4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев баркамол авлод ва маънавий етук шахсни тарбиялашда тарих фанининг ўрни ва сабоқлари хусусида.
Тарих фанини ўрганишда маълум назарий-методологик тамойиллар, илмий ғоя ва назарияларнинг ўрни ва аҳамияти катта. Улар тарих фанининг мазмун ва моҳиятини чуқурроқ англашга шунингдек фанни ўрганишнинг мақсад ва вазифаларини кенгроқ очиб беришга ёрдам беради. Ушбу тамойиллар Президент Шавкат Мирзиёев томонидан изчил давом эттирилиб, мустақиллик йилларида ҳаққоний тарихимизни ўрганиш борасида кўплаб илмий ва назарий хулосаларни бериб келмоқда. Айниқса узоқ йиллар мобайнида йўл қўйилган айрим хато ва камчиликларни рўй рост танқидий таҳлил қилиниши ҳам муҳим воқеа бўлди. Бу борада ўз фикр мулоҳазаларини билдирган Президентимиз қуйидагиларни қайд этади: ”Афсуски, юртимиз тарихини ўрганишда ўтган даврларда археологик тадқиқотлар етарли даражада олиб борилмади. Шунинг учун Фанлар академиясининг Археология ва Санъатшунослик институтлари фаолиятини, олий ўқув юртлари ва музейлардаги археологик изланишларни чет эллик ҳамкорлар билан бирга ташкил этиш зарур.
Буюк аллома ва адибларимиз, азиз-авлиёларимизнинг бебаҳо мероси, енгилмас саркарда ва арбобларимизнинг жасоратини ёшлар онгига сингдириш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Шу мақсадда, Ўзбекистон Миллий телерадио компанияси таркибида “Ўзбекистон тарихи” каналини ташкил этиб, илмий жамоатчилик, ижодкор зиёлиларимиз билан биргаликда унинг дастурларини пухта шакллантириш керак.
Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, гуманитар соҳа олимлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз лозим. Ўтмишга берилган баҳо албатта холисона, энг муҳими, турли мафкуравий қарашлардан холи бўлиши зарур2, деган эди. 2020 йилда Олий Мажлисга қилинган Мурожаатномада Президент Шавкат Мирзиёев “бир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмайлик: Биз буюк тарих, буюк давлат, буюк маданият яратган халқмиз. Биз – ҳеч қачон меҳнатдан қочмайдиган, қийинчиликдан қўрқмайдиган, адолатни қадрлайдиган, азму шижоатли буюк халқмиз. Барчамиз бир тану бир жон бўлиб, якдил ва аҳил бўлиб ҳаракат қилсак, ҳалол-пок бўлиб, яхши ният билан меҳнат қилсак, ҳар қандай марраларни эгаллашга, бошқача айтганда, тарихнинг янги саҳифасини яратишга қодирмиз.
5. Авесто қадимги аждодларимиз маънавий ҳаётини ўрганишда муҳим манб
“Авесто”- Туронзамин ҳудудларида шаклланган қадимий дин-зардуштийликнинг муқаддас китобидир. Унда ўзбек, тожик, туркман, озарбайжон, форс, афғон ва бошқа халқларнинг ибтидоий ва қадимий аҳлоқий тасаввурлари, коинот ва ердаги дунёнинг яратилиши билан боғлиқ тушунчалар, афсона ва ривоятлар, фалсафий-аҳлоқий қарашлар ўз ифодасини топган.
“Авесто”да зардуштийларнинг муқаддас олови-“азар-хурра” биринчи марта ёқилган мамлакат, ҳамда Ахурамазда Зардуштга номоён бўлган мамлакат сифатида “Арёнам вайжо” эслатиладики “Авесто”да келтирилган географик-иқлимий шароитлар кўпроқ Хоразмга мос келади “Авесто”ни француз олими Анкетил Дю Перон биринчи бўлиб тадқиқ этган. 1771 йилда у “Авесто”ни француз тилига таржима қилади. Дастлабки “Авесто” 21 та китобдан иборат бўлган. Бизгача “Авесто”нинг Ясна –“қурбонлик келтириш”, Виспрат –“ҳамма ҳукмронлар”, Яшт –“қадрлаш”, Видевдат –“девларга қарши қонун” қисмлари сақланиб қолган. “Авесто”да аҳмонийларгача бўлган географик, ҳудудий номлар, атамалар, ижтимоий-иқтисодий маълумотлар, сиёсий тарих, диний фалсафа ва турли маълумотлар сақланган.
“Авесто”да тилга олинган кўплаб мамлакатлар - Марказий Осиё (Хоразм, Зарафшон воҳаси) ва Ўрта Шарқ, Афғонистон, Эроннинг шимолий-шарқий ҳудудлари билан боғлиқдир. Яшт қисмлари орийларнинг ерлари ҳақида қуйидагича эълон қилади: “У мамлакатнинг жасур сардорлари кўпдан кўп ҳарбий юришлар қилади, “Авесто” маълумотларига кўра, Каёнийлар сулоласининг сўнгги вакилларидан бири Кави Виштасп пайғамбар Заратуштрага ҳомийлик қилади. Заратуштра яшаб фаолият кўрсатган давр хақида аниқ фикр йўқ. Тадқиқотчилар бу даврни мил.авв. II минг йиллик ўрталаридан милодий I минг йиллик ўрталаригача деб белгилайдилар.
“Авесто” дастлаб 21 китобдан иборат бўлган. Бизгача унинг айрим қисмларигина сақланиб қолган. Бу қадимги қисмлар Ясна, Виспарат, Яшт ва Видевдат деб номланади. Замонамизгача етиб келган Авесто қисмлари
милоднинг III-VII асрларида таҳрир қилинган. “Авесто” боблари “паҳлавий”-ўрта форс алифбоси асосида 48 та белгили ёзувдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |