Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы


ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet273/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

ХАЛҚ ТАБОБАТИДА ДОРИВОР ЎСИМЛИКЛАР 
 
С.Суллиева – доцент, Зокиров Қ.Ғ. - талаба 
Термиз давлат университети
 
Шифобахш ўсимликлар инсоният учун ўтмишдан маълум бўлган. 
Жумладан, ватандош алломаларимиздан бири Абу Али ибн Синонинг ―Тиб 
қонунлари‖ асари асрлар мобайнида нафақат араблар, балки Европа 
шифокорларини ҳам дастур амал бўлиб хизмат қилган. Абу Али ибн Сино 
900 га яқин шифобахш ўсимликка таъриф берган ва улар билан даволаш 
усулини ѐзма равишда қолдирган.
Ҳозирги пайтда Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти томонидан бугунги 
кунда халқ табобатининг тавсиялари ва фаолиятининг жуда ҳам муҳим 
эканлиги қайд этилган. Дунѐнинг 120 дан ортиқ мамлакатида халқ табобатига 
расмий мақом берилган. Бир қатор мамлакатларда халқ табобати 
Академиялари, илмий-тадқиқот институтлари, табобат дорилфунунларида 
табобат тизими учун илмий-амалий мутахассислар тайѐрлаш бўлимлари 
фаолият кўрсатмоқда. 
Маълумки дунѐ миқѐсида фармацевтика корхоналарида ишлаб 
чиқарилаѐтган дори воситаларининг тахминан 50% и доривор ўсимликлар 
хомашѐсидан тайѐрланмоқда. Таъкидлаш лозимки, ҳозирги вақтда 
мамлакатимизда фармацевтика саноати ва дорихоналарни ўсимликлар 
хомашѐси билан таъминлаш мақсадида ихтисослашган, фермер, ўрмон ва 
бошқа мулкчилик шаклидаги хўжаликларида энг кўпи билан 42 тагача 
доривор ўсимликлар турлари ўстирилади. 
Мутлоқ кўпчилик мамлакатларда, шу жумладан, Ўзбекистон 
Республикасида фармацевтика саноатини жадаллик билан ривожланиши 
бундай корхоналарнинг доривор ўсимликлар хомашѐсига бўлган талабни 
кескин ортишига сабаб бўлмоқда. Шуни таъкидлаш лозимки, табиий ҳолда 
ўсувчи доривор ўсимликлар захираларининг чегараланганлиги туфайли 
фармацевтика саноати корхоналарнинг доривор ўсимликлар хомашѐсига 
бўлган талабини, асосан, доривор ўсимликлар ўстириш орқалигина қондириш 
мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 83-сон йиғилиш 
баѐни қарори билан тасдиқланган ―Сурхондарѐ вилоятида иқтисодиѐтнинг 
асосий тармоқларини янада ривожлантириш дастури‖ нинг 24-бандига асосан 
―Бойсун туманини фармацевтика саноати марказига айлантириш, соҳани 
ривожлантириш ва инвесторлар учун кенг имтиѐз ва проференциялар яратиб 
бериш орқали фармацевтика соҳасида инвеститцион фаолликни жадал 
ошириш ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш мақсадида фақат 
фармацевтика соҳаси учун ―Эркин иқтисодий зона‖ ташкил этиш кўзда 
тутилган. Бойсун туманида фақат фармацевтика соҳаси учун ―Эркин 
иқтисодий зона‖ ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиб 
Вазирлар Маҳкамасига киритиш‖ режалаштирилмоқда. 
Республикамизда рўйхатда ўтган ва биокимѐвий таркиби ўрганилган 600 
турга яқин табиий ҳолда ўсадиган доривор ўсимликлар мавжуддир. Уларнинг 


377 
аксарияти тоғ ўрмонларида тарқалган. Ушбу доривор ўсимликлардан 230 
турининг хом-ашѐси фармацевтика саноати эҳтиѐжлари учун тайѐрланади, 
кўпчилиги маданийлаштирилган ҳолда етиштирилади ва уларнинг хом-ашѐси 
асосида 254 турдаги яқин доривор препаратлар тайѐрланади. 
Биз табиий ҳолда ўсадиган доривор ўсимликлардан тўғри ва оқилона 
фойдаланишни йўлга қўйишимиз билан бир қаторда, қимматбаҳо хом ашѐ 
манбаи ҳисобланган, юқори сифатли дори маҳсулотларини берадиган 
истиқболли шифобахш ўсимликларни плантацияга айлантирсак, хом ашѐ 
манбаи янада мустаҳкамланар эди. Бу тадбирларни амалга оширилиши билан 
доривор ўсимликларнинг юқори сифатли турли-туман янги маҳсулотлари 
ишлаб чиқарилади, натижада нафақат ижтимоий самарадорликка эга бўлишга 
эришилади, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам фойда кўрилади. 
Демак, халқ табобати ва замонавий тиббиѐтнинг ривожланиши учун 
тарихий тажрибаларни ўрганиш ва таҳлил этиш, доривор ўсимликларни 
ўрганиш, Республикамиз иқлим шароитида табиий ҳолда мавжуд бўлган 
доривор ўсимликларнинг турларни асраш, интродуцент турларни 
мослаштириш ва кенг масштабли плантацияларини ташкил этиш долзарб 
масала ҳисобланади. 
2017 йилда ―Ўзфармсаноат‖АК тизимидаги корхоналар томонидан
доривор ўсимликларга бўлган эҳтиѐжини таҳлил этилганида лимонўти 2, 02 
т, кийик ўти 6,0 т, ялпиз 1,03 т, сассиқ коврак 0,09 т ва ҳ ўсимликларга бўлган 
талаблари борлиги ўрганилди. Биз қуйида айрим доривор ўсимликларга 
тўхталиб ўтамиз. 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish