Список литературы
1. Парамонов А.А. Основы фитогельминтологии // изд-во «Наука»‖ -М.:
- 1962. Т.1. С.480.
2. Парамонов А.А. Основы фитогельминтологии // изд-во «Наука» -М.: -
1964. Т.2. С.446.
3. Парамонов А.А. Основы фитогельминтологии // «Таксономия нематод
надсемейства Tylenchoidea». Изд-во ―Наука‖ -М.: - 1970. Т.3. С.225.
ЎЗБЕКИСТОНДА ДОНЛИ ЭКИНЛАРДА УЧРОВЧИ
ФИТОПАРАЗИТ НЕМАТОДАЛАР
Хуррамов А.Ш. –б.ф.н., доцент
Термиз давлат университети, Термиз шаҳри
Ўзбекистон аграр давлатлардан бири бўлиб, мамлакатда турли хил
қишлоқ
хўжалиги
экинларини
етиштириш
имкони
мавжуддир.
Республикамизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда экинлардан юқори
ва сифатли дон маҳсулотларни олиш, аҳолини нон ҳамда нон маҳсулотларига
бўлган эҳтиѐжларини қондириш, шунингдек, чорвачиликда ем-хашак, саноат
учун эса хом-ашѐ етказиб бериш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Мазкур вазифаларни ҳал қилишда экинларни парвариш қилишда
агротехникасини тўғри ташкил қилиш орқали ҳосилдорлигини ошириш билан
бир қаторда зараркунанда ва касалликларини аниқлаш ҳамда бартараф этиш
муҳим аҳамиятга эгадир.
Мамлакатимизда етиштириладиган асосий экин турларидан бири буғдой
ўсимлиги бўлиб, Республикада дон мустақиллигинининг барқарорлигини
таъминлашда, мўл ва сифатли ҳосил олиш учун мазкур экинларга зарар
етказувчи зараркунандаларини аниқлаш ва қарши курашни ташкил этишни
талаб этади. Буғдой зараркунандалари орасида ўсимликка тўғридан – тўғри
зарар етказиш билан бирга экин майдонларда вирусли ва бактериал
касалликларнинг
тарқалишида
катта
ўрин
тутувчи
микроскопик
организмлардан бири бу фитогельминтлардир. Дунѐ мамлакатларида олиб
389
борилган фитогельминтологик тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатдики буғдой
экин майдонларида 70 га яқин фитопаразит нематодалар қайд этилган бўлиб,
Ўзбекистон шароитида мазкур ўсимликда учровчи паразит нематодалар
фаунаси ўрганишга доир тадқиқотлар олиб борилмаганлиги ушбу ўсимликда
илмий изланишлар олиб боришни тақазо этди.
Фитогельминтологик тадқиқотлар 2010-2017 йиллар мобайнида
Ўзбекистоннинг 12 та вилояти ғалла экин майдонларида олиб борилди.
Буғдой ўсимлиги ва унинг илдизи атрофидаги тупроқдан намуналар йиғишда
фитогельминтологияда
кенг
қўлланиладиган
маршрут
методидан
фойдаланилиб, жами 456 ўсимлик ва 330 тупроқ намуналари йиғилди.
Намуналардан фитонематодаларни ажратиб олишда Берманнинг воронкали
методи қўлланилиб, ўсимлик илдизи ва илдиз атрофидаги тупроқда циста
ҳосил қилувчи нематодаларнинг бор-йўқлигини аниқлашда Деккер методидан
фойдаланилди [H. Decker: 2]. Фитонематодалардан доимий препаратлар
Сайнхорст методи асосида тайѐрланди [J. Seinhorst: 4]. Фитонематодаларнинг
турлар
таркибини
аниқлашда
мамлакатимиз
ва
чет
эл
фитогельминтологларининг
аниқлагичлари
ҳамда
Россия
Фанлар
Академиясига қарашли Паразитология илмий тадқиқот институтида
тайѐрланган фитонематодалар атласларидан фойдаланилди [А.Тўлаганов ва
А.Усмонова:1].
Шунингдек,
фитонематодаларнинг
морфометрик
кўрсаткичларини олишда Миколетский томонидан модификацияланган Де
Ман формуласидан фойдаланилди [G. Micoletzky: 3].
Олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра буғдой ўсимлиги ва унинг
илдизи атрофидаги тупроқда жами 20 тур фитопаразит нематодалар қайд
этилган бўлиб, улар 2 та кенжа синф, 2 та туркум, 6 та оила ва 11 та авлодга
мансублиги аниқланди. Топилган фитопаразит нематодалар ўсимлик
органлари ва илдиз атрофидаги тупроқда нотекис тақсимланган бўлиб,
буғдой илдиз атрофидаги тупроқда 19 тур паразит нематодалар қайд этилган.
Улар орасида кўп сонда
Tylenchorhynchus tener
,
Bitylenchus dubius
,
Helicotylenchus dihystera, Pratylenchus pratensis
,
P. penetrans
ва
Ditylenchus
dipsaci
лар
эканлиги аниқланилиб,
B. dubius
,
H. dihystera, P. pratensis
ва
D.
dipsaci
лар асосий фонни ташкил қилганлиги қайд этилди.
Буғдой ўсимлигининг илдиз системасида 18 тур паразит нематодалар
қайд этилиб,
B. dubius, P. pratensis, H. dihystera, P. penetrans
ва
D. dipsaci
лар
сезиларли даражада кўп сонда учраганлиги аниқланди.
Буғдой ўсимлигининг ер устки органларида, хусусан, поя ва баргида
фақатгина битта тур яъни
Ditylenchus dipsaci
қайд этилиб, бошоқда эса бошоқ
бўртма нематодаси
Anguina tritici
нинг паразитлик қилиши аниқланди.
Хулоса ўрнида айтиш лозимки тадқиқотлар давомида юқорида
келтирилган фитопаразит нематодалар популяцияси буғдой ўсимлигининг
ўсиш ва ривожланишига сезиларсиз таъсир этганлиги қайд этилди. Бироқ
уларнинг зич популяцияда учраши ўсимликнинг нафақат ўсиш ва
ривожланиши салбий таъсир кўрсатибгина қолмай ҳосилдорлигининг кескин
камайишига олиб келади.
390
Do'stlaringiz bilan baham: |