расулуллоҳга лутф
кўрсатган.
4. “Ер масжид ва покловчи қилинди”. Уммати муҳаммадия учун ернинг ҳар қандай пок жойида
намоз ўқишга рухсат берилган. Фақат масжидда ўқиш шарт эмас, чўлдами, тоғдами, денгиздами, қаерда
бўлсаям, намоз вақти кириши билан покиза ерда ибодат қилинаверади. Бошқа умматларда бундай
имконият йўқ эди. Бундан ташқари, сув йўқлигида ёки сув ишлатишга қодир бўлмаганимизда покиза ер
жинси покловчи қилинди. Яъни, маълум вақтларда тоза ер жинси билан таҳорат қилиб – покланиб намоз
ўқишимиз мумкин.
5. “Барча халойиққа пайғамбар этиб юборилдим”. Аввалги пайғамбарлар маълум қавмларга,
халқларга юборилганди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса бутун олам аҳлига:
инсонларга, жинларга пайғамбар қилиб юборилганлар. Шунинг учун ким бўлишидан қатъий назар ҳамма
у зотга эргашиши лозим. Акс ҳолда унинг эътиқоди нотўғри, амали номақбул ҳисобланади.
6. “Мен билан набийлар (келиши) тугатилди”. Юқорида таъкидланганидек, Муҳаммад
алайҳиссалом энг охирги пайғамбардирлар. У кишидан кейин бошқа пайғамбар келмайди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбарлар саййиди, барча набийлардан, расуллардан
шарафлидирлар. Бир ҳадис шарифда: “Қиёмат куни мен одам фарзанди саййидиман. Устидан қабр
биринчи ёриладиган шахсман. Биринчи шафоат сўровчиман, шафоати биринчи қабул қилинувчиман”,
деганлар (Муслим – Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан – ривоят қилган).
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни жами инсонларга, жинларга пайғамбар
қилиб юборди. У зот бандаларга Қуръонни, ҳикматни ўргатдилар, турли ақидавий, ахлоқий иллатларни
бартараф этдилар.
Аллоҳ таоло шундай деган:
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“
Do'stlaringiz bilan baham: