ҚАРОРИ
Тошкент давлат педагогика университети ва педагогика институтлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Республикада педагогика соҳасини ривожлантириш, педагогика соҳасида кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳага илғор хорижий тажрибаларни жорий қилган ҳолда юқори малакали профессионал педагог кадрлар тайёрлашни янги босқичга кўтариш мақсадида:
1 Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022–2026 йилларда Тошкент давлат педагогика университетини халқаро даражада трансформация қилиш ва унинг ҳузурида Трансформация офисини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Трансформация офиси қуйидагилар учун масъул этиб белгилансин:
а) 2023 йил 1 январга қадар:
Тошкент давлат педагогика университетига уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан мутахассислик кафедраларига малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш;
Тошкент давлат педагогика университетининг таълим жараёнига талабаларни замонавий методикалар асосида ўқитиш амалиётини жорий қилиш;
б) 2024 йил 1 январга қадар:
Тошкент давлат педагогика университетидаги бошқарув тизими
ва ўқув жараёнлари, кутубхона ва ҳужжатлар айланмасини рақамлаштирувчи “Рақамли Университет” платформасига тўлиқ ўтишини таъминлаш;
Тошкент давлат педагогика университетининг илмий журналини Scopus, Web of Science ёки бошқа умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базаларига киритиш;
в) 2025 йил 1 январга қадар:
Тошкент давлат педагогика университетини Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг агентлигининг минтақавий рейтингига (QS World University Rankings by Region) киритиш;
Тошкент давлат педагогика университети таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини халқаро аккредитация ташкилотлари хизматларидан фойдаланган ҳолда босқичма-босқич аккредитациядан ўтказиш;
Тошкент давлат педагогика университети таълим жараёнини тўлиқ БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларининг 4-йўналишига
(SDG4 Education) уйғунлигини таъминлаш;
Тошкент давлат педагогика университети бошқарув тизимини
ISO 21001 (Educational organizations – Management systems for educational organizations) халқаро талаблар асосида ташкил этиш.
Белгилансинки, Трансформация офиси раҳбари лавозими, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорлари бўйича Тошкент давлат педагогика университети проректорига тенглаштирилади ва Халқ таълими вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
2 Халқ таълими вазирлиги (Б.Саидов):