Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet281/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

Фойдаланган адабиѐтлар: 
1. Постановление Президента Республики Узбекистан №ПП-2970 16-
май 2017 г. «О мерах по увеличению производства и промышленной 
переработки корня солодки (лакрицы) в Республике Ўзбекистан. 
2. Бахиев а. «Заросли солодки голой в нижнем течении Амударьи»
Тошкент «ФАН» 1978. 113б. 
3. Гладишев А.И., Кербабаев Б.Б. «К вопросу о семенном размнежении 
солодки голой (Glycyrrhiza glabra L.)» «Изв. АН Туркм ССР, сер. Биол. Наук»
№2. 1967. 
4. Кузиев А.Р. «Силлиқ ширинмияни етиштириш бўйича қўлланма»
Тошкент 2018. 22б. 
5. Статистик маълумотлар. 
САМАРҚАНД ЎЛМАСЎТИ
 HELICHRYSUM MARACANDICUM
 POPOV 
EX KIRP. НИНГ УРУҒЛАРИНИНГ ЛАБОРАТОРИЯ ШАРОИТИДА 
УНУВЧАНЛИГИ 
 
Хўжанов А.Н. - ЎзР ФА Ботаника иниститути 
Кайпов Қ.П. - Қорақалпоқ давлат университети 
 
Ўзбекистон республикаси Президентининг 2017 йил апрелдаги ПҚ-2911-
сон ―Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай 
шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ги қарори, 2017 йил 7 
ноябрдаги ПФ-5229-сон ―Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимни 
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ги фармони тиббиѐт 
амалиѐтига жорий этилган доривор ўсимликларни маданийлаштириш ва 
етиштириш технологиясини ишлаб чиқариш назарда тутилган. Ҳозирги кунда 
фан ва техника тараққиѐти жадал равишда ривожланаѐтган бир вақтда 
флорамизда тарқалган ѐввойи ҳолда ўсаѐтган доривор ўсимликларни 
иқлимлаштириш ва уларни кўпайтириш технологиясини ишлаб чиқиш 
долзарб вазифалар хисобланади.
Республикамида 1500 га яқин доривор ўсимлик мавжуд бўлиб, 112 тури 
хозирда фармзоналарда кўпайтирилиб хом ашѐси етиштирилиб келинмоқда. 
Бундаш ташқари доривор ўсимликлардан 
Аjuga turkestanica
(Regel) Briq.,
 
Allium sativum
L.,
Helichrisum maracandicum
M.Pop.,
Glycyrrhiza glabra
L., 
Cistanche salsa
(C.A.Mey) G.Beck., 
Ferula tadjikorum
Piminev,
Ephedra 
eqiuisetina
Bunge., республикамизда табиий захиралари камайиб бормоқда.
Шундай доривор ўсимликлардан бири Самарқанд ўлмасўти (
H. 
maracandicum
) хисобланиб онтогенези, табиий захираси, тарқалиши, 
кўпайтириш усуллари ўрганилмаган. 
Самарқанд ўлмасўти (
H. maracandicum

Asteraceae
оиласи 
Helichrysum 
Mill

туркумига мансуб. 
H. maracandicum
кўп йиллик ўсимлик бўлиб, бўйи 
15-75 см, бир нечта вегетатив поялар (2-10) ҳосил қилади. Пояда барглари 
кетма-кет жойлашган, баргининг учки қисми ўткирлашган. Саватчаси 
лимонранг сариқ, ярим шарсимон ѐки гуллаган вақтида шарсимон, диаметри 
8-10 мм, гултожбаргларининг узунлиги 0.6 мм, эни 0.1 мм тўқ сариқ рангда. 


393 
Июн-июл ойлари гуллаб, июль-август ойлари уруғи пишиб етилади. Асосан 
уруғи ва илдиз орқали кўпаяди. Умумий тарқалиши Ўрта Осиѐ (Тян-Шан, 
Помир-Олой), 
республикамизнинг 
Тошкент, 
Наманган, 
Қашқадарѐ, 
Сурхондарѐ ҳамда Самарқанд вилоятларида денгиз сатҳидан 1000-2500 м 
баланд бўлган жойларда учрайди.
H. maracandicum
тиббиѐтда асосан холецистит ва гипохолецистит 
касалликларини даволашда қуруқ ва суюқ экстрактлари қўлланилади. 
Гулининг таркибида флавоноидлар (37.20%), изогелихризин, гелихризин [5], 
гликозидлар, кумаринлар, церинлар, витамин К, мум ва аччиқ танид, эфир 
мойи (0.08-0.11% гуллаган вақтда) учрайди [12, 13]. Бундан ташқари япон 
олимлари антикаркиноген бирикмалари устида кимѐвий текширишлар олиб 
борганлар [16]. 
Ўсимлик уруғлари куз ойида йиғиб олиниб шу йилнинг ўзидаѐқ 
лаборатория 
шароитида 
унувчанлиги 
аниқланди. 
Уруғларнинг 
унувчанлигини аниқлашда М.К. Фирсова [11; 351-б.] методидан фойдаланиб 
Петри косачаларига 100 донадан уруғлар фильтр қоғозча устига 
жойлаштирилиб 3 та такроран 20
0
С, 25
0
С, 30
0
С хаво хароратларида ундириш 
йўли билан ўрганилди. 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish