Ўзбекистонда амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар, унинг босқичлари режа


Халқаро сиёсат ва хавфсизлик соҳасидаги муносабатлар



Download 299,46 Kb.
bet16/21
Sana13.07.2022
Hajmi299,46 Kb.
#784527
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Документ Microsoft Word

3.2.Халқаро сиёсат ва хавфсизлик соҳасидаги муносабатлар
Ўзбекистонда қатъий ирода ва вазминлик билан мамлакат ҳамда унинг теварак атрофидаги реал вазиятни инобатга олиб, узоқ келажакни олдиндан кўра билган ҳолда, ташқи сиёсатнинг асосий тамойилларини ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикасининг асосий қонуни-Конституциясига давлат ташқи сиёсатининг бош тамойилларини ўзида аниқ ва очиқ-ойдин ифода этган алоҳида боб киритилди. Қомуснинг “Ташқи сиёсат” деб номланган ушбу бобида Ўзбекистон ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланиши баён этилди. Ушбу бобнинг 17-моддасида “Ўзбекистон Республикаси давлатнинг, халқнинг олий манфаат-лари, фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида иттифоқлар тузиши, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириши ва улардан ажралиб чиқиши мумкин”, деган қоида қонунан муҳрлаб қўйилди.
Ташқи алоқаларнинг қонуний асосини яратиш жараёни билан бир пайтнинг ўзида хорижий мамлакатлар билан дипломатик муносабатларни ўрнатиш ва изчил ривожлантириб бориш механизмларини зудлик билан шакллантиришга киришилди. Шу тариқа Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги, чет эллардаги элчихоналари ва консуллик хизматлари бирин-кетин тaшкил этилди. Давлат учун янги бўлган халқаро муносабатлар соҳасини миллий кадрлар билан мунтазам таъминлаб бориш мақсадида 1992 йил 23 сентябрда мамлакат тарихида ва Марказий Осиёда биринчи бўлиб, Тошкентда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети очилди.
Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ мамлакат олдида турган энг муҳим вазифалар ва мураккаб халқаро шарт-шароитларни бирдай инобатга олувчи, чуқур ўйланган ташқи сиёсат стратегияси кенг миқёсда амалга оширила бошланди. Натижада, Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти олдида ўз тақдири ва келажагини ўз миллий манфаатларидан келиб чиққан холда, мустақил равишда белгилай оладиган замонавий суверен давлат сифатида намоён бўлди.
Жумладан, 1992 йил 2 мартида Ўзбекистон ўз хохиш-иродасига кўра дунёдаги мустақил давлатларнинг асосий қисмини ўзида мужассам этган энг йирик, энг универсал халқаро ташкилот-Бирлашган миллатлар ташкилотига (БМТ) тенг ҳуқуқли аъзо бўлиб кирди. Ўзбекистоннинг давлат байроғи Нью-Йоркдаги БМТ бош қароргоҳи олдидаги дунё мамлакатлари байроқлари қаторида ҳилпирай бошлагани-бу халқимиз, аждодларимизнинг азалий орзуси-миллий истиқлолимизнинг халқаро ҳамжамият томонидан тан олин-гани рамзий ифодаси эди. Шу тариқа Ўзбекистон мазкур тузилма доирасида глобал ҳамда минтақавий масалаларни муҳокама қилишда ўз манфаатларини тўғридан-тўғри ҳимоя қилиш ва уларни илгари суриш имкониятини биринчи бор қўлга киритди. Ўша йилиёқ Ўзбeкистoн Жaҳoн бaнки, Xaлқaрo вaлютa фoнди, Еврoпaдa Xaвфсизлик вa Ҳaмкoрлик Тaшкилoти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа қатор халқаро институтларга aъзo бўлди, улар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантира бошлади.
Миллий манфаатларни собитқадамлик билан илгари суриш, давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, Марказий Осиёда геосиёсий мувозанатни сақлаш; сиёсий, иқтисодий, савдо-сотиқ, транспорт ва бошқа соҳалардаги халқаро алоқаларни кенг диверсификация қилиш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устивор йўналишлари деб белгилаб олинди. 1991-2001 йилларнинг ўзидаёқ Ўзбекистонни дунёнинг 165 та давлати тан олди, 120 дан ортиқ давлатлар билан дипломатик муносабатлар ўрнатилди. Мамлакатимиз 100 дан ошиқ халқаро ташкилотларнинг, шу жумладан БМТ тизимидаги ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ, Бутунжахон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ва бошқа глобал институтлар, Мустақил давлатлар ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби минтақавий тузилмаларнинг тўлақонли аъзоси бўлди. Ўзбекистон дунёнинг 46 давлатида ўзининг дипло-матик ва консуллик ваколатхоналарини очиб улгурди. Тошкентда 44 хорижий давлатларнинг элчихоналари, 9 консулик вакиллари, 15 халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари фаолият кўрсата бошлади.
Ўзбекистон нафақат сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан барқарор мамлакат, халқаро майдонда ишончли хамкор сифатида, балки глобал ва минтақавий хавфсизликни, халқаро барқарорликни таъминлашга бевосита дахлдор давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади. Бу борада Ўзбекистон халқаро “хавфсизликнинг бўлинмаслиги тамойилига”[2] амал қилди, глобал-лашув даврида ҳар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан чамбарчас боғлиқ эканлиги, бирон мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши ижобий натижаларга олиб келмаслигини яхши англаган холда иш тутди[3].
Ўзбекистон Америка Қўшма Штатлари, Хитой Халқ республикаси, Россия Федерацияси, Япония, Корея Республикаси, Ҳиндистон каби дунёда-ги етакчи давлатлар билан стратегик шерикчилик муносабатларининг муво-занатли ва кўп қиррали тизимини шакллантириб борди, бир давлат билан яқинлашиш ҳисобига бошқасидан узоқлашмаслик тамойилиги амал қилди.
Ўзбекистон ҳукумати ўзи илгари сурган илк халқаро ташабуссларидаёқ Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашга ва шу орқали глобал барқарорликни мустаҳкамлашга хисса қўшиш йўлидан борди. Хусусан, Прeзидeнт Ислом Кaримoвнинг минтақавий хавфсизлик тизимини яратиш ва шу орқали жаҳонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган муҳим ташаббуслари қаторида БМТ 48-Бoш Aссaмблeяси минбаридан туриб, 1993 йил 28 сeнтябридa эълон қилган Марказий Осиёда ядро қуролидан холи зона тузиш ғоясини келтириб ўтиш мумкин. Ушбу ташаббусни амалга ошириш бўйича олиб борилган мураккаб халқаро музокаралар, тинимсиз сайи-ҳаракатлар натижасида 2009 йили 21 мартида минтақадаги бешта давлат томонидан имзоланган “Марказий Осиёда ядро қуролидан озод ҳудуд тузиш тўғрисидаги” шартнома кучга кирди. Бу халқаро ҳужжатга биноан минтақа давлатлари ядровий қурол ишлаб чиқармаслик ва уни ўз ҳудудида жойлаштирмаслик мажбуриятини ўз зиммаларига олдилар. Мазкур шартноманинг муҳим жиҳатларидан бири шундаки, у Марказий Осиёдаги бешта давлатни бир-бирига боғлаб турувчи хавфсизлик соҳасидаги энг биринчи ва шу кунгача ягона фундаментал шартнома бўлди.
Ўзбек халқининг "Қўшнинг тинч — сен тинч" деган мақоли моҳиятини, унинг замирида нақадар катта ҳаётий ҳақиқат ётганини теран англаган Ўзбекистон минтақада барқарорлик ва тинчликни сақлашга йўналтирилган яна қатор долзарб ташабусслар ишлаб чиқди ҳамда уларни амалга тадбиқ этди. Бу борадаги энг муҳим халқаро ташаббуслардан бири сифатида қўшни Афғонистондаги қуролли можорога чек қўйиш, минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигига хавф солаётган терроризм ва ақидапарастлик, ноқонуний қурол ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш билан боғлиқ ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий масалаларни қамраб олган қатор амалий таклифлар мажмуасини келтириб ўтиш мумкин.
Жумладан, 1997 йили Ўзбекистон Республикаси биринчи ПрезидентиИ.Каримов Афғонистон билан қўшни бўлган олти мамлакат, шунингдек, АҚШ ва Россия давлатлари иштирокида БМТ шафъелиги остида афғон муаммосини музокаралар йўли билан ечишга қаратилган “6+2” форматидаги мулоқот гуруҳини тузиш ташаббуси билан чиқди. Ушбу ташаббусни амалга ошириш мақсадида қатор сиёсий-дипломатик чора-тадбирлар кўрилди. Тошкентда, Нью-Йоркда ва Афғонистон ҳудудида мазкур мамлакатда давом этаётган қуролли тўқнашувларнинг иштирокчилари билан махсус музокаралар олиб борилди ва 1999 йилга келиб, Ўзбекистонда БМТ шафелигида “6+2” мулоқот гуруҳининг Афғонистон муаммоси ечимига бағишланган халқаро анжуманини ўтказишга эришилди.
Афғонистонда кўп йиллар давомида бир-бири билан ёвлашаётган томонларнинг раҳбарларини бир даврага йиғиш ва халқаро ташкилотлар ҳамда етакчи мамлакатлар вакиллари иштирокида улар билан тинчлик ва осойишталикни ўрнатишга қаратилган музокаралар ўтказишга ҳали ҳеч ким эриша олмаганди. Ушбу анжуман биринчи Президентнинг ташаббуси билан ташкил этилди ва юзага келган кескин вазиятни юмшатишга хизмат қилди. Шуни алохида таъкидлаш жоизки, мазкур йиғилиш якунида қабул қилинган “Афғонистондаги зиддиятни тинч йўл билан ҳал этилишининг асосий тамойиллари” тўғрисидаги Тошкент декларацияси БМТнинг муҳим ҳужжати сифатида эътироф этилган. Бироқ, нуфузли халқаро ташкилотлар ва дунёнинг етакчи мамлакатлари минтақа ва унга қўшни ҳудудлардаги вазият таҳликали эканлигини, халқаро терроризм, экстремизм, ақидапарастлик, гиёҳванд моддалар савдоси каби иллатлар хавфи борлигини тан олсаларда, унга қарши курашга жиддий киришмадилар. Бу муаммога нисбатан беэътибор бўлганларни, Афғонистондан қўним топган террорчи кучлар томонидан 2001 йил 11 сентябрида айнан БМТ қароргоҳи жойлашган Нью-Йорк шаҳрини ларзага солиниши, даҳшатли тажовуз натижасида ўша ернинг ўзида минглаб кишиларнинг қурбон қилинишигина уйғота олди. Ушбу фожеа Ўзбекистон томонидан дунё ҳамжамиятини огоҳлантиришга қаратилган чора-тадбирлар бежиз эмаслигини яна бир бор тасдиқлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Афғонистон масаласини ҳал қилишга киришган давлатлар, халқаро ташкилотлар учун қўшни мамлакат ҳудудига халқаро гуманитар ёрдамнинг энг катта қисмини тез ва беталофат етказиш мақсадида Ҳайротон кўприги зудлик билан очиб берди. Қўшни халқни кўп йиллар да-вомида қийнаб келаётган муаммоларни халқаро ҳамжамият билан биргаликда хал этишга қаратилган чора-тадбирларни Ўзбекистон сиёсий ва амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлади. Орадан кўп ўтмай, Афғонистонда ҳарбий опе-рацияларни бошқараётган НАТО ташкилотининг 2008 йил 2 апрелида Буха-рестда ўтказилган ялпи йиғинида биринчи Президент Каримов “афғон муаммосини” фақат ҳарбий куч ишлатиш йўли билан бартараф этиб бўлмас-лиги, Афғонистон заминида тинчлик ва хотиржамликка асосан мулоқот йўли билан эришиш мумкинлиги таъкидлади. Ўз пайтида ижобий натижаларни берган “6+2” мулоқот гуруҳини “6+3” форматида, яъни воқеликни инобатга олиб, ушбу гуруҳ таркибига Афғонистондаги вазиятга бевосита алоқадор бўлган НАТО ташкилотини қўшган холда қайтатдан ишга тушириш ташаб-бусини илгари сурди. Энг муҳими, Ўзбекистон ўзининг таклиф ва ғояларини амалий ишлар билан мустаҳкамлаб борди. Чунончи, Ўзбекистон Афғонис-тонда йўллар, темир йўллар, кўприклар қурилишида фаол иштирок этди. Афғонистон тарихида энг биринчи замонавий темир йўл айнан Ўзбекистон томонидан “Термиз–Ҳайратон–Мозори Шариф” йўналишида қуриб битка-зилди ва 2010 йили ишга туширилди. Қобул шаҳрини узуликсиз электр энергияси билан таъминлай бошлаган биринчи мамлакат ҳам айнан Ўзбекистон бўлди. Ҳозирги кунда ҳам Ўзбекистон мазкур қўшни мамлакат иқтисодий инфраструктурасини ривожлантиришда катта ҳисса қўшиб келмоқда. Иккитомонлама муносабатларда ўзаро фойдали савдо-сотиқ алоқаларини равнақ топтириш, сиёсат борасида ички ишларга аралашмаслик, яхши қўшничилик анъаналарига содиқ қолиш йўлидан бормоқда.
Ўзбекистон Марказий Осиё тақдирини ҳал қила оладиган даражада ўта кескин, ўта таҳликали вазиятларда ҳам вазминлик билан энг мақбул қарорлар қабул қилди Бу машаққатли синов – 2010 йили 10 июн куни Қирғизистон жанубида юз берган хунрезликлар ва уларнинг натижасида вужудга келган фожеваий воқеалар бўлди. Ўша йилнинг 11-14 июнь кунлари қўшни Қирғизис-тоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятларида айнан ўзбек миллатига мансуб фуқароларга қарши кўз кўриб, қулоқ эшитмаган хунрезликлар, ақл бовар қил-мас ўзаро нафрат ва яқинларига нисбатан ноинсоний шафқатсизлиги билан дунёни ларзага солган фожеа минтақамизда мисли кўрилмаган гуманитар ҳалокат юз беришига олиб келди. Ик-уч кун ичида Қирғизистоннинг қарийб ярим миллион аҳолиси ҳалокатли қирғинборотдан қутулиш илинжида ўз уй жойларини ташлаб, бошқа ҳудудларга қочиб ўтишга мажбур бўлди. Юз минг-дан кўпроқ ўзбек миллатига мансуб бўлган кишилар нажот излаб Ўзбекистон чегарасига келди. Уларни орқаларидан қувиб келаётган вахший қотиллар ҳамласидан қутқариш учун чегарани очишга ва Андижон вилоятида қочқинлар учун зарурий шарт – шароитларни зудлик билан яратишга тўғри келди.
Чегара ҳудудида ва Ўзбекистоннинг ичкарисида, айниқса, қирғиз ва ўзбек миллатига мансуб аҳоли ёнма-ён истиқомат қиладиган жойларда осойишталикни сақлаш, республикада пайдо бўлган юз мингдан ортиқ қочқинлар, болалар, хотин-қизлар, қарияларни вақтинчалик яшаш жойлари, озиқ-овқат, кийим-кечак, тиббий ёрдам ва бошқа зарурий нарсалар билан таъминлаш мақсадида катта куч, меҳнат ва ресурслар сафарбар этилди.
Ўша вақтларда Ўзбекистоннинг биринчи ПрезидентиИ.Каримов БМТ Бош котиби Пан Ги Мун билан телефон орқали гаплашиб, мазкур ташки-лотни Қирғизистон жанубида содир этилаётган хунрезликларни тўхтатиш, вазиятни ўнглаш, жабрдийдаларга зудлик билан ёрдам кўрсатишга даъват этди. Шу билан бирга, томонлар ўртасида юзага келган мураккаб вазиятдан тинч йўл билан чиқиш йўллари, аввало, Қирғизистондаги вазиятни барқарорлаштириш юзасидан фикр алмашилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон раҳбарияти билан қабиҳ ниятда ташкил этилган воқеаларнинг янада ривожланишига, шафқатсиз зўравонликнинг авж олиб, миллатлараро низодан давлатлараро можорога айланишига, йўл қўймаслик, томонлар орасида ўзаро қаҳру ғазабни жиловлаш, экстремизмнинг шиддатли тус олишининг олдини олишда тезкор ва кенг қамровли чоралар кўрди. “Фақат ақл-идрок, оддий ҳақиқатни, яъни ушбу заминда кўп асрлар давомида ўзбеклар ва қирғизлар ёнма-ён яшаб келгани ва бундан буён ҳам уларнинг фарзандлари ҳамда авлодлари кўп асрлар мобайнида бирга яшашини теран англаш бизга ва халқимизга мазкур фожианинг Марказий Осиёда қарама-қаршиликларнинг янги, кенг кўламли ўчоғига айланиб кетишининг олдини олишда муҳим омил бўлди.
Ана шундай вазиятда Ўзбекистон томонидан эгалланган оқилона позиция, “етти ўлчаб, бир кес”, деган ҳаққоний нақлга амал қилиб иш тутилиши, жаҳон жамоатчилиги томонидан юқори баҳоланди. Бугунги Ўзбeкистoн Марказий Осиёда тинчлик ва хавфсизликни асраб авайлаш, ушбу минтақани барқарор тараққиёт ҳудудига айлантиришга йўналтирилган боша қатор ташаббусларни ҳам илгари суриб, минтaқaвий масалаларидан тoртиб, бутун Ер шaри вa инсoният тaқдиригa дaxлдoр бўлгaн улкaн вазифаларни ҳам ўртaгa тaшлaди. Булар, Оролбўйи худудидаги экологик фожеа оқибатларини бартараф этиш, минтақадаги трансчегаравий сув заҳираларидан оқилона фойдаланиш, Ўрта Осиё-Форс қўрфази транспорт коридорини яратишга қаратилган таклиф ва ташаббуслар, чора-тадбирлардан иборат бўлди.
Ўзбекистоннинг бугунги тарихида тўпланган тажриба шуни кўрсатдики Марказий Осиёдаги муаммоларни ечишда шу минтақа давлатларининг ўзлари энг асосий роль ўйнашлари даркор. Бу ғоя 2012 йил 10 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси”да расман белгилаб олинди.
Ушбу Концепцияда Марказий Осиё минтақасига алоҳида эътибор қаратилган ва “Ўзбекистоннинг ҳаётий муҳим манфаатлари шу минтақа билан боғлиқ” эканлиги расман эътироф этилган. Унда Марказий Осиё ўзининг муҳим геосиёсий жойлашуви ва минерал-хомашё ресурсларининг улкан заҳираларига эга эканлиги туфайли жаҳон миқёсида кучли эътибор объектига, ҳамда йирик давлатларнинг стратегик манфаатлари тўқнашадиган ҳудудга айланиб бораётгани таъкидланган. Йирик давлатлар Марказий Осиё давлатларининг ўз ривожланиш модели ва сиёсий йўлини белгилашига таъсир ўтказишга уринаётгани, минтақада ўз мақсадларинигина кўзлаётган ташқи кучларнинг ўзаро рақобати кучайиб бораётгани кўрсатилган. Концепцияда дунёнинг йирик давлатлари томонидан минтақада олиб борилаётган ўзаро геополитик рақобат инобатга олиниб, “Марказий Осиё муаммолари ташқи кучларнинг аралашувисиз, минтақадаги давлатларнинг ўзлари томонидан ечилмоғи зарур”, деган позиция баён этилган.
Концепцияда хавфсизликка раҳна солаётган анъанавий ва ноанъанавий таҳдидларнинг турлари кенгайиб бораётгани, мамлакат чегаралари яқинида кескинлик ва танглик ўчоқларининг сақланиб қолаётгани эътироф этилган. Ма-на шу муносабат билан ушбу ҳужжатда баён этиладики, Ўзбекистон тинчлик-севар сиёсат юритади ва ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмайди, ҳар қан-дай давлатлараро тузилмалар ҳарбий-сиёсий блокка айланган тақдирда, улар-дан чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Концепцияда биринчи бор қуйидаги муҳим қоидалар муҳрлаб қўйилди: Ўзбекистон ўзини қўшни давлатлардаги қуролли зиддиятларга тортилишини олдини олиш мақсадида тегишли чоралар-ни кўради; ўз ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базалари ва объектлари жойлаштирилишига йўл қўймайди; Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари хориждаги тинчликпарварлик операцияларида иштирок этмайди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий доктринаси”да ҳам бу масалага алохида эътибор қаратилган. Хусусан унда қайд этилишича, Ўзбекистон халқаро муносабатларда тинчликсеварлик йўлидан бориб, халқаро ва давлатлараро муаммоларни уруш йўли билан ҳал этишга қатъиян қарши чиқади ва жаҳон ҳамжамияти давлатлари ўртасида ҳарбий можаролар чиқишини превентив дипломатия воситасида бартараф қилишда фаол иштирок этишни, зиддиятларни кескинлаштирадиган сабабларга барҳам беришга ёки уларни енгишга куч-ғайрат сарфлашни ўз ташқи сиёсатининг асосий вазифаси деб ҳисоблайди, деб белгилаб қўйилди. Мудофа доктринасига биноан, Ўзбекистон жаҳондаги бирорта ҳам давлатни ўзининг душмани деб ҳисобламайди, ўз ҳарбий қўшинларини фақат миллий чегаралар доирасида жойлаштириш, айни вақтда ўз фуқароларининг ҳаёти ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш вазифасини ўз зиммасига олади, ўзини ўзи мудофаа қилишдек ажралмас ҳуқуқини амалга оширади, давлатнинг ҳарбий қудрати ва мудофаа қобилияти оқилона зарурат даражасида бўлишини таъминлайди, хорижий давлатлар билан ҳарбий-техникавий ҳамкорликни изчиллик билан ривожлантириб боради.
Бундай оқилона сиёсат бутун дунёда қуролли можароларнинг сони кўпайиб бораётган бугунги даврда умумбашарий тинчликни сақлаш йўлида миллий даражада ташланган муҳим қадамлардан бири бўлди, десак муболаға бўлмайди. Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳозирги замонда дунё ҳамжамия-тига изчил интерациялашувда таъминлашда энг аввало ҳарбий кучга эмас, балки оқилона сиёсат ва дипломатия, ақл-идрок, фикр-мулоҳаза ҳамда изчил ривожланиб бораётган иқтисодий салоҳият хал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

Download 299,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish