Мустақиллик арафасида Ўзбекистонда ижтимоий –иқтисодий жараёнлар.
Ўзбекистондаги иқтисодий инқирозларнинг жамият ҳаётини барча жабҳаларидаги кўриниши. Совет давлати қатағон сиёсати, кадрлар масаласи. Миллий сиёсатдаги нуқсонларнинг юзага чиқиши.
Ишдан мақсад: Мустақиллик арафасида Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётижаги ҳолатларнинг аҳоли турмуш тарзи,она – бола саломатлигидаги кўринишлари, иқтисодий инқирозлар, пахта якка хокимлигининг ўзбекистон ҳаётига таъсиринитаҳлил қилиш кўникмасини шакллантириш
Машғулот Ўзбекистон Республикаси ФА “Ўзбекистоннинг энг янги тарихи” методик маркази мутахассисларини таклиф этган ҳолда ташкил этилади ҳамда муаммоли суҳбат шаклида ўтказилади.
Мустақиллик арафасида Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий ҳаёти.
ХХ асрнинг 80 - йилларида иқтисодий - ижтимоий инқирознинг янада кучайиб бориши сабабларини, миллатлараро муносабатларнинг чуқурлашиб бориши, уларнинг бартараф этиш чораларини излаш борасидаги СССР ҳукумати ва КПССнинг уринишларини муваффақиятсиз чиққанлигини изоҳлар экан, Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов шундай дея таъкидлаган эди: «Ички ва ташқи хавфсизликни таъминлаш тизимининг парчаланиши натижасида жамиятда ҳуқуқий бўшлиқ вужудга келгани, миллатлар ва динлараро, ҳудудий ва турли гуруҳлар, уруғ - аймоғлар ўртасидаги зиддиятларнинг авж олиб кетиш хавфи, радикал кайфиятларнинг айниқса ёшлар ўртасида кучайиши ғоят жиддий хатарга айланган эди”[1].
Собиқ совет давлати иқтисодий қонуниятларига кўра гўёки социалистик халқ хўжалиги тарқоқлигини бартараф этадиган“минтақавий бошқарув” иқтисодиётда тўлиқ йўлга қўйилган ва бу республикаларни марказ бошқарувига тўлиқ бўйсунишини таъминлаб қўйган эди. Шубҳасиз, Ўзбекистон ССРнинг ҳам бу минтақада тутган ўрни катта салоҳиятни касб этар ва республика саноати СССР саноатининг таркибий қисми эди. Ўрта Осиё минтақаси мамлакатнинг энг катта аграр-иқтисодий районларидан бири бўлиб, бу ҳудуддаги ўзлаштирилган ерлар бутун СССРдаги ўзлаштирилган ерларнинг ярмига тенг эди. Меҳнатнинг минтақавий бўлинишига кўра Ўрта Осиёда «Пахта» хомашё комплексини ривожлантириш тақозо этар, иттифоқда етиштирилган пахта хом ашёсининг 9/10, пилла ва қоракўлнинг 2/3, гуручниннг 1/3, қисми, жуннинг маълум миқдори, тамаки, мева, узум, полиз экинларининг аксарияти ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳам айнан шу ерда етиштириларди. Социалистик тизимга кирувчи давлатлардаги тўқимачилик саноатида ишлатилаётган толанинг 30 фоиздан 97 фоизигача қисми эса Ўзбекистон ССРда етиштирилган пахта ҳисобидан таъминланарди.
Жадвал[2] 1.2.2.
Do'stlaringiz bilan baham: |