Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet274/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

Доривор лимонўт (
Мелисса Оффициналис
)
ясноткадошлар 
Ламиацеае
(лабгулдошлар — 
Laviataye)
оиласига киради. Кўп йиллик, сертукли, 30—60 
см баландликдаги ўт ўсимлик. Пояси битта ѐки кўп, қарама-қарши 
шохланган. Барглари тухумсимон, бир оз ўткир учли, сер тукли (устки 
томонидан), аррасимон қиррали бўлиб, қисқа банди билан поя ва шохларида 
қарама-қарши ўрнашган. Оқ рангли, тукли, икки лабли гуллари гул банди 
билан барг қўлтиғига жойлашиб, тўп гулни ҳосил қилади. Меваси — 4 та 
ѐнғоқча. 
Июн-августда гуллайди, меваси июл-
августда етилади. 
Географик тарқалиши.
Ўрта Осиѐ, 
Қрим, 
Кавказ, 
Россиянинг 
Европа 
қисмининг 
жанубида 
ва 
бошқа 
давлатларда дарахт сояларида, тоғли 
туманларда тошлар соясида ва бошқа соя 
ерларда ўсади. Ўзбекистоннинг Тошкент 
ва Сурхондарѐ вилоятларида учрайди. 
Кимѐвий таркиби.
Ер устки қисми 
таркибида 0,01—0,33% ефир мойи, С 
витамини, 
каротин, 
фенилкарбон 


378 
кислоталар (кофе, хлороген, розмарин, ферул, протокатех ва бошқалар), 
тритерпенлар, флавоноидлар (лютеолин-7-гликозид ва бошқалар), 5—10% 
ошловчи ва бошқа моддалар, уруғида 20—27% ѐғ бор. 
Лимонўтнинг ефир мойи гераниол, линалоол, нерол, фарнезол ва уларни 
сирка кислотаси билан бирикмаси, лимонен, пулегол, гераниал, нерал ва 
бошқа терпенлардан ташкил топган. 
Кийикўт 
(Зизипҳора педицеллата)
 
лабгулдошлар 
(Laviataye)
оиласига 
мансуб, бўйи 16-40 см бўладиган кўп йиллик ўт ўсимлик. Пояси сершох. 
Барглари навбатма-навбат жойлашган, мураккаб, оқ пацимон, 1-14 жуфт 
наштарсимон баргчалардан ташкил топган. Тўпгуллари сариқ рангли, 10-20 
та гулдан иборат бошчасимон ғуж шингилдир. Меваси тукли, тухумсимон 
дуккак. Май-июн ойларида гуллайди, меваси июлда етилади.
 
Географик тарқалиши.
Кийикўт Ўрта Осиѐ, Украина, Кавказ ва 
Россиянинг Европа қисмида очиқ жойларда, даштларда тепаликлар ва 
далаларди, ўрмон четларида ўсади. Чорва моллари боқиладиган ерлардан 
тезда йўқолиб кетади. 
Кимѐвий таркиби.
Кийикўтда тритерпен гликозидлар, флавоноидлар, 
ошловчи моддалар, кумаринлар билан оксикумаринлар, аминокислоталар, 
витаминлар, жумладан, токоферол бор. Кийикўт селен тўплаб борадиган 
ўсимликлар қаторига киради. Бу ўсимликда ҳар хил микро- ва 
макроелементлар (калций, кремний, алюминий, темир, магний, кобалт, рух, 
мис, марганец, молибден, хром) бор. 
Ишлатилиши.
Кийикўтнинг елими таркибида кўзга даво бўладиган 
дорилар бор. У иссиқ йўтални юмшатиш хусусиятига ега, ўпка яраларидан 
келадиган зарарни камайтиради ва овозни 
яхшилайди. 
Хитой 
табобатида 
илдизидан 
тайѐрланган тинктура ѐки кукун турли 
меъда-ичак 
касалликлариган 
қарши, 
шунингдек, сийдик ҳайдайдиган ва 
терлатадиган дорисифатида қўлланилади. 
Уни диабетда, фурункулѐз, пиодермияда 
бошқа 
доривор 
ўсимликлар 
билан 
биргаликда 
ишлатиш 
буюрилади. 
Кийикўтнинг илдизидан тайѐрланган 
екстракт инфекция тушган жароҳатларга, 
яраларга қўйиш учун ишлатилади. 
Замонавий тиббиѐтда кийикўтдан тайѐрланган дамлама ва қайнатмалар 
(10% ли) гипертония касаллиги, стенокардия, қон айланишининг 
етишмовчилиги, ўткир гломерулонефтритлар, буйрак-томирлар касаллигида, 
шунингдек, диабет, стоматит, парадонтозда, фурункулѐз ва бошқа тери 
касалликларида ишлатилади. 
20% ли дамламаси аритмиялар (тахикардия, екстросистолия) билан 
ўтаѐтган юрак-томирлар етишмовчилигида, шунингдек, неврастенияда фойда 
беради. 


379 
Кийикўтнинг гален препаратлари (дамлама ва қайнатма) қон босимини 
пасайтирадиган, юракка қувват берадиган тинчлантирувчи таъсирга ега. Бу 
препаратлар юрак тож томирларини кенгайтиради, буйракда қон айланишини 
кучайтиради ва сийдик ажралишини кўпайтиради. 
Қўлланиладиган қисми.
Ўсимликнинг ер устки қисмлари ва илдизи. 
Ялпиз 
(Ментҳа)
лабгулдошлар 
(Laviataye)
оиласига мансуб, Бўйи – 30 
см дан 100 смгача борадиган кўп йиллик ўцимон ўсимлик. Ўзига хос ўткир 
ҳиди бор, барглари чайнаб кўрилганида оғизна совутиб қўйгандек бўлиб 
туюлади. Илдизпояси сершох, ер тагида ѐн томонга қараб кетган шохлар 
чиқаради. Илдизлари ингичка, попук илдиз, илдизпоясининг бўғимларидан 
чиқади. Поялари енг тагидан бошлаб кучли шохланади, яланғоч ѐки сийрак 
калта тукли бўлади. Барглари калта бандли, чўзинчоқ – тухумсимон шаклда, 
четлари тишли, узунлиги 8 см ва енг 2 см гача боради. Гуллари пушти ва оч 
бинафша рангда, майда – майда бўлиб, тўпгуллар ҳосил қилади. Мевалари – 
тўрт қўшалоқ ѐнғоқча.
Июн – августда гуллайди, сентабр – октабрда мевалари етилади.
Географик тарқалиши.
Ялпиз Украина, Белорус, Молдава, Шимолий 
Кавказ, Тожикистонда кўп екилади. Осиѐ ялпизи Ўрта Осиѐдаги ҳамма 
республикаларда кенг тарқалган.
Кимѐвий таркиби. 
Ялпиз баргларида анчагина ефир мойлари, жумладан 
ментол, шунингдек дипептан, фелландрен, синеол, пулегон, ментофуран, 
ментол билан сирка ва валерианат кислота ефирлари, каротин, гесперидин, 
бетаин, уросолат ва олеонат кислоталар бор. Баргларидан флавоноидлар ҳам 
топилган.
Осиѐ ялпизида ефир мойларидан 
ташқари ошловчи моддалар, витамин C, 
катехинлар ҳам топилган. Ялпизнинг 
таркибида ефир мойи ва тимол моддасини 
олиш учун махсус екиб ўстирилади. 
Бундан ташқари унинг таркибида симол, 
борлеол, пинин, карвакрол, оз миқдорда
ошловчи моддалар ва флаваноидлар ҳам 
борлиги аниқланган.
Ишлатилиши. 
Ялпиз 
барги 
препаратлари, ефир мойидан тайѐрланган 
ялпиз суви, настойкаси кўнгил айнишига ва қусишга қарши ҳамда овқат ҳазм 
қилиш жараѐнини яхшилашда ишлатилади. Бундан ташқари, ялпиз суви оғиз 
чайқаш ва микстуралар таъмини яхшилаш учун қўлланилади. Эфир мойидан 
ажратиб олинган ментол қулоқ, бурун, нафас йўллари касалликларида ҳамда 
тиш оғриғини қолдириш учун ишлатилади. Ментолдан бош оғриғини 
қолдирадиган мигрен қалами тайѐрланади. Ментол препарати — валидол, 
кўкрак қисиш (стенокардия) касаллигида ишлатилади. Ялпиз - халқ 
табобатида юқори нафас йўлларининг ўткир ва сурункали касалликларида 
кўп ишлатилади. Гален препаратлари тинчлантирувчи, ўт ва сийдик 


380 
ҳайдовчи, яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирадиган, антисептик, 
терлатадиган, ел ҳайдайдиган, ич суришини тўхтатадиган хоссаларга ега.
Ибн Сино фикрига қараганда, бош оғриғи, кўнгил айниши ва қайт қилиш 
вақтида, ҳиқичоқ тутганида, сариқ касаллиги, юрак ва ҳазм органлари иши 
бузилганида ялпиз наф беради. Ялпиз уруғи иссиқлик бўлиб, тананинг 
ичкарисидаги шираларни тортиб олади ва шу тариқа одамни терлатади. 
Ялпиз уруғини май (шароб) га солиб қайнатиб ѐки анжир билан қўшиб 
ичилса, балғам анча юмшайди, лат еган жойларга боғлам қилиб қўйилса, 
қонталашларни йўқотади.
Одам ети увишиб, қалтираганида, уни чаѐн чақиб олганида, мускуллари 
лат еганида ялпиз қайнатмасини ичиш буюрилади. Ундан ванна қилиш учун 
ҳам фойдаланилади.
Ялпиз препаратлари капиллярларда қон айланиши ва ичак ҳаракатини, 
ҳазм безлари ишини кучайтиради, ўт ва сийдик ажралишини кўпайтиради. 
Ялпиз баргларида ментол бўлганлигидан, у микробларга қарши таъсирни ҳам 
намоѐн қилади.
Қўлланиладиган қисми.
Ўсимликнинг барглари ва тўпгуллари. 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   270   271   272   273   274   275   276   277   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish