2. Ўзбекистон тарихини ўрганишда моддий ва ёзма манбаларнинг ўрни ҳамда аҳамияти.
Ўзбекистон тарихи фанини ўрганишда тарихий манбаларнинг ўрни ва аҳамияти катта. Улар халқнинг бебаҳо моддий ва маънавий мероси, бойлиги ҳисобланиб музейларда, архивларда, кутубхоналарда сақланмоқда. Манбалар ўз мазмунига кўра, моддий ва ёзма турларга бўлинадиХусусан, Марказий Осиё, Эрон, Озарбайжон халқлари тарихида муҳим ўрин тутувчи энг қадимги манбалар қаторида зардуштийлик динининг муқаддас китоби «Авесто», қадимги давр тарихига оид муҳим манба, Эрондаги Беҳистун қоятош битиклари, қадимги Рим, Юнонистон тирихчиларининг ёзиб қолдирган айрим асарларида ҳозирги Ўрта Осиё халқлари тарихи, турмуш тарзи, моддий ва маънавий маданиятига оид зарур маълумотлар мавжуд. Тарихий манбалар қаторида шунингдек Абулғозийнинг «Шажари турк», Мирзо Улуғбекнинг «Тўрт улус тарихи», Шарафуддин Али Яздийнинг «Зафарнома», Муҳаммад Юсуф Баёнийнинг “Шажараи Хоразмшоҳий”ва шу каби бошқа асарларни ҳам тарихий манба сифатида мисол қилиш мумкин Тарихни ўрганишда археологик, этнографик, нумизматик ва топонимик манбалар ва маълумотларнинг ҳам ўрни катта. Улар қаторига қадимги аҳоли манзилгоҳлари, шаҳарлар харобалари, мозор ва қўрғонларнинг қолдиқлари, аҳоли турмуши ва хўжалигида ишлатилган буюмлар, меҳнат ва жанг қуроллари, турли-туман рўзғор ашёларини киритиш мумкин. Шундай манзилгоҳлар бугунги кунда республикамизнинг Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент воҳаси, Хоразм, Фарғона водийси ҳудудларидан кўплаб топилмоқда. Узоқ йиллик совет тузуми ҳукмронлиги йилларидаги мафкуравий тазйиқлар, тарихни сохталаштиришга уринишлар, маънавқий чеклашларга қарамасдан ана шу ҳужжатлар ва китобларнинг архивларда сақланиб қолганлиги ватанимиз тарихини янада тўлароқ, холисона ёритилишига, тарихимиз саҳифаларидаги «оқ» ва «қора» доғларнинг барҳам топишига кўмаклашмоқда.
Шу билан бирга бугунги кунда яқин ва узоқ тарихимиз билан биргаликда, тарихнинг энг янги даврини ҳам ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистоннинг энг янги тарих даврини ўрганишнинг аҳамияти шундаки, бунда биз нафақат мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳот ва ўзгаришлар ҳақида маълумотларга эга бўламиз ёки ўрганамиз, балки буюк келажак билан боғлиқ истиқболдаги стратегик мақсадларимизни ҳам теран англаймиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ҳузурида Ўзбекистоннинг энг янги тарихи бўйича Жамоатчилик Кенгашини тузиш тўғрисидаги” Қарорининг қабул қилиниши ҳамда Кенгашнинг ишчи органи бўлган Мувофиқлаштирувчи-методик марказнинг ташкил этилиши бундай тизимли англашнинг нақадар муҳимлигидан далолат беради.
Кенгашнинг вазифаларига Ўзбекистоннинг янги тарихини тизимли ўрганишни ташкил этиш, тарихийлик ва объективлик тамойилларига асосланиб, ўзбек халқининг ўтмиши ва бугунини тарихий баҳолашда догматизм, бир томонлама ёндашувларга йўл қўймаслик, дарслик, илмий, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини тайёрлаш ва нашр қилиш ишларини мувофиқлаштиришдир.
3. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов комил инсонни тарбиялашда Ўзбекистон тарихи фанининг аҳамияти тўғрисида
Бугунги кунда дарсларни янгича ўқув-услубий ёндашувлар, янгича манбалар ва материалларга таянган ҳолда ўқитишга катта аҳамият берилмоқда. Зеро, бу Ўзбекистоннинг умумжаҳон цивилизациясининг қадим ўчоқларидан бири эканлигини, унинг жамиятимиз учун ҳар томонлама етук, баркамол авлодни тарбиялашдаги ўр ни катта эканлигидан келиб чиқиб, тарих авваломбор инсонларни ғоявий тарбилаб, уларда миллий ғурур ва ифтихорни шакллантиришга катта ҳисса қўшишини таъкидлаш ўринли.
Тарихпарвар аллома Абдулла Авлоний фикрича: “Илм дунёнинг иззати, охиратнинг шарофатидир. Илм инсон учун ғоят муқаддас бир фазилатдур, зероки илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракатимизни ойна каби кўрсатур, зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткир қилур, илмсиз одам мевасиз дарахт кабидур”. Агар ўтмишга мурожаат қилсак, тарихнинг асосий манбалари сифатида зардуштийлик динининг муқаддас китоби «Авесто», ислом динининг муқаддас китоби Қуръони Карим, ҳадислар, Қобуснома, Зафарнома, Бобурнома, Темурнома, Абу Райҳон Берунийнинг «Ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар», Абу али Ибн Синонинг «Тиб қонунлари», Аҳмад Яссавий, Баҳовуддин Нақшбандийларнинг тариқатлари, Абу Наср ал-Форобийнинг фалсафий қарашлари, Соҳибқирон Амир Темурнинг ўгитлари ва бошқа манбаларни келтириш мумкин.
Буюк саркардалар, олимлар, мутафаккирларнинг давлат ва жамиятни бошқариш усуллари ҳақидаги панд-насиҳатлари сифатида қолдирган маънавий ва моддий мероси маънавиятимиз учун муҳим манбалардир. Хусусан Соҳибқирон Амир Темурнинг «Темур тузуклари» ўз ҳукмронлиги давридаги бинолари, иншоотлари каби маънавий ва маданий мерос намуналари сифатида асрлардан-асрларга ўтиб келмоқда. Биз эса уларни кўз-қорачиғидек асрашимиз зарур
Do'stlaringiz bilan baham: |