Зиёвуддин Раҳим 2 бисмиллаҳир роҳМАНир роҳийм!


ШАЙТОН ВА ЖИНЛАРДАН САҚЛОВЧИ ҚЎРҒОН



Download 1,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/236
Sana04.03.2022
Hajmi1,73 Mb.
#481944
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   236
Bog'liq
Ziyovuddin Rahim. Islom aqidasi

ШАЙТОН ВА ЖИНЛАРДАН САҚЛОВЧИ ҚЎРҒОН 
Жинлар инсонга зиён етказиши Қуръони карим, ҳадис шарифлар билан собит бўлган. Жинлар, 
шайтонлар зиёнидан Қуръон ўқиш, зикр айтиш билан ҳимояланиш мумкин. 
Қуйида бандани Аллоҳнинг изни билан шайтондан, жинлардан сақлайдиган зикрларни 
келтирамиз. 
1. Аллоҳни кўп эслаш. 
Ҳорис Ашъарийдан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: 
“Албатта, Аллоҳ Яҳё ибн Закариёга бешта калимани амр қилди, унга (ўзи) амал қилишини, Бани 
Исроилни ҳам амал қилишга буюришни (амр қилди): мен сизларни Аллоҳни зикр қилишга буюраман. 
Зеро, бу душман ортидан шиддат билан қувиб келаётган кишига ўхшайди. У қачон мустаҳкам қўрғонга 
етиб борса, ўзини улардан сақлаб қолади. Худди шунингдек, банда фақат Аллоҳни зикр қилиш билан 
ўзини шайтондан сақлайди” (Термизий, Ҳоким, Ибн Хузайма ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). 
Шайтон одамни доим таъқиб қилади, адаштириш, йўлдан уриш, бирон зарар етказиш пайида 
бўлади. Банда шайтондан фақат Аллоҳни кўп ёд этиш билан ҳимояланади. 
2. “Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдуҳув лаа шарийка лаҳ”ни 100 марта айтиш. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
шундай деганлар: “Ким бир кунда юз марта “Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдуҳув лаа шарийка лаҳ, лаҳул 
мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр”, деса, ўн нафар қулни озод қилгандек бўлади, 
унга юзта ҳасана ёзилади, юзта гуноҳи ўчирилади, кечгача унинг учун шайтондан сақловчи қўрғон 
бўлади. Бирон киши у олиб келганидан афзалини келтира олмайди. Магар ким бундан кўпроқ қилса (ўша 
одам шундай фазилатга эришади)” (Бухорий, Муслим, Термизий ривояти). 
3. “Бақара” сурасини ўқиш. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Уйларингизни қабристонга айлантириб олманглар. “Бақара” (сураси) ўқиладиган уйдан шайтон қочади” 
(Муслим, Термизий, Насоий ривояти). 
Тирик инсонлар яшайдиган жойда Аллоҳ зикр қилинади, намоз ўқилади, Қуръон тиловат 
қилинади. Акс ҳолда бундай уй қабристонга айланиб қолади. Аллоҳ зикридан холи уйни жинлар, 
шайтонлар ўзига макон қилиб олади. Аллоҳ эсланадиган хонадонга шайтонлар яқинлашмайди. 
4. “Оятул курсий”ни ўқиш. 
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга 
рамазон закотини қўриқлашни тайинладилар. (Мен уни қўриқлар эканман,) бир киши келиб, қўл тиқиб 
таомдан ола бошлади. Уни ушлаб олиб: 
– Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига олиб бораман! – дедим. 
– Мени қўйиб юбор. Мен ҳожатманд кишиман, бола-чақам бор, ўта муҳтожман! – ялинди у. 
Уни қўйиб юбордим. Тонг отгач, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: 
– Кеча асиринг нима қилди, эй Абу Ҳурайра? 
– Бола-чақаси борлигини, қаттиқ муҳтожлигини айтиб ялинганди, раҳмим келиб қўйиб юбордим. 
– У сени алдаган, (эртага) яна қайтиб келади. 
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Яна қайтиб келади” деган сўзларидан унинг 
келишини билиб, кузата бошладим. (Айтилганидек,) у келди. Таомдан ола бошлаши билан ушлаб олиб: 
– Сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига олиб бораман! – дедим. 
– Мени қўйиб юбор. Муҳтожман, бола-чақам бор. Бошқа қайтиб келмайман! – деб сўз берди. Унга 
раҳм қилиб қўйиб юбордим. Тонг отганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: 
– Эй Абу Ҳурайра, кеча асиринг нима қилди? 


159 
– Келиб муҳтожлигини, бола-чақаси борлигини айтиб зорланганди, кўнгилчанлик қилиб яна қўйиб 
юбордим. 
– У сени алдаган. (Эҳтиёт бўл,) яна қайтиб келади. 
Мен уни тағин пойладим. Ҳалиги киши келиб, таомдан ола бошлаган заҳоти шартта ушлаб: 
– Энди сени Расулуллоҳ олдиларига олиб бормасам бўлмайди. Бу учинчиси. “Бошқа қайтиб 
келмайман”, деб сўз бериб, барибир яна келдинг! – дедим. Шунда у: 
– Мени қўйиб юборсанг, сенга фойдали калималарни ўргатаман, – деди. 
– Улар қандай калималар экан? 
– Агар тўшагингга ётсанг, “Оятул курсий” – “Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қойювм”ни 
охиригача ўқи. Шунда Аллоҳ томонидан сен учун бир ҳимоячи (фаришта) тушади, шайтон тонггача 
(сенга) яқин кела олмайди. 
Мен уни қўйиб юбордим. Кун ёришганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: 
– Кеча асиринг нима қилди? 
– Ё Расулуллоҳ, фойдали калималарни ўргатишни ваъда қилганди, қўйиб юбордим. 
– У қайси калималар экан? 
– У менга: “Агар тўшагингга ётсанг, “Оятул курсий” – “Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл 
қойювм”ни бошидан охиригача ўқи. Шунда сенга Аллоҳ тарафидан бир қўриқчи (фаришта) тушади, 
шайтон тонггача сенга яқинлашмайди”, деб айтди. 
– У ёлғончи бўлсаям, (бу сафар) рост гапирибди. Эй Абу Ҳурайра, уч кечадан бери ким билан 
гаплашаётганингни биласанми? 
– Йўқ. 
– Ўша (сенга одам шаклида кўринган аслида) шайтон эди (Бухорий ривояти). 
“Оятул курсий”ни фарз намозидан сўнг, уйқудан олдин ўқилса, Аллоҳнинг изни билан бандага 
жин ҳам, шайтон ҳам зарар етказа олмайди. Уйқудан олдин “Оятул курсий”ни ўқиган банда безовта 
бўлмайди, тинч ухлайди. 
5. “Бақара” сурасининг охири икки оятини ўқиш. 
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: 
“Аллоҳ осмонлар ва ерни яратмасидан икки минг йил аввал бир китоб ёзди, ундан икки оят нозил қилиб, 
улар билан “Бақара” сурасини тамомлади. Агар (ўша икки оят) бирон уйда уч кеча (давомида) ўқилса, 
(ўша уйга) шайтон яқинлашмайди” (Термизий, Доримий, Ҳоким ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ). 
Қайси уйда “Бақара” сурасининг охирги оятлари уч кеча ўқилса, ўша хонадонга шайтон 
яқинлашмайди. Шайтонлар ёмонлигидан халос бўлишнинг энг осон, самарали йўли шу. 
6. “Фалақ” ва “Нос” сурасини ўқиш. 
Ибн Обис Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
унга: “Эй Ибн Обис, сенга паноҳ сўровчилар ўқийдиган энг афзал (суралар)ни ўргатайми?” дедилар. У: 
“Ҳа, эй Расулуллоҳ”, деди. У зот: “Қул аувзу бироббил фалақ”, “Қул аувзу бироббин наас”. Мана шу 
икки сура (паноҳ сўраладиган энг яхши суралардир)”, дедилар (Насоий саҳиҳ санад билан ривоят 
қилган). 
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жин 
ва инсонлар кўзидан (баъзи дуоларни ўқиб) паноҳ сўрардилар. Муаввизатайн (яъни, “Фалақ” билан “Нос” 
сураси) нозил бўлгач, у зот иккисини олиб, бошқасини тарк этдилар” (Термизий, Насоий, Ибн Можа 
ривояти. Ривоят санади саҳиҳ). 
Пайғамбаримиз алайҳиссалом “Фалақ” ва “Нос” сураси тушишидан олдин баъзи дуоларни ўқиб, 
жинлар, инсонлар кўзидан паноҳ сўрардилар. Мазкур икки сура инганидан кейин бошқасини тарк 
қилганлар, “Фалақ” ва “Нос” сураси билан паноҳ сўрашни афзал билганлар. 
7. Ҳожатхонага кираётганда жинлар ёмонлигидан Аллоҳ паноҳ беришини сўраш. 
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай 
деганлар: “Агар биронталари ҳожатхонага кирса, жин билан одам болалари аврати орасида тўсиқ 
(бўладиган) нарса “бисмиллааҳ”, дейишидир” (Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривояти. Ривоят санади 
саҳиҳ). 
Мўминлар ҳожатхоанага киришдан олдин “Бисмиллааҳ”, десалар, жинлар одам боласи авратига 
назар сола олмайди, яъни, “Бисмиллааҳ” киши авратини жинлардан тўсиб турадиган парда бўлади. 


160 
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам 
ҳожатхонага кирсалар: “Аллоҳумма инний аувзу бика минал хубуси вал хобааис”, деб айтардилар” 
(Бухорий, Муслим, Доримий ривояти). 
Дуо маъноси: “Эй Аллоҳ! Эркак ва урғочи жинлар ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман!” 
Аллоҳ номи зикр қилинмагани учун ҳожатхонада жинлар, шайтонлар бўлади. Шунинг учун 
ҳожатхонага киришдан олдин уларнинг ёмонлигидан Аллоҳ асраши сўралади. Акс ҳолда жин ва 
шайтонлар бандага зарар етказиши мумкин. 
Мазкур ривоятда келган дуо ҳожатхона ташқарисида ўқилади. Ҳожатхона хоҳ очиқ, хоҳ ёпиқ 
жойда бўлсин, дуо ўқилаверади. Агар ҳожатхона бино шаклида бўлса, унга киришдан олдин – ташқарида, 
агар очиқ жойда бўлса, ҳожат чиқаришга тайёрланаётганда ўқилади. 
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва 
саллам: “Бу боғларда жин ва шайтонлар бўлади. Агар сизлардан биронтангиз унга кирса, “Эй Аллоҳ! 
Эркак ва урғочи жинлар (ёмонлиги)дан паноҳ беришингни сўрайман”, десин”, деганлар (Абу Довуд, Ибн 
Можа, Аҳмад ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ). 

Download 1,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   236




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish