Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлигида демократик тамойилларга асосланиши



Download 82 Kb.
bet1/18
Sana21.02.2022
Hajmi82 Kb.
#37035
TuriДиплом
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq



Aim.uz

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлигида демократик тамойилларга асосланиши



  1. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятининг тўлақонли субъектига айланиши.

  2. Жаҳон ҳамжамиятидаги демократик ўзгаришлар.

  3. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик алоқаларида демократик тамойиллар

  4. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида эришган ютуқлари.

  5. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигининг истиқболлари.

  6. Минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда Ўзбекистоннинг ШҲТ билан ҳамкорлиги.

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятининг тўлақонли субъектига айланиши


Президент Ислом Каримов Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятга қўшилишининг демократик тамойиллари ҳақида. Ўзбекистон Республикаси бугунги кунда Ўзбекистонни 170 дан ортиқ давлат тан олган, дунёдаги 130 га яқин мамлакат билан расмий дипломатик муносабатлар ўрнатилган. Республикада 88 та чет давлат ваколатхоналари рўйхатдан ўтган, 24 та ҳукуматлараро ташкилот, 13 та ноҳукумат ташкилотлари ишлаб турибди. Дунёдаги 30 дан ортиқ давлатда Ўзбекистон элчихоналари ва молия ташкилотлари тенг ҳуқуқли асосда ишлаб турибди. Жаҳоннинг 140 мамлакати билан савдо-иқтисодий муносабатлар ўрнатилган. Тошкентда 35 мамлакат Ўз элчихонасини очган.
Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда БМТга қабул қилинди. Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан ва БМТ раҳномалигида 1995 йили Тошкентда Марказий Осиё минтақавий хавфсизлик муаммоларига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди. "Ўзбекистон,-деган эди Ислом Каримов,- миллий манфаатларига мос келадиган, кўп томонлама фаол ташқи сиёсатни амалга ошириш - давлатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодий қийинчиликларни бартараф этиш ва халқ турмушини яхшилашнинг зарур шарти ва ғоят муҳим воситасидир". Ўзбекистон Президентининг асосли мулоҳазалари билан 1993 йил февраль ойида Тошкентда БМТ ваколатхонаси очилди.
БМТ Уставида ва Халқаро ҳуқуқ принциплари бўйича декларацияда 7 та асосий принцип қайд этилган.
1) Куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик.
2) Зиддиятларни тинч йўл билан бартараф этиш.
3) Аралашмаслик.
4) Халқларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва ўз ҳуқуқларини ўзлари белгилаши.
5) Ҳамкорлик.
6) Давлатларнинг суверен тенглиги.
7) Халқаро ҳуқуқ бўйича мажбуриятларни виждонан бажариш.
Булар ЕХҲКнинг 1975 йилдаги Якуний актида рўйхатга олиниб, 3 та принцип билан тўлдирилди:
1) Чегараларнинг дахлсизлиги.
2) Ҳудудий яхлитлик.
3) Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш принциплари.
Президент Ислом Каримов "Бизнинг бош мақсадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир" маърузасида (2005 йил 28 январда) ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишлари ҳақида тўхталиб:
1) давлатимиз ташқи сиёсатининг маъно-мазмуни ва мақсади битта -у ҳам бўлса, Ўзбекистон манфаати ва яна бир бор Ўзбекистон манфаатидир.
2) Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш. Албатта бунда минтақада стратегик мавҳумлик сақланиб қолаётганлигини ҳам тан олиш керак.
3) "Қўшнинг тинч - сен тинч" ҳаётий нақлига риоя этиш.
4) БМТ доирасида ҳамкорликни ривожлантириш. Шунингдек, ЕХҲТ, Европа Иттифоқи, НАТО, АҚШ, Росия, Япония, Хитой, Германия, Франция ва бошқа давлатлар билан демократик тамойиллар асосида алоқаларни ривожлантириш.
5) Халқаро терроризм ва радикализмга қарши курашда бирдамликни таъминлаш ва ҳ.к.

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish