Ўзбекистонда амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар, унинг босқичлари режа


Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти концепцияси



Download 299,46 Kb.
bet17/21
Sana13.07.2022
Hajmi299,46 Kb.
#784527
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Документ Microsoft Word

3.3.Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолияти концепцияси
2012 йил Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсати учун том маънода тарихий йил бўлди. Шу йили «Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонун Олий Мажлис томонидан қабул қилинди ва у кучга кирди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти Концепцияси мустақил Ўзбекистон ташқи сиёсати учун ўта долзарб бир паллада қабул қилинди. Ҳозирги глобаллашув жараёнлари ҳамда дунёда вазиятнинг шиддат билан ўзгариши, сиёсий ва иқтисодий кучлар жойлашувида рўй бераётган ўзгаришлар, минтақада ва Ўзбекистоннинг шундоқ ёнгинасида таҳдидлар, террорчилик кўринишидаги хавф-хатарлар ва кескинликнинг кучайиши халқаро ва минтакавий воқеликка ўз вақтида ва муносиб жавоб қайтариш мақсадида давлат ташқи сиёсатининг концептуал асосларини такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Аввало, миллий хавфсизликни янада мустахкамлаш учун имкон қадар қулай ташқи шароитлар яратиб бериш, иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларини бундан буён ҳам таъминлаш, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат қуриш йўлидаги изчил ҳаракатларни муваффақиятли давом эттириш муҳим аҳамият касб этди.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, истиқлолнинг илк йилларидан ўтган давр ичида жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари билан дипломатик алоқалар йўлга қўйилди. Жаҳон майдонида Ўзбекистоннинг нуфузини ошириш, уни ҳалқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектига айлантириш борасида жуда кўп ишлар амалга оширилди. Айниқса, Ўзбекистоннинг тинчликсевар, прогрессив ташқи сиёсати унинг жаҳонда мустақил давлат сифатида тезда эътироф этилишини таъминлади.
Ўзбекистон ташқи сиёсат соҳасида ўз салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда аниқ ва узоққа мўлжалланган сиёсат олиб борди. Ўзбекистон ҳалқаро майдонда умумбашарий ва минтақавий аҳамиятга молик бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Ана шундай ташаббуслар қаторида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасидаги саъй-ҳаракатларни алоҳида таъкидлаш мумкин. Ўзбекистон афғон муаммосининг ҳарбий ечими йўқлигини доимо таъкидлаб келди ва Афғонистонда ўз ечимини кутиб турган қуйидаги ижтимоий-сиёсий масалаларни ҳал этишда муҳим роль ўйнашига эътибор қаратди - оддий халқнинг эҳтиёжини қондириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳокимиятнинг вертикал бошқарув идоралари нуфузини мустаҳкамлаш, афғон халқининг халқаро коалиция кучларига нисбатан ишончини қозониш, халқаро ҳамжамият имкониятлари ҳисобидан Афғонистонга моддий ёрдам ва кўмак ажратиш, афғон халқининг диний, миллий, маданий қадриятлари ва урф-одатларини ҳурмат қилиш, “6+2” мулоқот гуруҳини “6+3” мулоқот гуруҳига айлантириш, яъни унда НАТО ваколатхонасининг иштирокини таъмин этиш лозим.
Бу масала 2010 йил 27 январда Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида биринчи Президент сўзлаган “Мамалака-тимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш-устувор вазифамиздир” мавзусидаги маърузасида ҳамда 2010 йил 20 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг Мингйиллик ривожланиш мақсадла-рига бағишланган олий даражадаги ялпи мажлисида сўзлаган нутқида ҳам алоҳида таъкидланган эди. “6+3” мулоқот гуруҳининг энг муҳим мақсади- Афғонис-тонда бир-бирига қарши курашаётган кучларга ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш дастурини таклиф этиш, мамлакатни пароканда қилаётган асосий муаммо ва зиддиятлар бўйича ўзаро муроса асосидаги ечимларни топиш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда барча томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда зарур кафолатларни бериш лозимлиги қайд этилди.Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлиги ёрқин саҳифаларида ҳам Марказий Осиё минтақасини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантириш масаласи ўз ифодасини топган бўлиб, айнан Ўзбекистон Республикаси ташаббуси билан 2006 йилда Марказий Осиё минтақаси ядро қуролидан холи ҳудуд деб эълон қилинди. Мана шундай ҳолатда мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувини янада чуқурлаштириш Ўзбекистон ташқи сиёсати олдида турган муҳим вазифа ҳисоб-ланди. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фао-лияти Концепциясида ўтган даврни таҳлил қилиш асосида бу борада олдимизда турган долзарб вазифалар бирма-бир санаб ўтилди. Бунинг учун ҳалқаро таш-килотлар, ҳалқаро минтақавий ташкилотлар, ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар билан икки томонлама ва кўп томонлама алоқаларни янада ривож-лантириш мақсадга мувофиқлиги Концепцияда алоҳида қайд этилди.
Ўз тузилишига кўра Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти Концепцияси Умумий қоидалардан ҳамда 4 та бўлимдан иборат бўлиб, улар қуйидагилар:
1. Ҳозирги халкаро муносабатлар тизимидаги ўзгаришларни Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатлари нуқтаи назаридан баҳолаш;
2. Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий мақсади, принцип ва вазифалари;
3. Ўзбекистон Республика ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари;
4. Ўзбекистон ташқи сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш механизмлари.
Мазкур концепция давлатимизнинг халқаро майдондаги фаолиятининг асосий принциплари, стратегик устувор йўналишларини белгилаб беради ва Ўзбекистон томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг биринчи йилларидан бошлаб амалга оширилаётган стратегиянинг мантиқий давоми бўлди.
Ўзбекистон, авваламбор, мамлакатимиз ташқи сиёсатида бош қадрият ва тамойил бўлган ўзининг узоқ муддатли миллий манфаатларини кўзлаган ҳолда:
- турли ҳарбий-сиёсий блок ва альянслардан узоқ бўлиши ҳақида; ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича қатъий позицияга эга бўлиши ҳақида ва ўз ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базалари жойлаштирилишига йўл қўймаслиги ҳақида; очиқ, изчил ва фаол ташқи сиёсат олиб бориши ҳақидаги принципларини аниқ-равшан баён этади;
- Ўзбекистон мафкуравий тамойиллар сабабли рўй бераётган турли тўқнашувларга ўзининг жалб этилиши ҳамда қўшни давлатлар ва ҳудудлар билан чегаралардаги қуролли можаролар ва кескинлик ўчоқларида мамлакатимизнинг иштирок этишига йўл қўймайди, яхши қўшничиликнинг, юзага келадиган низоларни фақатгина тинч йўл билан бартараф этишнинг қатъий тарафдоридир.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Концепцияда белгиланган ташқи сиёсатнинг бир қатор тамойиллари, жумладан, бошқа давлатларнинг ман-фаатларини инобатга олиш, ҳамкорлик учун очиқлик, тинчлик ва хавфсиз-ликни сақлаш, суверенитет, ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш, мунозарали масалаларни тинч йўл билан ҳал қилиш, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари давлатнинг ички нормаларидан устувор аҳамиятга эга эканлиги ва шу каби қатор принциплар мавжудлиги давлатимизнинг ташқи сиёсат фаолияти самарадорлигини янада ошириб, очиқ демократик давлат қуриш йўлидаги изчил харакатларни муваффақиятли давом эттириш йўлини таъминлади.
Концепцияда мамлакатимиз ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари бирма-бир санаб ўтилган бўлиб, асосий устувор йўналиш сифатида Марказий Осиё минтақаси қайд этилган. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки мамлакатимизнинг ҳаётий муҳим манфаатлари бу минтақадаги “ён қўшни – жон қўшни” мамлакатлар билан чамбарчас боғлиқдир.
Концепцияда яна бир илғор ғоя - “Марказий Осиё муаммоларининг ташқи кучлар аралашувисиз минтақадаги давлатларнинг ўзлари томонидан ечилиши зарур”лигини алоҳида қайд этиш жоиз. Тан олиш керакки, бу ўта принципиал ёндашув бўлиб, Ўзбекистоннинг минтақадаги барча долзарб сиёсий, иқтисодий, экологик ва бошқа турли муаммоларни ҳам ўзаро манфаатларни ҳисобга олган ҳолда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормалари асосида ҳал қилиниши тарафдори эканлигини билдирди.
Концепцияда, шунингдек, МДҲ мамлакатлари, Россия, АҚШ, Европа мамлакатлари, Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари, Хитой Халқ Республикаси, Япония, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур каби давлатлар, Жанубий Осиё мамлакатлари, Ҳиндистон, Покистон ва Афғонистон, Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари, ҳатто жуғрофий жиҳатдан анча олисда жойлашган Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасининг етакчи давлатлари ва Африка қитъасидаги мамлакатлар билан, шунингдек, қатор халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш мамлакатимиз ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида қайд этилган бўлиб, бу Ўзбекистоннинг фундаментал миллий манфаатларига тўлиқ мос тушди.
Концепциядамамлакатимиз ташқи сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишнинг усул ва механизмлари бирма-бир кўрсатиб берилган бўлиб, ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий масалалар ечими билан бевосита шуғул-ланувчи тузилмаларнинг вазифалари ҳам аниқ белгиланди. Ўзбекистон Рес-публикасининг ташқи сиёсий мақсад ва вазифаларини Концепцияда ишлаб чиқилган сиёсий-дипломатик, иқтисодий воситалар орқали амалга ошириш; зарур бўлган қонунчилик базасини такомиллаштириш; мамлакатимизнинг ташқи сиёсий фаолиятини ахборот жиҳатидан самарали таъминлаш билан бир қаторда, минтақа ва дунёдаги вазиятни доимий мониторинг қилишга қаратилган тизимли ахборот-таҳлилий ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш; Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлигига таҳдид ва хавф-хатар туғ-дирадиган воқеаларни олдиндан башорат қилиш ва бартараф этишга қодир бўлиш ҳамда ташқи сиёсий фаолият билан шуғулланадиган тузилмалар учун кадрларни замонавий андозалар асосида касбий тайёрлаш тизимини такомиллаштириш каби усул ва воситалар мажмуининг аниқ белгиланиши ушбу ҳужжатнинг пухта ишлаб чиқилганлигидан далолат берди.

Download 299,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish