Ўзбекистонда қонун устуворлигини таъминлаш масалалари



Download 121 Kb.
bet5/9
Sana04.10.2022
Hajmi121 Kb.
#851347
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
314b3af9-cec3-4eca-ba67-a42ca6ef0818.

6. Таъкидлаш жоизки, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштиришга оид барча чора-тадбирлар ҳам қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган. Президент Концепциясида бу чора-тадбирлар батафсил баён этилган.
Айни вақтда, Конституциянинг устунлиги ва нуфузини янада ошириш мақсадида қуйидаги мулоҳазани билдирмоқчи эдим: мамлакатдаги барча судлар ҳукм ва ҳал қилув қарорларини чиқаришда Конституция моддаларига таянса, ҳаволалар берса маъқул бўлар эди. Эътибор беринг! Бу борада Президентимиз ҳар сафар намуна ва ўрнак кўрсатиб келади. Президент вилоят ҳокимларини, республика вазирларини тайинлаганда Конституция моддаларига таяниб фармон чиқаради.
7. Конституция ва қонунларнинг устуворлигини таъминлашда прокурор назоратининг роли ҳам ниҳоятда каттадир. Мазкур вазифа доирасида прокуратура идоралари муайян қонунлар ижросини бевосита бажарувчи вазирликлар, идоралар, жамоат бирлашмалари, корхона, муассаса ва ташкилотларнинг масъулиятини ошириш, қонун бузилишининг олдини олиш, унинг сабаблари ва шарт-шароитларини ўз вақтида бартараф этиш чора-тадбирларини кўрадилар.
8. Мамлакатдаги барча норматив-ҳуқуқий (айниқса, идоравий ҳужжатлар) ҳужжатларнинг қонунга тўла-тўкис мос бўлишини таъминлаш, идоравий ҳуқуқ ижодкорлигини чегаралаш ҳам қонун устуворлигини таъминлашга йўналтирилган зарур чорадир.
13 - слайд (норматив ҳужжатлар тизими диаграмма)
14-слайд (норматив ҳужжатлар миқдори)
Қонунлар 894
(61 таси ўз кучини йўқотган, 368 таси қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунлар)
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари 5540
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари 3940
Вазирлар Маҳкамаси карорлари 11050

LexUZ базасида мавжуд ҳужжатлар жами сони 47107


Вазирлик, идоралар хужжатлари 6280
Адлия Вазирилигида рўйхатдан ўтган идоравий ҳужжатлар 5397

Идоравий ҳужжатларнинг Конституция ва қонунга мослигини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Адлия вазирлигининг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мониторинг қилиш маркази ва бошқаларнинг фаолияти муҳим.


Маълумки, 1997 йил 9 ноябрьда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Вазирликлар давлат қумиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларнинг қонунийлигини таъминлан чора тадбирлари тўғрисидаги 469–сонли қарорини қабул қилди. Бунга мувофиқ, идоравий норматив актларнинг, яъни вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа бошқарув идоралари чиқарадиган ҳужжатларнинг қонунга мувофиқлигини назорат этиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Масалан, 1993 йилдан то ҳозирги кунгача Адлия вазирлиги 2283 та идоравий ҳужжатни рўйхатдан ўтказди. 2500 дан зиёд умуммажбурий тусга даъвогар меъёрий ҳужжатлар талабга жавоб бермаслиги сабабли рад этилиб, тегишли идораларга қайтарилган. Маълумки, расмий тарзда рўйхатдан ўтмаган идоравий меъёрий– ҳужжатлар юридик кучга эга бўлмайди, уларни ҳаётга жорий этиш мумкин эмас.
Давлатимиз раҳбари қонун устуворлигини таъминлаш учун қуйидаги вазифаларни белгилаб бердилар:
-Қонунни жорий қилиш учун керак бўладиган ҳужжатларни ўз вақтида қабул қилиш, бу масала бўйича жавобгарликни жойига қўйиш;
-ҳокимият тармоқларининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, айниқса суд мустақиллигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;
-ижро ҳокимияти ва идораларнинг ўзига юкланган вазифани адо этишда масъулиятни ошириш;
- жамоатчилигимиз, аҳолимизнинг сиёсий ва ижтимоий савияси ва фаоллигини ошириш даркор.4 15 - слайд (вазифалар)

Download 121 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish