Ўзбекистонда амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар, унинг босқичлари режа



Download 299,46 Kb.
bet14/21
Sana13.07.2022
Hajmi299,46 Kb.
#784527
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Иккинчи босқич, 2002–2014 йилларни ўз ичига олиб, бу давр юқоридаги амалий ишларни узвий ва мантиқий давоми сифатида жисмоний тарбия ва спортнинг «ривожланиш» даври бошланди. Бу даврда давлатимиз раҳбарияти томонидан миллий спорт турлари, профессионал ва оммавий спорт, аёллар ва болалар спорти, халқ миллий ўйинларини ривожлантириш учун махсус қарорлар қабул қилиниб, чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
2002 йил 24 октябрда Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти-нинг «Ўзбекистон Республикаси болалар спортини ривожлантириш жамғар-масини тузиш тўғрисида»ги Фармони чиқди.Жамғарманинг асосий вазифа-си этиб болалар жисмоний тарбия ва спортини ривожлантириш борасида давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, ёш авлодни жисмоний камолотга интилтириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, қишлоқ жойларда спортнинг моддий-техник базасини шакллантириш, замонавий спорт маж-муаларини барпо этиш, тиббиёт муассасалари ва ташкилотлари билан ҳам-корликда иш олиб бориш кабилар белгилаб қўйилди. Спорт мусобақалари тизимини ишлаб чиқишда жисмоний тарбиянинг илмий асосланган замона-вий тизимлари, шакл ва услубларини жорий этиш, спорт бўйича мураб-бийларни тайёрлашда Миллий Олимпия қўмитаси, спорт федерациялари, клуб ва ташкилотлари билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиши қайд этилди.
Узлуксиз спорт ўйинлари, спорт машғулотлари ва мусобақалари уюш-тиришни махсус иншоотларсиз (стадион, спортзал, сув ҳавзаси, ўйин майдонлари ва ҳ.к.) тасаввур қилиб бўлмайди. Мустақиллик йилларида рес-публиканинг барча вилоят, шаҳар ва туманларида спортни оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида спорт иншоотларининг қурилиши жадаллашиб кетди. Республикада бугунги кунда мавжуд бўлган 51.198та спорт иншоот-лари маҳоратли спортчилар ва болалар спорт машғулотларига хизмат қилди.
Мустақиллик йилларида мактаб ўқувчилари, меҳнаткашларнинг ўт-мишда анъана бўлган спартакиадалар, талабаларнинг ҳафталик мусобақалари ва умумреспублика спартакиадалари ўрнига кўп босқичли узлуксиз спорт мусобақалари ташкил этилди. Булар ёшларда спортга бўлган ҳавас ва инти-лишни, мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучай-тириш, мамлакатимизда ўқувчи ва талабаларни узлуксиз спорт машғулот-ларига жалб қилишга қаратилган спорт мусобақалари тизимини Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ ташкил этишда муҳим аҳамият касб этди. Қарорда ўқувчи ва талаба-ёшларнинг «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод», «Универсиада» спорт мусобақаларининг ҳар бирини уч йилда бир марта ўтказиш режаси белгиланди.«Баркамол авлод» спорт мусобақасининг дастлабки финал қисми 2001 йилда Жиззах шаҳрида, 2003 йилда Андижонда, 2005 йилда Тошкент вилоятининг шаҳарларида (Чирчиқ, Ғазалкент ва ҳ.к.) ўтказилиб, бўлажак касб-ҳунар эгаларининг жисмоний баркамоллиги синовдан ўтказилди. Мусобақаларнинг натижаларига қараганда Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Бухоро вилоятларидаги ўрта махсус ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларида кураш, футбол, енгил атлетика, сузиш ва бошқа спорт ўйинларининг ўтказилиши яхши йўлга қўйилди.
Кўп босқичли спорт мусобақаларининг энг юқори чўққиси сифатида «Универсиада»ни кўрсатиш мумкин. Биринчи универсиадада 60 дан ортиқ олий ўқув юртларининг спорт жамоалари иштирок этди. 14 та спорт тури бўйича дастур тузилиб, мусобақалар шиддатли ва қизиқарли равишда ўтказилди. Ғолиблар Ўзбекистон Республикаси Президентнинг мукофоти- «Дамас», «Тико» автомашиналаригасазовор бўлдилар.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидаги республика миқёсидаги 14577 та жисмоний маданият жамоаларида 5,5 млн. киши жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланган бўлса, 2012 йилга келиб жисмоний маданият жамоалари сони 16 425га, ундаги шуғулланувчилар сони 7,2 млн.га етган. Шу жумладан, 60 га яқин олий ўқув юртларида 106 минг атрофида, 225 та ўрта махсус ўқув юртида 723 минг­дан ортиқ, 8300 дан ортиқроқ умумтаълим мактабларида эса 6 млн. га яқин ўқувчи ёшлар ва талабалар спорт турлари билан шуғулланган. 5,5 мингдан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналарида 733 мингга яқин киши мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланган.
Шунингдек, мамлакатда жисмоний тарбия ва спортга берилаётган эътиборни ушбу соҳани ривожлантириш учун ажратилаётган давлат бюджетида ҳам кўришимиз мумкин. Ҳусусан, 1991 йилда бу соҳага - 14 854 руб., 1994 йилда – 1.853 105 сўм (купон), 1998 йилда – 80 077 сўм, 2001 йил­да – 2.492 650 сўм, 2003 йилда – 5.507 446 сўм, 2005 йилда – 10.245 657 сўм, 2006 йилга келиб эса – 11.070 806 сўм, 2008 йилда 17.702273 сўм, 2013 йилда 16,5 млд сўм ажратилди.
Мустақиллик йилларида Республика Президенти ва ҳукумати томонидан ҳотин-қизлар саломатлиги, ижтимоий-моддий жиҳатдан таъминланиши ва уларга доимий равишда тиббий хизмат кўрсатишни яхши йўлга қўйиш каби масалалар борасида олиб борилаётган турли-туман тадбирлар эътиборга моликдир. Хотин-қизлар спортини ривожлантириш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида хукуматимиз томонидан турли қарор, фармойиш ва чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Бугунги кунда ижтимоий турмуш ва маданий ҳаётда аёлларнинг ўрни беқиёс ва катта аҳамият касб этмоқда. Хар йили хотин-қизларнинг 8 март байрамига бағишлаб барча вазирлик ва ташкилотлар ўртасида аёллар спорти декадасини ўтказиш мустақиллик йилларида яхши бир анъанага айланди. Айнан мазкур мусобақаларда стол тенниси, бадминтон, шахмат, шашка, бадиий гимнастика ва енгил атлетика спорт турлари бўйича 1 миллиондан ошиқ хотин-қизлар фаол иштирок этди.
2004 йилда Республика хотин-қизлар қўмитаси ва Миллий Олимпия қўмитасининг ташаббуси билан «Аёл ва спорт» комиссияси иш бошлади. Комиссия хорижий мамлакатлар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиб, айнан мазкур йўналишда фаолият юритаётган Буюк Британия, Янги Зеландия, Чехия, Финляндия, Австрия, Қатар, Хитой, Монголия, Украина, Белорус каби давлатлар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйилди.
Сўнгги йилларда давлатимиз томонидан профессионал аёллар спортини ривожлантиришга ҳам кучли эътибор берилмоқда. Фақатгина аёллар шуғулланадиган спорт турларига бадиий гимнастика ва синхрон сузиш каби спорт турлари киради. 2004–2005 йилларда бадиий гимнастика тарихида илк бор мамлакатимизда «Шарқ гўзали», 2011-2012 йилда “Бахт карвони”каби Жаҳон Кубоги мусобақалари юксак даражада ўтказилди. Бунда дунёнинг энг кучли спортчилари, Олимпия ва жаҳон чемпионлари иштирок этдилар. 1998 йилдан буён синхрон сузиш бўйича «Сув париси» халқаро мусобақалари юқори савияда ўтказиб келинмоқда. Айнан шу нуфузли мусобақалар сабабли, мамлакатимиз ёшларининг бу нафис спорт турларига бўлган қизиқиши ортиб, унинг аҳоли ўртасида оммавийлашувига сабаб бўлмоқда. Биргина бадиий гимнастика билан шуғулланувчилар сонини таққослайдиган бўлсак, 1996 йилда 1180 кишини ташкил қилган бўлса, 2006 йилга келиб уларнинг сони 9000, 2010 йилда 32 000, 2012 йилда 45 593га етди. Бугунги кунда бу спорт тури республиканинг барча вилоятида мавжуд бўлиб, ҳатто Бухоро вилоятининг Ғиждувон, Ромитон, Вобкент, Навоий вилоятининг Томди, Конимех, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон, Сариосиё туманларигача кириб борган.
Маълумки, бу даврда кўплаб спортчи аёллар халқаро мусобақаларда яхши натижаларни қўлга киритиб, бундай жараёнлар миллий спорт маданиятимизни бойитишга хизмат қилди. Оксана Чусовитина (спорт гимнастикаси), Ирода Тўлаганова, Оқгул Омонмуродова (теннис), Саида Бурхонхўжаева (стол тенниси), Зарина Муҳитдинова, Ульяна Трофимова, Азиза Мамажонова (бадиий гимнастика), Екатерина Хилько (трамполин), Юлдуз Ҳамроқулова (шахмат), Гузель Хуббиева, Светлана Радзивиллар (енгил атлетика) жаҳон спорти юлдузларига айланди.
Мустақиллик йилларида спорт мактаблари ва турли жамоаларда маҳал-лий миллат қизларининг қатнашиш даражаси ортиб бормоқда. Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи хотин-қизлар сони 1996 йилда 1180 киши-ни ташкил қилган бўлса, 2012 йилга келиб уларнинг сони 3 237 169 га етди.
2005 йилдан мамлакатимизда гимнастрада спорт тури иш бошлади. Унинг асосий фаолияти барча ёшдаги хотин-қизларнинг оммавий гимнастика чиқишларидан иборат бўлиб, бадиий, спорт ва умумий гимнастика машқлари ва ҳаракатларини ўзида мужассамлаштирган. Бу спорт турини ривожлантириш аҳолининг оммавий равишда гимнастика билан шуғулланишига қаратилди. Бугунги кунгача гимнастрадачиларимиз Германия, Португалия, Малайзия каби мамлакатларда халқаро гимнастрадаларда муваффақиятли иштирок этди.
2006 йилда хотин-қизлар спортини ривожлантириш, республиканинг барча вилоятлари учун олий маълумотли аёл кадрлар сонини ошириш мақса-дида Ўзбекистон Республикаси ВМнинг Қарори билан ЎзДЖТИда хотин-қизлар учун қўшимча 221 ўрин ташкил қилиниб, улар (91 давлат гранти, 130 шартнома) вилоятлар бўйича тақсимлаб берилди. Бундан ташқари қишлоқ жойлардаги хотин-қиз мураббийлар меҳнатини рағбатлантириш мақсадида чиқарилган қарор ҳам айни муддао бўлиб, аёл мураббийлар фаоллигини ошириш, улар сонининг ўсишига сабаб бўлди. Бугунги кунда қишлоқ жойларда 2 553 309 нафар хотин-қиз мунтазам равишда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланмоқда.
Бундай кўп қиррали ва кенг қамровли ижтимоий-тарбиявий жараёнларни амалга оширишда ўқувчи ёшларнинг жисмоний баркамолли­гини таъминлаш асосий мақсад қилиб қўйилди. Энг асосий вазифа эса иқтидорли болаларни спортга жалб этиш, уларнинг спорт бўйича маҳоратларини ошириш, келажакда халқаро спорт мусобақаларида республика шуҳратини янада кўтаришдан иборатдир. Шунга асосан деярли барча вилоятларнинг марказлари, йирик шаҳар ва қишлоқларда болалар ва ўсмирлар мактабларини очиш, уларнинг моддийтехник шароитини яхшилаш амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Республика Халқ таълими вазирлиги ҳузурида «Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси» фаолият кўрсатибди, вилоятлар, шаҳар, туманлардаги халқ таълими бошқармалари, бўлимлари таркибида мазкур жамғарманинг тармоқлари иш олиб борди.
Ёзги Олимпиада 2012 йилнинг июль ойида Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу мусобақаларга ҳам жиддий таёргарлик кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус Қарори чиқди. Ўзбек спортчилари бу Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этдилар. Эркин курашчи Артур Таймазов уч карра Олимпия чемпиони унвонига сазовор бўлган ягона спортчи бўлди. Машҳур спортчининг номи нафақат Ўзбекистон спорти тарихи, балки бутунжаҳон спорти тарихида ўчмас из қолдирди. Унинг Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларидаги ютуқлари ва ўрнатган рекордлари учун 2012 йилда Осиё Олимпия кенгаши томонидан энг олий мукофот - “Осиё Олимпия унвон”ига сазовор бўлди. Бундан ташқари, спортчиларимиз Р. Собиров (дзюдо), А Атоев (бокс), С.Тигиев (эркин кураш) юртимиз учун 3 та бронза медалини қўлга киритди. Уларнинг ушбу ютуқларини юртбошимиз юқори баҳолаб, А.Таймазовга “Эл-юрт хурмати”, А.Атоевга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи”, Р.Собиров ва С.Тигиевга “Ўзбекистон ифтихори” каби юксак унвонларни топширди.
2013 йилда ўзбек спортчилари жахон аренасида ўзининг мардонавор юришларини давом эттирди. Оғир атлетика бўйича Туркияда бўлиб ўтган жахон чемпионатида Руслан Нуриддинов олтин медални қўлга киритди. Унинг жамоадоши Улуғбек Алимов бронза медалига эришгани улкан воқеа бўлди. Улар Президентимиз томонидан “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” ва “Ўзбекистон ифтихори” унвонларига сазовор бўлишди.
Шу йили байдаркачи Владимир Минков жахон чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритди. Ўзбек спортчилари интелектуал спорт турларида ҳам ўзига яраша ютуқларни қўлга киритишмоқда.
Ўзбек шахматининг ёш вакиллари Абдусатторова Бахора 14 ёшгача бўлган жахон чемпионатида иккинчи ўринни, 5 ёшли Синдаров Исломбек ва 8 ёшли Абдусатторов Нодирбек Осиё чемпионлари бўлишди. Эркин-курашчи Р.Қурбонов жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни, Насмуродов Элмурод юнон-рим курашида учинчи ўринни, Латипов Жасур иккинчи ўринни, О.Мамазуҳуров учинчи ўринни эгалладилар.
Бугунги кунда ўзбек спортининг дунёга танилишида катта хисса қўшаётган спорт турларидан бири – миллий курашдир. Асрлар синовидан, тарихий даврлар силсиласидан ўтган, мардлар ва муносиб рақиблар баҳси бўлган ўзбек кураши мустақиллик шарофати билан умумдавлат даражасидаги спортга айланиб, бутун жаҳон назарига тушди. 1992 йилда Миллий кураш федерацияси, 1998 йилда Халқаро “Кураш” ассоциацияси ташкил топди. Бу ижобий ишларнинг мантиқий давоми сифатида 1999 йил 1 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро “Кураш” Ассоциациясини қўллаб-қувватлаш ҳақидаги» Фармони имзоланди. Ўз вақтида қабул қилинган бу Фармон ўзбек курашининг бутун жаҳонда кенг қулоч ёйишига ҳизмат қилди.
Шу кунгача кураш жонкуярлари дунёнинг бир нечта мамлакатида 300 ортиқ турли даражадаги халқаро турнирлар ташкил этди. Жумладан, 1999 йилдан Жахон чемпионатлари, 2000 йилдан буён доимий равишда Буюк Британияда, 2004 йилдан буён Грецияда - Ислом Каримов турнири, 2002 йилдан Туркияда - «Босфорс» ва Эронда - «Пуриёивалий» халқаро турнирлари ўтказилади.
Бугунги кунда ХКАнинг жаҳоннинг барча қитъаларида 117 та кураш федерацияси ташкил этилган ва уларнинг сафи кундан-кунга кўпаймоқда. Бу ўринда Осиё, Европа, Африка ва Жанубий Америка қитъаси давлатлари билан бўлаётган ҳамкорликни алоҳида таъкидлаш жоиз. Бундан ташқари, ХКА ЮНЕСКО қошидаги «Жисмоний тарбия ва спорт фани халқаро кенгаши» аъзосидир. Курашнинг жаҳондаги нуфузини янада ошириш мақсадида Ассоциациянинг олий нишони – «ХКА Олтин ордени» таъсис этилган. Унинг биринчи соҳиби Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов, сўнгра Ҳиндистон Миллий конгресси партияси етакчиси Соня Ганди, ХОК президенти Жак Рогге, ООК президенти Шайх Аҳмад Ал-Фаҳд Ас-Сабаҳ, Бутунжаҳон Олимпия Ассоциацияси ва бошқа кўзга кўринган инсонлар сазовор бўлди.
Умуман, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда жисмоний маданият ва спорт ишларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур ишларни амалга ошириш учун етарли даражада ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, улар асосида спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларда қатнашиш билан бирга, миллий спорт турларини тарғиб қилиш жадаллаштирилди. Юқорида айтиб ўтилган қарор ва Фармонларнинг амалда бажарилиши натижасида спорт давлат сиёсатининг муҳим йўналиши эканлиги, унинг ўсиб бораётган ўрни орқали юртимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, инсонларнинг ёши, жинси, миллатидан қатъи назар спортга жалб этиш, спортдаги эришилган ютуқлар орқали миллий ғурурнинг таркиб топишида кўришимиз мумкин.

[1] Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.:”Маънавият”, 2008. 19-бет.
[2] Каримов И.А. Ўз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурмоқдамиз. –Т.: Ўзбекистон, 1999. 19-бет
[3]Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. –Т.: Ўзбекистон, 2000. -24-бет
[4] Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўк. - Т.: Шарқ. 1998. 18-бет.
[5]Каримов.И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси. – Т:. 2010. – 4-бет.
[6] Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. - Тошкент: Ўзбекистон, 1998. 625-бет.
[7] Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. - Тошкент: Маънавият, 2008. 41-бет.
[8] Каримов И.А.. Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли. – Т.: Ўзбекистон, 1992. 24-бет.
[9]Каримов И. Биздан озод ва обод Ватан қолсин. 2-ж. – Т.: Ўзбекистон, 1996. 79 – 80-бет.
[10] Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008, 79-бет.



Download 299,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish