Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

шояд тўғри 
йўлни топсалар”
(“Бақара” сураси, 186-оят).
Заҳҳокдан ривоят қилинишича, айрим саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: 
“Парвардигоримиз шивирлаб дуо қилсак бўладиган даражада яқинми ёки нидо қилиб чақирадиган 
даражада олисми?” деб сўрашганида Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилган. 
Аллоҳ бандалари айтган сўзларини эшитади, қилган амалларини кўриб, ҳамма нарсани билиб 
туради. Аллоҳ бандага жон томиридан ҳам яқиндир. Агар киши ҳеч ким эшитмайдиган тарзда пичирлаб 
дуо қилса ҳам Аллоҳ эшитади, дуоси холис бўлса, юракдан чиқса, сўраган нарсаларини беради. Дил 
тубидан отилиб чиққан илтижолар мустажоб бўлиши муқаррар. Дуони кўнгилдан, ихлос билан қилинади. 
Ғофил ҳолда қилинган, тил учидан чиққан дуо ижобатдан йироқ. 
Бошқа ўринда шундай дейилган: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“Ёки ночор одам дуо қилганида 
(дуосини)
ижобат этадиган, мушкулини осон қиладиган, 
сизларни Ернинг халифаси-эгалари қиладиган Зотми? Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?!”
(“Намл” сураси, 62-оят).
Яъни, улардан сўранг: мушриклар ибодатда Аллоҳга шерик қилаётган бут-санамлари яхшими ёки 
бошига мушкул тушган кишиларга ёрдам берадиган, оғирини енгил қиладиган, Ер юзида турли 
умматларни бирма-бир ўринбосар қилиб қўядиган Аллоҳми?! Бу ишларга Аллоҳдан бошқа яна ким 
қодир?! Аллоҳдан ўзга илоҳ борми?! Мушриклар сиғинаётган бут-санамлар Аллоҳ қилган ишларни қила 
оладими?!. 
Аслида мушриклар Ёлғиз Аллоҳ мусибатларни аритувчи, балоларни даф этувчи эканини 
билишарди. Шунинг учун бирон кор-ҳол бўлса, дарров Аллоҳга юкинишар, У Зотдан ёрдам сўрашарди. 
Агар балолар ариса, яна яхши кунлар келса, аввалги ҳолларига қайтишарди. Улар бу ҳодисалардан ибрат 
олишмасди, ҳақдан юз ўгиришда давом этишарди. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Аллоҳ қийин пайтларда, ғам-ташвиш чоғида ижобат қилиши кимни хурсанд этса, фаровонлик пайтида 
дуони кўпайтирсин” (Термизий, Байҳақий, Табароний ривояти. Ҳадис санади ҳасан). 
Бошингизга иш тушганида, мушкул вазиятда қолганингизда Аллоҳ ёрдам беришини истасангиз 
ишларингиз юришиб турганида, тан-жонингиз саломатлигида, фаровонлик пайтида Аллоҳга кўпроқ дуо 
қилинг. Шунда Аллоҳ сизни қийин дамларда ёрдамсиз қолдирмайди. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар 
тун ярми ёки учдан икки қисми ўтса, Аллоҳ таоло дунё осмонига тушиб, тонг отгунча: “(Ҳожатлари раво 
этилишини) сўровчи борми? Унга (сўрагани) берилади. Дуо қилувчи борми? (Дуоси) ижобат этилади. 
Истиғфор айтувчи борми? (Гуноҳлари) кечирилади”, деб айтади” (Муслим, Аҳмад, Ибн Ҳиббон 
ривояти). 
Ҳақиқий мўмин банда дуо қилиш билан бирга сабабларни юзага келтиради. Дуони тарк этиб, 
сабабларга суяниб қолиш дуруст эмас. Сабабларни бутунлай тан олмаслик ақлдаги нуқсондир. Шариат 
бизни дуо қилишга, шу билан бирга ишнинг амалга ошиши учун сабаб бўладиган воситаларни қўллашга 
буюради. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish