III. Доктринанинг ҳарбий-ташкил ий жиҳатлари. Марказий Осиё минтақасининг Ўзига хос хусусиятлари. Бунда шу минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун қатъий ва изчил ҳаракат қилади. Хавфсизликни таъминлаб боради. Урушларнинг олдини олади.
Ҳарбий хавфнинг потенциал манбалари. Жаҳон турли минтақаларида қуролли гуруҳлар юзқори даражада жамланган ва ҳ.к.
Ҳозирги замон урушларининг хусусияти ва оқибатлари. Ядро уруши инсоният учун ҳалокат манбаи. Инсониятни вайрон қилувчи қуролларнинг ишлаб чиқарилишига қарши, тажовузкорлик сиёсатини қоралайди ва ҳ.к.
Бош ҳарбий-стратегик вазифалар. Тинчлик даврида давлат мудофаа қобилиятини ривожлантиради. Уруш чиққан тақдирда ўз кучлари билан тегишли шартномалар орқали ҳаракат қилади.
Қуролли Кучлар қурилиши ва уларни стратегик қўллаш принциплари.
Қуролли кучлардан фойдаланиш шартлари.
Республика иқтисодиётини, ҳудудини ва аҳолисини мудофаага тайёрлаш ҳарбий доктринанинг ҳуқуқий асослари. Халқаро муносабатларни ривожлантиришда жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган демократик қадриятлар, халқаро ҳуқуқ асосида ўз ташқи сиёсатини юритиш, муносабатларда куч ишлатмасдан музокаралар ёрдамида муаммоларни ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралмашмаслик ва давлатларнинг суверенитети ҳудудий яхлитлигни ҳурмат қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон ўз дипломатиясини юқоридаги қадриятлар асосида олиб бормоқда.
Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувини таъминлашда Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки, Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки каби халқаро молиявий, иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик ижобий самара бермоқда. Ўзбекистон халқ хўжалигидаги аниқ лойиҳаларга сарфланаётган хорижий сармоялар миқдори йилдан-йилга ортиб бораяпти. Кейнги йилларда қад кўтараётган замонавий иншоотлар ва йирик корхоналар бунга мисол бўла олади.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик алоқаларида демократик тамойиллар
Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ бевосита мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов раҳбарлигида ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари ва асосий тамойиллари белгиланди ҳамда оғишмай амалга оширила бошланди.
Ўзбекистон Республикаси ташқи дипломатик алоқаларда амалга оширилаётган демократик сиёсатининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
1) мафкуравий қарашлардан қатъий назар, ҳамкорлик учун очиқлик, умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга содиқлик;
2) давлатларнинг суверен тенглиги ва чегаралар дахлсизлигини ҳурмат қилиш;
3) низоларни тинч йўл билан ҳал этиш;
4) куч ишлатмаслик ва куч билан таҳдид қилмаслик;
5) инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳурматлаш;
6) ички миллий қонунлар ва ҳуқуқий нормалардан халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари ва нормаларининг устуворлиги;
7) тажовузкор ҳарбий блоклар ва уюшмаларга кирмаслик;
8) давлатлараро алоқаларда тенг ҳуқуқлилик ва Ўзаро манфаатдорлик устунлиги;
9) ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама келишувлар асосида ривожлантириш, бир давлат билан яқинлашиш ҳисобига бошқасидан узоқлашмаслик ва бошқалар.
Бу тамойилларга давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик каби халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари асос қилиб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |