Ўзбекистоннинг тинчликсевар ташқи сиёсати: ЎзР Конституцияси 4-боб, 17-моддасида ЎзРсининг халқаро муносабатлардаги ташқи сиёсатининг ҳуқуқий (5 та) принциплари ишлаб чиқилди ва асослаб берилди:
Давлатларнинг суверенитети, тенглиги.
Куч ишлатмаслик ёки таҳдид қилмаслик.
Чегараларнинг дахлсизлиги.
Низоларни тинч йўл билан ҳал этиш.
Бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик.
Бу принциплар Ўзбекистоннинг манфаатдорлик тамойиллари билан уйғунлаштирилди. Президент Ислом Каримов "Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли" асарида Ўзбекистон ташқи сиёсатини амалга ошириш 6 та амалий принципларини ишлаб чиқди, улар:
1) Миллий давлат манфаатлари устун бўлган ҳолда ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олиш.
2) Умумбашарий қадриятлар устуворлиги, халқаро майдонда тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш можароларни тинчи йўл билан ҳал этиш.
3) Тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлилик, бошқа мамлакатлар ички ишларига аралашмаслик, тенглар орасида тенг бўлиш.
4) Мавкуравий қарашлардан қатъий назар очиқ-ойдинлик, барча давлатлар билан кенг алоқани ўрнатиш.
5) Ички миллий қонунлардан халқаро ҳуқуқ нормаларининг устуворлигини тан олиш.
6) Ҳам икки томонлама ҳам кўп томонлама ташқи алоқаларни ўрнатиш, халқаро хамкорликни кучайтириш.
1995 йил 30 августда "Ўзбекистон Республика харбий доктринаси тўғрисида" Олий Мажлис юқори қабул қилинди.
1996 йил 26 декабрда "Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг асосий принциплари тўғрисида"ги қонуни қабул қилинди.
Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларни шакллантиришда Ўзбекистон ўз мустақиллигининг дастлабки йилларидаёқ қуйидаги асосий тамойилларни ишлаб чиқди ва унга амал қилиб келмоқда:
1) Ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олган ҳолда давлат миллий манфаатларининг устуворлиги.
2) Тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик, бошқа давлатларнинг ички ишлапига аралашмаслик.
3) Мафкуравий қарашлардан қатъий назар ҳамкорлик учун очиқлик, умуминсоний қадриятларга, тинчлик ва хавфсизликни сақлашга содиқлик.
4) Халқаро ҳуқуқ нормаларининг давлат ички нормаларидан устуворлиги.
5) Ташқи алоқаларни ҳам икки томонлама ва кўп томонлама келишувлар асосида ривожлантириш.
Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгандан сўнг ўз ташқи сиёсатимизни халқаро ҳамжамиятнинг тўлақонли субъекти сифатида амалга ошириш учун реал имкониятларга эга бўлди. Эндиликда ташқи сиёсат мустақил тарзда амалга оширилмоқда.
Жамият ва давлатлар тарихи шуни кўрсатадики, бирон-бир мамлакат бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилмасдан тараққиётга эришган эмас. Шарқ ва ғарб мамлакатларини бир-бирига боғлаган «Буюк Ипак» тарихий йўлнинг марказида жойлашган Ўзбекистон бир неча асрлардан буён динлар, миллатлар ва маданиятларнинг туташув нуқтаси бўлиб келмоқда.
Айниқса, Амир Темур ва Темурийлар даврида дунёдаги йирик давлатлар Самарқанд билан Ўз алоқаларини Ўрнатганлар. Амир Темурнинг Франция, Англия, Испания қироллари, ўнлаб қўшни давлатларнинг ҳукмдорлари билан ёзишмалари Ўша даврдаги жЎшқин сиёсий, маданий ва тижорий алоқалардан гувоҳлик беради.
Чор Россияси босқинидан сўнг 130 йилдан ортиқ давом этган мустамлака даври мамлакатимизнинг ташқи алоқаларини узиб қўйди. Хориж билан барча муносабатлар истилочиларнинг назорати ва рухсати билан амалга оширилар эди. Бир пайтлар дунёга донг таратган Ўлкамиз чекка бир вилоят даражасига тушириб қўйилди. Советлар даврида эса четга чиқарилган бир-икки дипломат ҳамда вазифаси олий рутбали хорижликларни меҳмон қилишдан иборат бўлган Ташқи ишлар вазирлигидан бошқа ҳеч нарса йўқ эди.
Бугунги кунда Ўзбекистон тараққиётининг конституциявий замини яратилди. Шунга мос равишда инсон ҳуқуқлари ҳам тикланмоқда. Халқимизнинг маънавий салоҳияти, унга хизмат қиладиган табиий ва техникавий заҳиралар, мустаҳкамланаётган халқаро муносабатлар демократик ривожланиш ва инсон ҳуқуқларига риоя қилиш учун барча шароитларнинг босқичма-босқич яратилишига кафолат беради.
Ўзбекистон Конституцияси «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги асослари тўғрисида»ги қонунда белгиланган конституциявий анъаналарни давом эттиради. Мазкур анъаналарга кўра халқаро ҳуқуқ давлатимиз қурилишининг муҳим манбаи бўлиб, Ўзбекистон ўзининг халқаро ҳуқуқ нормаларига содиқлигини конституциявий даражада мустаҳкамлаб, намойиш этмоқда.
Бу эса ёш мустақил давлатимизнинг энг нуфузли халқаро ташкилотларга қабул қилинишига имкон берди. Республикамизнинг мустақил давлат сифатида бошқа давлатлар томонидан дипломатик тан олинишига, халқаро иқтисодий муносабатларга киришишига йўл очди.
Do'stlaringiz bilan baham: |