Ӛзбекстан Республикасы Жоқары ҳәм орта арнаўлы билимлендириў министрлиги Әжинияз атындағы



Download 7,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/333
Sana09.07.2022
Hajmi7,55 Mb.
#760690
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   333
Bog'liq
5-секция Информацион-технология бойынша

Фойдаланилган адабиѐтлар 
1. Тўлаганов А.Т., Усмонова А.З. Фитонематодқ Узбекистана // Монография. 
Издательсво ―Фан‖, Ташкент, 1-том, 1975, 2-том, 1978. 
2. Decker H. Schädliche Nematodenarten des Getreides und der Gräser// Phytopathol. und 
Pflanzenschutz. Bd 2. Berlin. 1974. P. 221-237. 
3. Micoletzky G. Die freilebenden Erd-Nematoden, mit besonderer Berucksichtigung der 
Steiermark un der Bukowina, Zugleich mit einer Revision Samtlicher nicht mariner, freilebender 
Nematoden in Farm von esenus – Beschreibungen und Bestimmungs – Schlusseln // Arch. 
Naturgesch., 1922. V. 87. -650p.
4. Seinhorst J.W. A rapid method for the transfer of nematodes from fixative to anhydrous 
glycerin // Nematologica. 1959. V. 4, № 1. P. 67-69. 
МИНТАҚАНИНГ ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИНИ ОШИРИШДА
ҚИЗИЛМИЯ ЎСИМЛИГИНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
А.Тошбоев - и.ф.н., доцент., Тошкент давлат аграр университети 
А.Закимов - Қорақалпоқ давлат университети 
 
Ўзбекистон 
Республикаси 
иқтисодиѐтини 
юксак 
даражада 
ривожлантириш, табиат бойликларидан, жумладан, ўсимликларидан, унинг 
тарихан ташкил топган мувозанатини бузмай туриб, илмий асосланган 
кўрсаткичларга таянган ҳолда, муҳофаза қилиш, кўпайтириш ва оқилона
фойдаланишга ҳам кўп жиҳатдан боғлиқдир.Республикамиз ҳудудида 4500 
дан ортиқ ўсимликлар тури бор бўлиб, шулардан хомашѐси соноат 
ахамиятига эга бўлган доривор (650 тур) ўсимликлар орасида энг 
аҳамиятлиси, ишлатилиш даражасига кўра кўп қиррали – диопазонга эга 
Glycyrrhiza L. туркумига мансуб бўлган қизилмия бўлиб, бу ўсимликлар 
табобатда, озиқ-овқат саноатида шунингдек, 20 хил саноат тармоғида, ҳамда 
қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларида кенг қўлланилади. Бу ўсимлик 
хомашѐсига бўлган талабнинг ортиб бориши туфайли унинг табиий 
майдонлари кискариб бормоқда.
 
Қизилмия ўсимлиги илдизи ва 
илдизпоясидан озиқ-овқат, табобат, кимѐ ва бошқа соҳаларда хомашѐ 
сифатида кенг фойдаланганлиги туфайли унга бўлган талаб ўсиб бормоқда. 
Қизилмияни экиб ўстиришга бўлган харакатлар ХІХ аср бошларида
 
биринчи 
Италия, Германия ва Франция давлатларида бошланган, кейинчалик Россия, 
Азарбайжан, Туркманистон, Козоқистон ва Ўзбекистон Республикаларида 
кўп ҳаракатлар бўлган, бироқ, экиб кўпайтириш талаб даражасига етиб 
келмади. Ўзбекистон Республикаси суғориладиган ерларнинг шўрланган ва 
мелиоратив ҳолати ѐмонлашган майдони 2,0 млн. гектар. Бу ерларнинг 0,8 
млн. гектари ўрта ва кучли даражада шўрланган. Экин майдонларининг 2,1 
млн. гектари, яйловларнинг эса 6 млн. гектари дефоляция таъсирида катта 
зарар кўради. Айниқса, Орол бўйи худудларида тупроқ шўрланиб, экологик 
холатнинг оғирлашуви бу худуд аҳолисига катта зарар келтирмоқда. 
Қизилмия Амударѐнинг қуйи худудларида кенг тарқалган, илдиз–хомашѐси 
экспорт боп қимматли ўсимликлардан бири бўлиб ҳисобланади. Унинг 
илдизидан олинган кимѐвий моддалар озиқ-овқат, кимѐ, рангли металлургия 
ва бошқа саноат соҳаларида ишлатилади. Минтақада бу ўсимликнинг илдиз-
хомашѐсини йиғиш ва уларни чет давлатларга экспорт қилиш ишлари ўтган 


391 
асрнинг 50-йилларида бошланган. Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон 
Республикасида қизилмия илдизини йиғиш билан 68 та фирма ва корхоналар 
ҳамда 14 та илдизни қайта ишлаш корхоналари иш олиб бормоқда. Кейинги 
йилларда мамлакатимизда қизилмия ўсимлигининг илдиз хомашѐсидан йигиб 
олиш ва уни экспорт килиш хажмининг катта кисми Қорақaлпоғистон 
Республикаси худудларида амалга оширилмокда. Шу сабабдан бу соҳани 
янада ривожлантириш мақсадида унинг биоэкологиясини ва экма 
плантацияларини барпо этиш услублрини ўрганиш долзарб муаммолардан 
ҳисобланади.Республикамизнинг ҳилма-ҳил географик ҳудудлари ва 
экологик шароитларида бол банитети паст бўлган ерларда экиб 
кўпайтиришдан иборат бўлмоқда. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти Ш.Мирзиѐев томонидан 2017 йил 16 майда ―Ўзбекистон 
Республикасида қизилмия илдизи етиштиришни ва уни саноатда кайта 
ишлашни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги ПК-2970-сонли қарори 
қабул қилинди. Бу қарор, долзарб қарорлардан бўлиб у қизилмия экин 
майдонларининг тез суратлар билан кўпайишига ва қизилмия хамошѐсини 
кайта ишлаш саноатининг тез ривожланишига олиб келади.Шунинг билан 
бирга қизилмия ўсимлигининг саноат плaнтацияларини яратиш ва илдиз 
хомашѐсини етиштиришни мақсадли параметр прогнозлари белгиланган. 
Қарорда кизилмия ўсимлиги плантацияларини яратиш 2017-2021 йилларда 
18 510 га шундн Корақалпоғистон Республикаси буйича 16 010 га килиб 
белгиланган. 
Шунингдек, 
экилган 
жойлардан 
йиллар 
давомида 
етиштириладиган илдиз хомашѐсининг хажми хам белгилаб берилган. Бу 
2021-2025 йиллар давомида Республика буйича 144 878 тонна шундан 
Қорақалпоғистон Республикаси буйича 124 878 тонна илдиз хомашѐси йигиб 
олинади ва экспорт қилинади. Туманлар тизимида энг катта экма 
плантациялар куйидагича белгиланган, 2017-2021 йилларда: Нукус туманида 
2070га, Чимбой туманида 1950га, Кегейли туманида 1825га, Тахтакўпир 
тумнида 1650га, Кунград туманида 1340га, Кораузак туманида 1270га, 
Хужайли туманида 1250га, Конликул туманида 1175га. Шунингдек, карорда 
илдизни кайта ишлаш ишлрини олиб борадиган фирма ва корхоналарнинг 
ривожлантиришда инновацион лойихалар белгиланган. Президент карорида 
Хоразм вилоятининг Шовот, Кушкупир, Хазорасп, Янгибозор туманларида 
хам кизилмия плантациялари яратишда 2017-2021 йилларда 2500га 
майдонларга экиш режалаштирилган.
 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикасида қизилмия ва бошқа 
доривор усимликларни етиштириш хамда саноат усулда қайта ишлашни 
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги 2018 йил 27 январь 
№63 карори кабул килинди. Қарорда 2018 йилда Қорақалпоғистон 
Республикасида кизилмия ўсимлиги янги плантацияларини ташкил этиш ва 
хомашѐ тайѐрлаш хажмлари прогнози кўрсаткичлари белгилаб берилган. 
Кейинги йиллари минтакада кизилмия илдизини йигиб олиш ва илдиз 
экстрактини етиштириш хажми ортиб бормокда. Масалан, 2018 йили жами 
7431,2 тонна қизилмия илдизи хом-ашѐси илдиз хомашѐси сифатида экспорт 
килинган.Махсулотни экспорт килишдан 5183,0 минг доллар келиб тушган.


392 

Download 7,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   333




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish