Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


МАЙЙИТЛАР ҲАҚҚИГА ДУО ҚИЛИШ, УЛАРГА САВОБ АТАШ



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

МАЙЙИТЛАР ҲАҚҚИГА ДУО ҚИЛИШ, УЛАРГА САВОБ АТАШ 
Ҳаётдан кўз юмган одам тириклигида қилган солиҳ амалларидан манфаат олади. Бундан ташқари 
маййит мусулмонлар томонидан қилинган дуолар, айтилган истиғфорлар, номидан берилган садақалар, 
қилинган ҳажлар савобидан баҳраманд бўлади. 
Аллоҳ таоло мўмин ака-укалари ҳаққига истиғфор айтганларни мақтаган: 
“--------------------------- Арабий матн --------------------------“ 
“Улардан кейин 
(дунёга)
 келганлар: “Парвардигоро, Ўзинг бизларни, бизлардан илгари имон 
билан ўтган биродарларимизни мағфират қил, қалбимизда имон келтирганлар учун бирон ғиллу 
ғашлик қилма. Парвардигоро, албатта, Сен Меҳрибон, Раҳмлисан”, деб айтадилар”
(“Ҳашр” 
сураси, 10-оят).
Бундан чиқди, “Эй Аллоҳ, ота-онамни, устозларимни, мўмин-мусулмон биродарларимни мағфират 
қил, гуноҳларини кечир, раҳматингга ол, жойларини жаннатда қил!” деб дуо қилса, фойдаси бўлади. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади “Одам боласи 
вафот этса, учтадан бошқа амаллари кесилади(. Булар): садақаи жория, манфаат олинадиган илм, ҳаққига 
дуо қиладиган солиҳ фарзанд” (Муслим ривояти). 
Яна Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Бир кишининг жаннатдаги мартабаси кўтарилади. Шунда у: “Бунинг боиси нима?” деб сўрайди. Унга: 
“Фарзандинг айтган истиғфор сабабидан (шундай мақомга эришдинг)”, дейилади” (Ибн Можа, Аҳмад, 
Табароний ривояти. Ҳадис санади ҳасан). 
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
маййит дафн этилганидан кейин қабр бошида туриб: “Биродарингиз ҳаққига истиғфор айтинг, унга сабот 
тиланг! Чунки у ҳозир сўроқ қилинмоқда”, дедилар” (Абу Довуд ва Баззор ривояти. Ривоят санади ҳасан). 
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Кимда-ким мўмин-мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ ўша бандага ҳар бир мўмин-мўмина учун 
битта савоб ёзади” (Табароний “Муснадуш шомиййин”да ривоят қилган. Ҳадис санади ҳасан). 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
ҳузурларига келиб: “Эй Расулуллоҳ, онам тўсатдан вафот этиб қолди, васият қилолмади. Ўйлайманки, 
агар гапирса, садақа қил(ишни тайинл)арди. Мен (онам) номидан садақа қилсам, унга савоби етадими?” 
деб сўради. Шунда Расулуллоҳ: “Ҳа”, дедилар (Бухорий, Муслим, Насоий ривояти). 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Саъд ибн Убода йўқлигида онаси вафот этди. 
Саъд: “Эй Расулуллоҳ, онам мен йўқлигимда вафот этди. Агар унинг номидан бирон нарса садақа 
қилсам, унга фойдаги тегадими?” деб сўради. “Ҳа”, дедилар у зот. Шунда Саъд: “Сизни гувоҳ қилиб 
айтаман, мевали боғим онам номидан садақа”, деди” (Бухорий, Термизий, Насоий ривояти). 
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, жуҳайналик бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам ҳузурларига келиб: “Онам ҳажни назр қилганди, лекин ҳаж қилолмай вафот этди. Унинг 
номидан ҳаж қилсам бўладими?” деб сўради. У зот: “Ҳа, унинг номидан ҳаж қил. Айт-чи, агар онангнинг 


161 
зиммасида қарзи бўлса, тўлармидинг? Аллоҳнинг ҳақини адо этинглар! Аллоҳ вафога ҳақлироқ Зотдир”, 
дедилар (Бухорий ривояти). 
Шунингдек, вафот этган одам бўйнида қарзи бўлса, уни ҳатто бегона одам тўласа ҳам, маййит 
зиммасидан соқит бўлади. 
Шу ўринда бир нарсани айтиб ўтамиз: бошқалар томонидан қилинадиган амаллар, дуолар, 
айтиладиган истиғфор қўшимча холос. Банда ўзи қилган амали асос саналади. Чунончи, “Ўлгандан кейин 
бошқалар қилган амал маййитга фойда бераркан”, деб тириклик чоғида бепарво юриш, шариат буюрган 
амалларни бажармаслик, гуноҳлардан тийилмаслик тўғри эмас. Ҳар ким ўзи учун намоз ўқийди, ўзи учун 
рўза тутади, закот беради, ҳаж қилади, зикр-тасбеҳ, истиғфор, салавот айтади, бўйнидаги қарзини кўзи 
очиқлигида ўзи тўлайди. Маййит учун қилинадиган ишлар қўшимча савоб сифатида бажарилади. 
Шунинг учун ўзгалар томонидан қилинадиган амалларга ишониб қолинмайди. 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish