Ўзбекистоннинг энг янги тарихи



Download 32,39 Kb.
bet1/6
Sana22.02.2022
Hajmi32,39 Kb.
#109060
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
O'zbekistonning eng yangi tarixi 1-mavzu


1-мавзу. Кириш. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари, назарий-методологик тамойиллари.
Режа
1. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предмети ва унинг долзарб муаммолари.
2. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўрганишнинг назарий, илмий ва услубий асослари.
3. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини даврлаштириш, уни ўрганишда манбаларнинг ўрни.
4. Юксак интеллектуал салоҳиятли, маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, комил инсонни вояга етказишда “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг тутган ўрни.
Адабиётлар:
1. Шавкат Мирзиёев. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 1-жилд, Т., “Ўзбекистон”, 2017.
2. Шавкат Мирзиёев. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. 2-жилд, Т., “Ўзбекистон”, 2018.
3. И.А.Каримов. Тарихий хотирасиз келажак йўқ // Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Асарлар 7-жилд, Т., “Ўзбекистон”, 1999.
4. Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Т., “Маънавият”, 2008.
5. Азизхўжаев А.А. Чин ўзбек иши. Т., 2003.
1. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предмети ва унинг долзарб муаммолари. Икки азим дарё - Сирдарё ва Амударё оралиғида жойлашган Ўзбекистон қадим замонларданоқ меҳнатсевар ҳамда шижоатли халқи, юксак илм-фани, маданияти, ривожланган қишлоқ хўжалиги, табиий бойликлари билан жаҳонга танилган. Ватанимиз нафақат Шарқ, балки, умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини бутун жаҳон тан олмоқда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозил-у фузалолар, олиму-уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган ва сайқал топган десак хато қилмаймиз. Тадқиқотчи-олимларнинг фикрича - Шарқ, хусусан, Марказий Осиё минтақаси IX-XII ва XIV-XV асрларда бамисоли пўртанадек отилиб чиққан икки қудратли илмий-маданий юксалишнинг манбаи ҳисобланиб, жаҳоннинг бошқа минтақаларидаги Ренессанс жараёнларига ижобий таъсир кўрсатган Шарқ ўйғониш даври – Шарқ ренессанси сифатида дунё илмий жамоатчилиги томонидан ҳақли равишда тан олинган. Шу билан бирга, кўплаб тадқиқотчилар қайд этгандек, агар Европа Уйғониш даврининг натижалари сифатида адабиёт ва санъат асарлари, архитектура дурдоналари, тиббиёт ва инсонни англаш борасида янги кашфиётлар юзага келган бўлса, Шарқ Уйғониш даврининг ўзига хос хусусияти, аввало, математика, астрономия, физика, химия, геодезия, фармакология, тибииёт каби аниқ ва табиий фанларнинг, шунингдек, тарих, фалсафа ва адабиётнинг ривожланишида намоён бўлди. “Имом Бухорий, Бурҳониддин Марғиноний, Исо ва Ҳаким Термизийлар, Маҳмуд Замахшарий, Муҳаммад Қаффол Шоший, Боҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий ва бошқа кўплаб даҳолар нафақат ислом, айни вақтда жаҳон цивилизацияси тарихида ҳақли равишда олтин ҳарфлар билан битилган”1.
Аммо шундай тарихга эга бўла туриб чор Россияси ҳамда Шўролар мустамлакачилигининг 135 йиллик ҳукмронлиги даврида мамлакатимизнинг ҳақиқий, том маънодаги Ватан тарихи холисона яратилмади. Она тарихимиз сохталаштирилди, ўзбек халқининг миллий манфаатлари оёқ ости қилинди, “улуғ рус халқи”, “катта оға” манфаатлари етакчи мавқега эга бўлиб ҳамма воқеа ва ходисалар унга бўйсундирилди. “Маҳаллий аҳоли орасидан етишиб чиққан раҳбарларнинг оммавий чиқишларида миллий бўёқ берилишига йўл қўйилади, аммо у миллатнинг ўсишига, бирлашувига хизмат қилмаслиги керак. Бошланғич ва ўрта мактабларда, ўрта ва олий ўқув юртларида ўта эътибор қозонган ўқитувчилар ишдан четлаштирилиши лозим бўлади. Уларнинг ўрнига биз томондан белгиланган кишиларни қўйиш керак. Тарих дарсларида ўтмишдаги сиёсатдонлардан кимлар ватан равнақи учун хизмат қилишгани ёки хизмат қилишга уринишгани ҳақида гапириш мумкин эмас, эътиборни фақат подшолар зулми ва уларга қарши қаратилган халқ курашига бурмоқ лозим бўлади. Олий ўқув юртларига шундай кишиларни қабул қилишга эришиш керакки, улар халқнинг оми қатламидан бўлишсин ва уларни мутахассислик бўйича чуқур билим олиш эмас, балки фақат диплом қизиқтирсин” деб белгиланган эди бир Марказ (Москва) буйруғида. Аҳвол шу даражага борган эдики, бировлар томонидан яратилган тарих дарсликларини ўқир эдик. “СССР тарихи” деб аталган дарсликда Ўзбекистондай мамлакатга бор-йўғи 3-4 саҳифа ўрин берилиб, тарихий воқеалар ва шахслар ҳақида нохолис фикрлар айтилар ёки умуман лом-лим дейилмасди. Албатта, бу мафкуравий кураш майдонида юргазилган сиёсатнинг акс садоси эди. Чунки мустамлака асоратига солинган халқларни сиёсий қоронғилик ва зулматда сақлаш йўли билангина улар устидан ҳукумронликни ўрнатиш мумкинлигини марказ жуда яхши билар эдилар. Чор Россияси ва кейинчалик мустабид совет ҳокимиятининг бундай улуғ давлатчилик, мафкуравий сиёсати халқимиз ва миллатимиз тақдири учун аянчли оқибатларга олиб келди. Ватан тарихини билмаслик, ўзбек халқининг миллий қадриятларини ва урф-одатларидан узоқлашиш оқибатида жамиятда шундай авлод вакиллари шаклландики, уларнинг аксариятида миллий онг ва миллий ғурур тушунчалари сўниб кетди. Уларда ватанимиз тақдирига, ўзбек миллати тақдирига лоқайд ва бепарволик муносабатлари устувор мавқени эгаллади.
1991 йил 31 август санасида Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришди. Қўлга киритилган миллий мустақиллик – XX асрда халқимиз томонидан амалга оширган буюк жасорат намунасидир, десак, айнан ҳақиқатни айтган бўламиз. Чиндан ҳам миллат, халқ тақдирида унинг ҳар қандай истибдоддан озод бўлишдек, ўз тақдирини ўзи мустақил белгилаш ҳуқуқини қўлга киритишдек, дунё халқлари орасида тенглар ичида тенг мақомини эгаллашдек, бир сўз билан айтганда, миллий мустақилликка эришишдек муҳим ҳодиса бўлмаган, бўлмайди ҳам. Зеро, жамики соҳалардаги ўсиш – ўзгариш, халқ ва мамлакат эришиши мумкин бўлган барча ютуқлар, жаҳондаги обрў эътиборнинг юксалиши, аввало, мана шу омилга боғлиқ. Ўша тарихий санадан буён ўттиз йилга яқин вақт ўтди. Агар Ўзбекистонимизда ёшлар мамлакати эканини инобатга олсак, демак, фуқароларимиздан деярли ярмининг ҳаёти мустақиллик йилларида кечди. Бугун ўттиз ёшга кирган ўғил – қизларимиз назарида юртимиздаги ҳаёт ҳар доим ҳам мана шундай – тинч-осойишта, элнинг қадди тик, тили ровон, эътиқоди эркин бўлганидек туюлиши мумкин. Тўғри, уларга тарих, адабиёт ва бошқа фанлардан ўтиладиган дарслар давомида мустақилликдан аввалги ҳаёт тарзи, уни бошқарган сиёсат моҳияти, бўлиб ўтган ҳодисалар ҳақида муайян маълумотлар, тушунча ва билимлар берилади. Ўша даврда яшаган катта авлод ҳикоялари, сабоқлари ҳам улар учун жонли тарих вазифасини бажариши тайин. Бироқ бу борада айрим жиддий муаммолар ҳам борки, улардан кўз юмиб ўтиб бўлмайди. Аввало, барча босқичдаги таълим муассасаларимизда ўтиладиган, масалан, жаҳон халқлари ва миллий тарихимизнинг бениҳоя узун ва мураккаб солномаси ичида шўро даврида кечган воқеа-ҳодисаларни ўзлаштириш учун ажратилган соатлар масалалар моҳиятини чуқур очиб беришга етарли эмаслиги бор гап. Қолаверса, ўша материаллар бўйича сабоқ берувчи айрим ўқитувчиларнинг онгу тасаввури совет мактаби тушунчалари асосида шаклланган бўлиб, бу тушунчаларни ўзгартиришга шошилмаётган ёхуд бундай ички кучга эга бўлмаган педагогларимиз ҳам орамизда озми-кўпми топилади десак хато бўлмас. Худди шу сингари миллатимиз бошидан кечган яқин ўтган кунлар тўғрисида фарзандларига холис сўзлаб бериш лозим бўлган катта авлод вакиллари ичида, масалан, озодлик ва миллий ғурур тушунчалари қимматини дўкондаги “сариёғ нарх”и билан алмаштириб юборадиганлар ҳам йўқ эмас, албатта. Айрим катта авлод вакиллари орасида шўролар даврини йиғламсираб қумсаётган кимсалар онда-сонда бўлса-да, учраб турибди. “Йўқолган пичоқнинг сопи тиллодан” эканини зўр бериб исботлашга уринаётган бундай кишилар наздида шўро хукумати ўта халқпарвар, камбағалпарвар, адолатпарвар, инсонпарвар ва яна нимапарвардир бўлган. Ва шу ўринда орамизда юрган айрим “кароматгўй”ларнинг бир фикрига мутлақо қўшилиб бўлмаслигини алоҳида таъкидлаш лозимдир. Нима эмиш – гўё биз мумтақилликка бир тарихий тасодиф оқибатида, осонгина, ҳеч қандай курашсиз эришибмиз. Буни фақатгина ўз тарихини билмаган ёки билишни истамаган, ёхуд уни ҳурмату писанд қилмайдиган ва балки, очиғини айтганда, маълум эгри сиёсий мақсадларни кўзлаётган аламзадалар айтиши мумкин. Бу одамлар, айниқса, ўтган асрнинг 70-80-йилларини айрича энтикиш билан қўмсашади, бу паллани, “ўзимиз сезмай ўтказиб юборган коммунизм даври”, деб аташни хуш кўришади. Мустақиллик даврида ошкор бўлган тарихий ҳақиқат, Туркистон Мухторияти ва унинг тақдири, 1918-1920-йиллардаги истиқлолчилик ҳаракати, қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш, 30-йилларнинг охири ва 50-йиллар бошида рўй берган оммавий қатағонликлар, 80-йилларнинг биринчи ярмида Москвада тўқиб чиқарилган “пахта иши”, “ўзбек иши” билан боғлиқ равишда ўтказилган сўнги қатағон кирдикорлари каби масалаларни бу кимсалар шўро давлатининг қонли тарихидан алоҳида ажратиб эслашга уринадилар. Улар айни давр билан боғлиқ бошқа шавқатсиз фактларни эслашдан зўр бериб қочишади. Хўш, ўша “коммунизм йиллари” миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, динимиз, тилимиз не ҳолга солинганди? Декабрнинг охирига қадар даладан қайтмай, олти миллион тонна пахта етиштирган ўзбекнинг косаси нега оқармади? Ҳар йили тонналаб олтин қазиб топширган миллатнинг номи нима учун “боқиманда” деб аталди? Агар эҳтиросга бериладиган бўлсак, юқоридаги сингари саволлар ўз-ўзидан “қайнаб чиқаверади”. Шундай экан, “Тобелик ва мустамлака мутелиги асорати ғояларидан озод бўлиш учун миллий онгни, тафаккурни, миллий виждонни шакллантирмоқ ва қарор топтирмоқ учун нима қилмоқ керак?” Бунинг учун истиқлол арафаси ҳамда мустақиллик даври тарихи чуқур ўрганилиши ва ўргатилиши керак. Шу маънода христиан илоҳиётчиси Августиннинг “Ғафлатда ётган халқни уйғотиш учун аввало унинг тарихини ўйғот” деган фикрини эслаш ўринлидир. Зеро тарих - халқ хотираси, ватанимизнинг ўтмиши, авлодлар севиб, эъзозлаб, ўрганиб сабоқ оладиган ҳаёт ва ибрат мактабидир. Ўз тарихини билган, ундан рухий қувват оладиган халқни енгиб бўлмайди, халқимизни, миллатимизни, айниқса, ёшларимизни шу тарих билан қуроллантиришимиз зарур. Буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. У халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. Шунинг учун ҳам у қудратлидир. Тарихий меросни асраб-авайлаш, ўрганиш ва авлодлардан авлодларга қолдириш давлатимиз сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан биридир”2. Шундай экан, бугунги ёш авлод холис, ҳалол, ҳар қандай иддаодан холи тарихни, яъни мустақиллик учун кураш қандай шароитларда кечгани, халқимиз истиқлолгача қандай изтиробли, оғир кураш йўлини боиб ўтганини билиши керак! Бунга унинг ҳаққи ҳам, буни билишга кучли эҳтиёжи ҳам бор.
Тарихий ҳақиқат тўла рўёбга чиқиши, ҳақоний тарих ёзилишида “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предмети ва объектини тўғри белгиланиши ўта муҳим аҳамият касб этади. Зеро, фан, уни ўрганишнинг предмети ва объекти аниқ бўлмаса, фан олдидаги вазифа ноаниқ қолиб, мақсадга эришиш мушкуллашади. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фани, биринчидан, Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эришиш арафасида юзага келган мураккаб вазият, республика мустақиллигининг эълон қилиниши, мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳалардаги ислоҳатлар ва уларнинг босқичлари, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига ҳар томонлама инртеграцияси, халқаро муносабатлар, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлапш, тинчликсевар ташқи сиёсат масалаларига қаратади, ундан сабоқ беради ва хулоса чиқаради, бу эса келакжак авлодлар учун дастуриамал бўлади; иккинчидан, яқин ўтмишда бўлиб ўтган тарихий воқеа ва ҳодисаларни қатъий аниқликда, даврий кетма-кетликда – хронологик асосда ўрганади. Шунингдек, тарихий воқеа ва ҳодисалар, ҳужжат ва далилларнинг ҳақиқий ва ҳақиқий эмаслиги, улар қачон, қаерда, қандай тарихий муҳит ва шароитларда тарихан воқеа бўлганлиги, бўлиб ўтган воқелик кўламининг аниқ сабаб ва оқибатлари, шу билан бирга, уларнинг аниқ шакл-шамойиллари ва ҳолатини аниқлайди; учинчидан, жамиятнинг ҳамма томонларини узвий ўзаро боғликликда, бир бутунликда ўрганади. Демак, “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предмети Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эришиш арафасидан то ҳозирги кунгача босиб ўтган тарихий йўлини, ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маданий ва маънавқий ҳаётини холисона ўрганишдан, тушунтиришдан иборатдир. Зеро, тарих – арабча сўз бўлиб, “тадқиқ этиш”, “текшириш”, “воқеалар ҳақида аниқ ҳикоя қилиш” маъноларини англатади. “Ўзбекистоннгинг энг янги тарихи” фанининг ўрганиш макони – объекти Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги тарихидир. Объект аниқ тарихий давр, макон, замон ва географик минтақавий чегаралар, маълум бир халқ, миллат, мамлакат тарихи билан боғлиқ бўлиб, шулар доирасидаги воқеа ва ҳодисаларнинг бир бутун ва яхлитликда ўз ичига олади.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг энг янги тарихининг кўплаб мавзулари бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шундай бўлсада, “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи”нинг долзарб муаммоларини ўрганиши лозим бўлган масалалари ҳам мавжуддир. Хусусан, мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар, миллий мустақилликка эришиш йўллари ва воситалари, ўтиш давринингг ўзига хос хусусиятлари, истиқлолни мустаҳкамлашнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий омиллари, мустақил тараққиётнинг дастлабки босқичидаги муаммолар ва уларнинг ечими, миллий давлатчилик қурилишига доир тажриба, мустақиллик йилларида юртимизда амалга оширилган сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳатларнинг асосий йўналишлари, босқичлари ва хусусиятлари, фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш йўллари каби масалалар бунга мисол қилиш мумкин. Шу билан бирга халқаро муносабатлар тизимида Ўзбекистоннинг ўрни, Марказий Осиёдаги геосиёсий вазият, минтақавий ва миллий хавфсизлик, миллатлараро, динлараро муносабатлар кабилар ҳам муҳим масалалардир. Қолаверса юртимизда ва хорижда битилган ёзма манбаларни атрофлича ўрганиш ва улар асосида Ўзбекистон тарихи саҳифаларини янада кенгайтириш ва бойитиш бугунги кунда Ўзбекистон тарихи фанининг долзарб масалаларидан бири десак хато қилмаймиз.
2. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини ўрганишнинг назарий, илмий ва услубий асослари. “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанини яратиш ва уни ёш авлодга ўқитиш, ўргатиш бўйича тўғри назарий, илмий ва услубий асосларни ишлаб чиқиш нафақат тарихий, балки амалий, ҳаётий аҳамиятга эгадир. Шўролар ҳукмронлиги даврида барча фанларда бўлгани сингари тарих фанида назарий, илмий ва услубий асос қилиб марксизм - ленинизм таълимоти олинди. Бу таълимотга кўра, инсоният тарихи – инқилобий курашлар тарихи тарзида талқин қилинди. Инсон тафаккури сарчашмаси бўлган дин инкор этилди. Натижада тарихий жараёнга баҳо беришда холислик, илмийлик ўрнини шахсиятпарастлик ва бир томонлама баҳо беришлик эгаллади. Шўролар замонида тарихий ҳақиқатни билишга интилиш рағбатлантирилмас, ҳукмрон мафкура манфаатларига хизмат қилмайдиган манбалар халқ кўзидан иложи борича йироқ сақланарди. Юқорида айтиб ўтилган фикр ва мулохазалардан келиб чиққан холда Ўзбекистон энг янги тарихиини ўрганишнинг қуйидаги назарий, илмий ва услубий асосларига таяниш керак, хусусан:

Download 32,39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish