Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet272/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

FOYDALANILGAN ADABIYOTLAR: 
1.AbirqulovQ.N., RafiqovA.,HojimatovA.N., Ekologiya. O‘quv qo‘llanma. 
T.: 2004. 
2.Rafiqov A.A., Abirqulov Q.N., Hojimatov A.N. Tabiatdan foydalanish 
iqtisodiyoti. o‘quv qo‘lllanma - T.: Yozuvchilar uyushmasi nashriyoti, 2004 
3.Jumaev T. Ekologik ekspyertiza, o‘quv qo‘llanma - T: 2001. 
 
ОРОЛ ДЕНГИЗИНИНГ УМУМИЙ МУАММОЛАРИ ВА ОЛДИНИ 
ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ 
 
С.С.Дурманова, Г.Амантурдиева 
Тошкент давлат техника университети Термиз филиали 
 
Орол денгизи муаммоси – кенг кўламли антропоген ўзгаришлар ва 
табиатининг бузилишига кўра, инсоният тарихида ўхшаши йўқ фожеадир. 
Чунки 45-50 йил давомида, яьни бутун бир авлод кўз ўнгида денгиз қуриб 
бормоқда. Бу жараѐн ҳамон давом етмоқда. Жадал буғланиш натижасида 
экологик муҳит ҳолатининг бузилиши ҳамда инқирознинг кучайиши 
кузатилмоқда. 
Чунки бугунги кунга келиб денгиз ҳажми 13 бараварга камайиб кетган. 
Майдони эса 7 баравардан кўпроққа қисқарган. Сув сатҳи 26 метрга пасайган. 
Денгиз қирғоқлари чизиғи юзлаб километрга чекинган. Сувнинг шўрланиш 
даражаси денгизнинг ғарбий қисмида 1 литр сув ҳисобида – 120 г/л.га, 
шарқий қисмида эса 280 г/л.гача етган. Бунинг оқибатида Қизилқумнинг 
шарқий ва жанубий-шарқий, Қорақумнинг жанубий, Устюрт платосининг 
ғарбий қисмидаги саҳро майдонлари кенгайиб бориши кузатилмоқда. 
Қуриѐтган денгиз тубида юзага келган туз ва қум майдони ҳозирги кунда 4,5 
миллион гектарни ташкил этмоқда. Бу эса Оролбўйида истиқомат қилаѐтган 5 
миллиондан ортиқ аҳолининг турмуш шароитларига, саломатлигига, ўсимлик 
ва ҳайвонот дунѐсига жиддий таҳдид солмоқда. 
Денгиз қуриши билан боғлиқ ҳолда иқлимнинг ўзгариши натижасида 
ѐзги ўртача ҳарорат 2-3 даражага кўтарилди. Натижада ѐзги мавсумда ҳаво 
қуруқлиги кучайиб, нисбий намлик даражаси 10 фоизга камайди. Вегетация 
даврида умумий ҳарорат 1961-1990 йиллардагига нисбатан 30-50

С даражага 
ўзгарди. Денгизнинг чекиниши ва туз-қумли чўкиндилар кўпайиб кетиши 
илиқ ва совуқ мавсумларда ѐғингарчилик мувозанатининг бузилишига олиб 


374 
келди. Авваллари Оролбўйида ѐзги ѐғинлар ортиши кузатилган бўлса, 
эндиликда бу ҳолат қишки мавсумда кўпайганлиги кузатилмоқда. Умумий 
ҳароратнинг 20-24 фоизга кўтарилиши оқибатида, ҳатто, чўл ҳудудлари 
устида ҳам нисбий намликнинг камайиб кетиши кузатилмоқда. Бундай ҳолат 
ҳудуднинг қишлоқ ҳўжалигига салбий таьсир этиб, маҳсулдорликнинг 
пасайиб кетишига олиб келди, суғориш сувларига бўлган эҳтиѐжни 
кучайтирди. 
Қуриб қолган денгиз тубида ҳосил бўлган қум-тузли саҳро ҳозирги кунда 
45 минг квадрат километрни ташкил этмоқда. Токсик чанг таратиш ўчоғига 
айланган бу майдондан кўтарилаѐтган зарарли моддалар 400 километрдан 
ортиқроқ масофагача етиб, 35-40 километр кенгликдаги атроф-муҳитга 
таралмоқда. Туз чангларининг кўтарилиши жараѐнларининг такрорланиб 
туриши ҳолати эндиликда йилига 35 мартадан ошиб кетди. Шамол туфайли 
кўчиб юрувчи тузли қумнинг ҳажми тобора ортиб бормоқда. Баьзи 
маьлумотларга кўра, у бугунги кунда йилига 75 миллион тоннага етган. 
Денгизнинг шарқий қисмидан кўтарилаѐтган қум-туз ҳажми эса янада 
кўпаймоқда. Чунги олим-мутахассисларнинг ҳисоб китобларига кўра, шу 
ҳудуддан бир миллиард тоннадан кўпроқ токсик чанг атмосферага 
чиқарилган. Қуриган денгиз тубида пайдо бўлган ―Оролқум‖ дея номланувчи 
массивдан кўтарилаѐтган бу чанг соатига бир километр тезлик билан жануб 
сари учиб кетмоқда. 
Оролбўйида рўй бераѐтган табиий муҳит деградацияси кўлами ҳам 
йилдан-йилга 
ортиб 
бормоқда. Ўзбекистон 
Республикаси 
Фанлар 
Академиясининг маьлумотларига кўра, 800 минг гектарни қамраб олган 
тростник массивдаги ўсимликлар йўқолиб кетиш даражасига етган, 1,3 
миллиард майдондаги тўқайзорлар, 50 минг гектар майдондаги ем-хашак 
ўрим майдонлари ҳам шу ҳолатга тушган. Натижада, табиий яйловларнинг 
маҳсулдорлиги 2 бараварга камайган, умумий майдони 600 минг гектарга 
тенг бўлган 100 дан ортиқ кўл эса мутлақо қуриб қолган. 
Шу тариқа ҳудуднинг табиий бойликлари – флора ва фаунасининг 
эндемик генофонди қайта тикланмайдиган даражада йўқ бўлиб кетган. Чунки 
асрлар оша инсонга кўмакдош бўлиб келган, ризқ улашган Орол денгизининг 
қуриши жонли табиатнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсига катта миқдорда 
талофат етказган. Яқин ўтмишда ушбу ҳудуднинг бой фаунаси 68 турдаги 
майда озиқланувчилар, 307 турдаги парранда, 33 турдаги оиладош, 2 турдаги 
сув ва қуруқликда яшовчи, 498 турдаги умуртқали, 44 турдаги балиқ ва 3500 
турдаги умуртқасизлардан иборат бўлган. Ҳозирги кунда бу фаунистик 
таркибнинг 12 тури бутунлай йўқолиб кетган, 19 турдаги майда 
озиқланувчиларнинг 19 тури, 76 турдаги қушлар, 12 турдаги балиқлар йўқ 
бўлиш, ондатралар эса бутунлай қирилиб кетган. Шунингдек, оролнинг 
қуриши оқибатида денгизда йилига 45 минг тонна қимматбаҳо балиқ 
овланадиган балиқчилик саноати бой берилган. 
Авваллари дарѐ дельталари оқимлари улкан тўқай массивлари – дарѐ 
оқовалари тўлдирган қатламларда турли буталар, ўтлар, ѐғочсимон 
ўсимликлар билан уйғунликдаги ўзига хос ўрмонларнинг юзага келишига 


375 
муҳим омил вазифасини ўтар эди. Эндиликда эса ўзида 574 турдаги 
ўсимликларни намоѐн этиб турадиган бу флоранинг атиги 230 туригина 
сақланиб қолганлиги маьлум. Шу турдаги флоранинг ҳам 192 тури мавжуд 
бўлиб, уларнинг 54 тури йўқолиб кетиш арафасида, 152 тури эса амалда 
мутлақо йўқолиб кетган. 
Ҳукуматимизнинг Оролбўйида экологик муҳитни соғломлаштириш, 
аҳоли турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган муғим қарорлари қабул 
қилиниб, изчиллик билан ҳаѐтга тадбиқ этилмоқда. 
Биринчи Президентимиз ташаббуси ва мамлакатимизнинг бевосита 
иштирокида Оролни қутқаришга қаратилган Халқаро жамғармалар ташкил 
этилди, қуриб бораѐтган денгиз билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш 
борасида кенг қамровли дастур ҳамда лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ҳаѐтга 
тадбиқ этила бошлади. Бугунги кунда ҳам, Президентимиз Шавкат Мирзиѐев 
ташаббуси билан шу мақсадга йўналтирилган маблағлар ажратилмоқда, 
халқаро ташкилотлар ва хорижий инвесторлар томонидан лойиҳаларни 
молиялаштириш ишлари давом эттирилмоқда. 
Жанубий Қорақалпоғистон ҳудудидаги дренаж сувларини четга буриш 
лойиҳаси халқаро ташкилотлар (МБРР ва МАР)нинг 74,5 миллион долларлик 
кредит маблағлари ҳисобига амалга оширилиши муҳим аҳамият эга бўлади. 
Чунки бу лойиҳа амалга оширилса, 100 минг гектар экин майдонларининг 
мелиоратив ҳолатини яхшилашга, шунингдек бир қатор ветландларни, 
археологик ѐдгорликларни ва ―Бадай тўқай‖ қўриқхонасини талаблар 
даражасида сақлаш имконини беради. 
Орол денгизи бассейни дастури доирасида Орол денгизининг қуриши 
оқибатларини юмшатиш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилади. Бугунги 
кунда ―Амударѐ дельтасида локал сув ҳавзалари ташкил этиш‖ лойиҳасининг 
биринчи босқичи амалга оширилди. 
Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини сифатли ичимлик суви билан 
таьминлашга йўналтирилган дастурининг 5.1. банди мавжуд бўлиб, у 
―Ўзбекистон: тоза сув, санитария ва аҳоли саломатлиги‖ деб номланади ҳамда 
ҳукумат Дастурининг муҳим қисми ҳисобланади. 
Натижада 5 та сув узатувчи иншоот, 45 километрлик тўсиқ дамбалари 
фойдаланишга топширилди, 70 минг гектар майдондаги 810 миллион 
кубометр сув сатҳини назорат қилувчи муҳандислик ҳавзаларини ташкил 
этиш ишлари тугалланди. Айни кунларда ушбу лойиҳанинг сув ҳавзалари 
майдонини 230 минг гектарга етказиш имконини берадиган иккинчи босқичи 
амалга оширилмоқда.
Кейинги 15 йил ичида қуриб қолган денгиз тубидан туз ва қум кўчишига 
барҳам бериш мақсадида республика ўрмон хўжалиги ҳамда хорижий 
инвесторлар кўмаги билан 134 минг гектардан ортиқроқ майдонда ўрмон-
мелиорация ишлари амалга оширилди. Минглаб саксовул, черкез, кандим 
ниҳоллари экилди ва улар қум кўчишининг олдини олишда хизмат қилмоқда.


376 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   268   269   270   271   272   273   274   275   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish