аммонизацияланган номакобнинг иккиламчи киритиши ҳамда иккиламчи оқимли
ҳилма ҳил ўрнатиладиган крест-нуқтали, тешикли контакт элементли царгалар билан
карбонизацион колонналар ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
- минимал намликли натрий гидрокарбонат олинишини таъминлайдиган
карбонизацион колонна-гидроциклонцентрифуга тизимини яратиш;
- сода ишлаб чиқариш аппаратларини тайёрлаш учун конструкцион материаллар
сифатида зангламайдиган пўлатларнинг қўлланилишини йўқотиш ҳамда жихозларни
коррозион ҳимбй қилиш учун диффузион-ҳимояланган пўлатлар ва чуенларни
қўлланилишини жорий этиш;
- дистиллерли суюқлик.билан қуруқ калций гидрооксидни (пушонка) '
репульпация, дистиллер суюқлик билан бевоста кўсакли оҳакга
таъсир қилиш, филтр суюқликнинг таркибида углерод диоксид
бўлмаган қуруқ оҳак билан таъсир қилиниши (масалан, қуруқ оҳакни
аралаштирувчига бериш) ҳисобига оҳакли
суспензия олиб, дистиллер суюқликнинг
ҳажимини камайтиришини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш; танлаш усули жорий қилиш
конкрет шароитларга боғлиқ;
- сода ишлаб чикаришнинг энергетик жадаллаштирилиши.
Шуни айтиш керакки, перспективада энергетик муаммолар асосий диққатни талаб
қилади ва бу соҳадаги ишлар халқ хўжалиги учун энг самарали ва аҳамиятли бўлиб
қолади.
Сода ишлаб чиқаришда асосий энергия талаб қилувчи поғона ва операциялар
қуйидагилар: углерод диоксид ва оҳак олиниши билан оҳакли хомашёнинг куйдирилиши;
қўллайдиган айланма калцинаторларда ёки тащқи қиздирилиши билан айланма
калцинаторларда ёки ташқи қиздирилиш билан айланма ўчоқларда натрий
гидрокарбонатнинг кальцинацияси; фильтрли суюкликдан аммиак ва углерод
диоксидларини регенерация қилиш; аммонизацияланган номакобнинг карбонизацияси;
экзотермик реакцияларнинг иссиклигини оладиган сувларнинг совутилиши; каттиқ, суюқ
ва газли ярим махсулотлар ва махсулотларни транспорт қилувчи қурилмалар ҳамда
аралаштирувчи қурилмалар.
Энергиянинг
назарий
сарфланиши
деб
иссиқликнинг
қуйидагиларга
қўлланилишини
тушуниш керак; калций оксид ва углерод диоксилд олиш мақсадида
магний ва калций карбонатлар парчаланиш реакциялар; натрий ва аммоний
гидрокарбонатлар парчаланиши; фильтрли суюқликдан углерод диоксид ва аммакни
регенерация қилиш; натрий гидрокарбонат кристалланишининг ва углерод диоқсид
газининг ютилиш иссиқларини чиқариб ташлаш мақсадида айланма сувнинг юритилиши
(иссиклик эквивалент) ҳамда газли углерод диоксидини сикиш ишларини (иссиқлик
эквивалент) бажариш.
Сода ишлаб чикариш бўлимларида иссиқликдан фойдаланиш маълумотлар
қуйида келтирилган:
Умумий иссиқлик Иссиқликдаган
талабидан улуш, %
фойдаланиш коэфиценти,%
Оҳактош куйдирилиши 19,89
72,8
Калцинация (сода ўчоғи) 26,83
37,0
Углерод
диоксид
ва
аммиак регенерацияси
41,72 75,1
Карбонизация 3,3
60,1
Сувайланма
(совутиш
суви)
карбонизацияга
сарфланишдаги
сувни
ҳисобга олмаганда
3,54 70,0
Ишлаб чикариш
мухитларнинг транспорт
қилиниши
ва
аралаштирилиши
4,72 80,0
Оловли калцинация қўлланиладиган сода ишлаб чиқаришида фойдали
харакатларнинг иссиқлик коэффиценти ҳозирги кунда 43% ни ташкил қилади.
Олиб келинган иссиқпикнинг фойдаланиш даражасини ошириш ва энерго-
сарфланишларини камайтириш мақсадида иккиламчи энергетик ресурсларни чиқарадиган
агрегат ёки жараёнларни жадаллаштириш ҳамда фақат иқкиламчи энергетик
ресурсларнинг фойдаланиш даражасини ошириш ҳисобига «иссиқлик чикиндилар»
миқцори камайтирилиши зарурдир.
Бу масалада бошқа замонавий. йуналиш мавжуд. Масалан, «кучсиз
суюқликларнинг дистилляцияси-термокомпрессор-иккинчи буғлатувчи» ҳамда «аммиак
ва углерод диоксид термокомпрессор биринчи боғлатувчи»схемалар бўйича ишлайёткан
буғлатувчи термокомпрессор қурилмаларида дисстиллерли суюқликлар қисман
утелизацияси амалга ошади. Истеъмол қилинаётган бирламачи ёқилғининг
тегишли
миқдорда камайиши билан бу талаблар фойдали харакатнинг иссиқлик
коэффициенти 48% гача оширилиши мумкин.
Иссиқлик берадиган жараёнларда иссиқликнинг сарфланишини камайтирадиган
ишлар ҳам шу йўналишларга қарайди. Бу боради қуйидаги ишланмаларни белгилаб ўтиш
мумкин: «буғлатувчи-конденсатор» схема бўйича ишлаётган тез қайнаш аппаратларида
катакли қайтар ёки кимёвий тозаланган сувни қиздириш учун дистиллер суюқлик
иссиқлигининг утилизацияси, шу мақсадда калцинация газларининг утилизацияси, ҳам
сув қиздирилиши билан қайнов қатламли аппаратларда махсулотли соданинг иссиқлигини
утилизация Қилиш усули.
Иссиқлик ишлаб чикариши билан сода ишлаб чикаришида зарур бўлган
совутилган сув олиш учун иссиқпик насос режимида қишқи дарида ишлаётган абсорбцион
совутгичлар қўлланилиши иссиқлик берувчи жараёенларда иссиқлик утилизациясини
мисоли қилиб олиш мумкин. «ПИК» совутгич машиналар ва «қуруқ» фадирняларни
қўллаш ҳисобига қуйидагиларга эришиш мумкин: 19-21°С ҳароратли
совутиш сувини
қўллаш ҳисобига сода ишлаб чиқарилиш стабилизация қилинади, моддий ва энергетик
ресурсларнинг сарфланиши камаяди, сезиларли экологик эффект ҳосил булади, иссиқпик
чиқариладиган технологик аппаратларнинг кўрсаткичлари яхшиланади.
Кейинчалли илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишлари қуйидагиларга йўлланган бўлади:
оҳак ишлаб чикаришда ёқилғидан тўлиқ фойдаланиш ёки уни алмаштириш, калцинация ва
дистилляция жараёнларида энергия ташувчини (сув буғи) алмаштирилишига, сикилаётган
газларнинг совутиш ҳисобига паст параметрли буғ олинишига ва ҳ.қ.
Бу вазифаларни амалга ошириш натижасида сода ишлаб чиқаришнинг энергйя
сарфланиши камаяди ва фойдалй Ҳаракатнинг йссйқлик коэффициенти 15-20% га
оширилишига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: