Ўзбекистонда амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар, унинг босқичлари режа


-расм. 1995-2011 йилларда ЯИМ таркибидаги ўзгаришлар



Download 299,46 Kb.
bet2/21
Sana13.07.2022
Hajmi299,46 Kb.
#784527
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Документ Microsoft Word

1-расм. 1995-2011 йилларда ЯИМ таркибидаги ўзгаришлар
динамикаси ( фоиз ҳисобида)




Иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришларнинг самарадорлиги экспорт таркибида эришилган ижобий силжишлар билан белгиланган. 1995-2011 йилларда хом ашё экспортининг улуши сезиларли даражада, жумладан пахта толаси 48,4 фоиздан 9 фоизгача камайди. Тайёр маҳсулотлар улуши умуман олганда 7,1 фоиздан 34,6 фоизгача ошди, шу жумладан машиналар ва асбоб-ускуналарнинг улуши 2 фоиздан 6,7 фоизгача, тўқимачилик маҳсулотлари 3,1 фоиздан 9,7 фоизгача, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,7 фоиздан 13,2 фоизгача ошди (2-расм.)
2-расм. 1995-2011 йилларда Ўзбекистон экспорти таркибидаги ўзгаришлар динамикаси.

Шу йилларда иқтисодиётнинг саноат тармоғида нодавлат секторининг роли кескин равишда ўзгарди. Нодавлат корхоналарининг саноат субъектларининг умумий сонидаги улуши 1991 йилдаги 17 фоиздан 87 фоизгача ошди, улардан 30 фоизи хусусий корхоналардир. Ҳозирги пайтга келиб, нодавлат корхоналарида саноат ишлаб чиқариш ходимларининг 80 фоиздан ортиғи жамланган бўлиб, бу ерда саноат ишлаб чиқариши умумий ҳажмининг 70 фоиздан ортиғи улар томонидан шаклланади.
1.2.Ўзбекистонда амалга оширилган сиёсий
ислоҳотларнинг босқичлар
Демократик тамойил ва қадриятларга асосланган замонавий ўзбек суверен давлатчилигининг қарор топиши мамлакатимизнинг XX аср сўнгги ўн йиллигидаги буюк тарихий воқеа бўлди. Аввало ХХ асрнинг 80 – йиллари иккинчи ярмида собиқ Иттифоқда рўй берган таназзул Ўзбекистонда Президент лавозимини таъсис этиш заруриятини келтириб чиқарди. Президент лавозимининг жорий этилиши республика мустақиллиги учун кураш кучайган ва миллий давлатчилик ривожида принцип жиҳатдан янги босқичга ўтилаётганлигини англатар эди.
Шу билан бирга,республикада президентлик бошқаруви ҳокимият механизмининг самарадорлигини, мамлакатдаги барқарорлик, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботнинг самарадорлигини қатъиян ошириш воситаси бўлиб хизмат қилиши лозим эди. Айниқса, Ўзбекистон каби кўп миллатли мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ҳолат оғирлашиб бораётган бир даврда жамиятни жипслаштириш янада муҳим эди. Бундай шароитда сиёсий тизимнинг янгиланаётган механизми, аввало, шунга кўмаклашмоғи, бу тизимнинг ишларида ички ва ташқи сиёсат, стратегик йўналишлар ва уларни амалга ошириш соҳасидаги амалий ишлар мужассамлашиб, яхлит ҳаракатга айланиши лозим эди.
Президент ўзининг амалий иши билан турли ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар ўртасида ва ижтимоий мулоқотни ривожлантириш учун шароит яратиши, мамлакатда тинчлик ва миллатлараро тотувликни таъминлаши, шунингдек, фавқулодда вазиятларда-урушларда, низоларда, табиий офатларда, жамоат тартиби жиддий бузилган ҳолларда олий ваколатлар соҳиби бўлган ташкилотчи ва мувофиқлаштирувчи арбоб сифатида иш кўриши керак эди. Айни вақтда Президент лавозими таъсис этилган тақдирда ҳам Олий Кенгаш давлат ҳокимиятининг олий органи бўлиб, у қонун чиқарувчи, ҳукумат-ижрочи-бошқарувчи орган бўлиб қолаверади. Президент эса мазкур тизимда қонун чиқарувчилик билан ижрочилик фаолиятини ўзаро боғлайдиган мустаҳкам бўғин вазифасини бажаради.
1990 йилда мазкур лавозим таъсис этилаётган вақтда, бу лавозимнинг жорий этилиши Министрлар Кенгашининг ваколатини чеклаши мумкин, деган хавотир ҳам бўлди. Бироқ, ҳукуматнинг ваколатлари амалда ўзгармай қолди. Шу муносабат билан Министрлар Кенгаши ўз иши тўғрисида ҳар йили Олий Кенгашга ҳисоб берибгина қолмай, бу ҳақда Президентни мунтазам хабардор қилиб туриши белгилаб қўйилди. Айни пайтда ҳукумат, вазирликлар ва давлат қўмиталари қонунлар билан бир қаторда ўз фаолиятида Президент Фармонларига амал қилишлари шарт эканлиги мустаҳкамланди. Президент ҳузурида ташкил этилган муҳим орган-Президент Кенгаши давлат ваколатлари билан таъминланди.
Давлат бошқарувининг мазкур замонавий ва самарали шаклини юзага келтиришда халқимизнинг давлатчилик соҳасидаги кўп минг йиллик тарихий тажрибалари, диёримизнинг муайян шарт-шароитлари, халқнинг анъаналари ва менталитети, ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, ҳозирги замон илғор давлатларининг тажриба ва ютуқлари назарда тутилди. Қайд этиш жоизки, бугунги кунда БМТга аъзо бўлган 193 та давлатдан 143 тасида[9], яъни қарийб 75 фоизида Президент лавозими таъсис этилган.
Республикамизда президентлик лавозими мураккаб вазиятда таъсис этилди. Қайта қуриш, ошкоралик вазиятида халқ хўжалигини ривожлантириш, аҳолига зарур турмуш шароитларини яратиб беришда кўплаб мураккаб, хал қилинмаган муаммолар борлиги аниқланди.Айрим вилоятларда ижтимоий-сиёсий вазият издан чиққан, қонунни бузиш ҳоллари кўпайган эди. Халқ бундай ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг зудлик билан пайини қирқишни талаб қилаётган эди. Буларнинг барчаси президент лавозимини кечиктирмасдан жорий этишни талаб қилди. Ўзбекистон ССРнинг биринчи Президенти истисно тариқасида республика Олий Советининг 1990 йил 24 мартдаги сессиясида сайланди. ИсломАбдуғаниевич Каримов яширин овоз бериш йўли билан Ўзбекистон ССРнинг Президенти этиб сайланди.
Л.Левитин ва Д.С.Карлайлнинг “Ислом Каримов – янги Ўзбекистон Президенти” номли китобида шундай дейилади: “1990 йилнинг март ойида Ислом Каримов ўша пайтдаги иттифоқдош республикалар раҳбарлари орасида биринчи бўлиб Президентликка сайланди. Москва буни жуда салбий қабул қилди. Горбачев очиқдан-очиқ ғазабланди. Бошқа республикалар раҳбарлари эса, Каримовнинг Президентликка сайланганини қалбан қўллаб-қувватласа-да, унга ҳавас қилса-да, телевидение ва минбарларда Горбачевнинг “16 президенти бор давлат қандай давлат бўлади”, деган сўзларини қайтариш билан банд бўлдилар. (Бу Горбачевнинг навбатдаги мантиқий фикри эди – янгидан пайдо бўлаётган давлатлар иттифоқида 16 та парламент раислари бўлиши мумкин эмишу, 16 та Президент бўлиши мумкин эмас эмиш). Каримовдан қутулиш учун тазйиқнинг барча йўлларидан фойдаланиб кўришди. Горбачев уни ўтакетган амалпараст деб айблади. Бу вақтда, мен ишонаманки, Каримов ҳақоратланган ва хўрланган Ўзбекистоннинг обрўсини кўтариш ҳақида ўйларди.“1990 йилнинг 26 мартида Ўзбекистон Олий Совети Президентликни жорий этди ва мени шу лавозимга сайлади. Шундан сўнг мен Москвага СССР Давлат Кенгаши йиғилишига келдим. Горбачев мени Ўзбекистон Президенти дея пичинг, ҳақоратомуз сўзлар билан кенгаш аъзоларига таништирди ва тартибга солиб қўйишга ваъда берди. Бу ерда у президентликни бекор қилишни назарда тутди. Мен унга шундай жавоб бердим: “Агар суҳбат шундай давом этадиган бўлса, мен Кенгашни ташлаб кетаман”. Сўнг Москва ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам мени олиб ташлашга уринди, аммо ҳеч нарсага эриша олмади. Кучлар энди бошқача эди. Мени қўллаб-қувватлаган халқ ҳам бошқача фикрлай бошлаганди”. Бу курашда Каримов ўзи ва халқи учун ҳамма нарсага тайёр йўлбошчи сифатида ғолиб чиқди”[10].
Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда президентлик институтининг ҳуқуқий асослари шаклланиши ва ривожланишини икки даврга ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Давлат ҳокимиятининг муҳим субъекти сифатида президент лавозимининг жорий этилиши, унинг давлат функцияларидан келиб чиқиб ўз вазифаларига эга бўлиши, давлат механизмида, хусусан, ҳокимият тармоқлари тизимида ўз ўрни ва ролинитопиши ҳамда фаолият юритишининг ҳуқуқий асосларини шакллантириш билан боғлиқ биринчи галдаги ислоҳотлар ва ўзгаришларни ўз ичига олган дастлабки босқич – 1990-2000 йиллар мамлакатимиз, халқимиз ҳаётида улкан из қолдирган ўтиш даври, том маънода, тарихий аҳамиятга эга бўлган давр бўлди.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимини таъсис этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозими демократия жараёнларини янада ривожлантириш, сиёсий ўзгаришларни чуқурлаштириш, конституцион тузумни, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органларининг ўзаро алоқасини такомиллаштириш мақсадида таъсис этилди ҳамда унинг конституциявий мақоми Ўзбекистон Республикасининг бошлиғи этиб белгиланди. Қонунда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Конституция ва қонунларга риоя этилишига кафил бўлиш, республиканинг суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этиш, миллий давлат тузилиши масалаларига доир қарорларни амалга ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, мамлакат ичкарисида ва халқаро ташкилотларда республика номидан иш кўриш, Олий Кенгашга ҳар йили республикадаги ҳолат ҳамда ички ва халқаро ҳаётнинг энг муҳим масалалари юзасидан ҳақида маърузалар тақдим этиш, айрим шахсларни лавозимга тайинлаш ва озод қилиш бўйича ваколатлар, республика олий ҳокимият ва бошқарув органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлаш, ҳукуматнинг қарорлари ва фармойишлари ижросини тўхтатиб қўйиш, қонунларни имзолаш, фахрий унвонлар бериш, фахрий ёрлиқлар билан мукофотлаш, республика фуқаролигига ва сиёсий бошпана беришга оид масалаларни ҳал этиш, судлар томонидан ҳукм қилинган шахсларни афв этиш ва бошқалар Президент ваколатлари сифатида қайд этилди.
Ўзбекистон Республикасида президентлик институтининг вужудга келиши мамлакатимиз миллий давлатчилигининг ривожланишида мутлақо янги босқични бошлаб берди.
Халқаро тажрибадан маълумки, жаҳонда президентлик институтининг вужудга келиши ва ривожланишининг ягона, универсал модели, схемаси мавжуд эмас. Ҳатто, энг яхши деб топилган моделни кўчирган давлатларда ҳам аслидагидек самара бермаслиги мумкин. Буни АҚШ моделини олган Лотин Америкаси давлатлари мисолида ҳам кўрса бўлади. Шунинг учун ҳар бир мамлакатда президентлик институтининг вужудга келиши, фаолият юритиши ва ривожланишига бир қатор омиллар ўз таъсирини ўтказади. Уларни шартли равишда объектив ва субъектив омилларга ажратиш мумкин. Кенг маънода - устувор ва асосий объектив омилларга сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий,тор маънода - субъектив омилларга эса ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий онг, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданияти кабиларни киритиш мумкин. Объектив омилларнингнегизини иқтисодий ва ижтимоий масалалар ташкил этади. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда Президент ИсломКаримов томонидан дунёнинг бирон-бир давлатида ҳали қўлланмаган йўл тутилди. Яъни, юртимизда аввал иқтисодни яхшилаб, мустаҳкамлаб, сўнг ижтимоий, сиёсий, маданий соҳада демократик ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Муайян иқтисодий ютуқларга эришиш янги ижтимоий-сиёсий, социал ислоҳотларни, демократик янгиланишларни жорий этишга шароит яратмоқда. Чунки иқтисодий ислоҳотлар фуқароларнинг турмуш даражасини, фаровонлигини яхшилайди. Айниқса, фуқаролик жамиятининг ядроси бўлган хусусий мулк эгалари сафи ва сифатининг ошиши ҳаётга янгича кўз билан қарашга, мамлакат ҳаётини модернизация қилишга имкон яратади.
Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида асосий ваколатлар давлатнинг, энг аввало, ижро этувчи ҳокимиятнинг ихтиёрида бўлишини тақозо этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бу ҳақда шундай дейди: “Айни замонда, агар кучли ижрочилик ҳокимияти бўлмас экан, энг одил ва энг оқил қонунлар ва қарорлар ҳам бажарилмай, шунчаки қоғозда қолиб кетиши мумкин. Бу ҳол қонунларни жорий этишга, фуқаролар ҳуқуқларини ва эркларини муҳофаза қилишга, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни ўтказишга қодир президентлик ҳокимиятини кучайтиришни тақозо этади”[11].
Чунки кучли ижроия ҳокимияти бўлмаса, ҳатто энг демократик йўл билан қабул қилинган қарорлар ҳам бажарилмасдан қолиб, тартиб, ижро интизоми сусайишига сабаб бўлар эди. Бундай салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, қонуний қарорларни хаётга жорий этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш вазифаси сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар турмушга татбиқ этилишини таъминлайдиган президентлик ҳокимиятини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришни тақозо этди. Кучли президентлик ҳокимияти қонунларнинг аниқ ва оғишмай бажарилишининг ишончли гарови сифатида қабул қилинди.
1990 йил 1 ноябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ижроия ва бошқарув ҳокимиятининг тузилишини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан давлат бошқарувининг уйғун тизимини яратиш, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятини бир-биридан қатъий фарқлаб қўйиш, давлат органлари фаолиятида параллелчилик ва бир-бирининг ишини такрорлашга, бир органнинг бошқа органлар вазифасини бажаришига барҳам бериш мақсадида ҳамда бозор муносабатларига ўтиш шароитида ижро ҳокимиятини бутун чоралар билан мустаҳкамлаш, давлат, хўжалик ва социал-маданий қурилишнинг ҳамма жабҳаларида интизом ва тартиб ўрнатиш муҳим эканлигини ҳисобга олиб, президентлик ҳокимияти билан Министрлар Советининг ижроия-бошқарув ҳокимияти қўшиб юборилди. Ўзбекистон Республикаси Министрлар Совети Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти айни вақтда Вазирлар Маҳкамасининг Раиси бўлиши, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Министрлар Советининг аппарати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги битта аппаратга бирлаштирилиши белгиланди.
Мазкур қонун мамлакатимизда давлат бошқарув шакли – президентлик республикасига асосланишини мустаҳкамлаб қўйди. Ўтиш даврида давлат бошқарувининг президентлик республикаси шаклининг ўрнатилиши Ўзбекистон Республикасида олиб борилган барча ижтимоий соҳалардаги изчил ислоҳотларнинг муваффақиятли кечишининг гарови бўлди. Ўтиш даврида кучли ижро ҳокимиятига асосланган давлат бошқаруви, бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат ва ижро ҳокимияти бошлиғи сифатидаги ўрни Конституция ва қонунлар устуворлиги тамойилининг амалда бўлиши ва бу тамойил қонунлар ижросининг таъминланишида таянч бўлди[12].
Президентлик институти таъсис этилганидан сўнг давлатимизда кенг қамровли ислоҳотлар бошланди. Президент Ислом Каримовнинг ташаббуси билан мамлакатда юзага келган вазият ва республика манфаатларини ҳимоя қилиш учун 1991 йил 25 августда бевосита марказга бўйсунадиган республика Ички ишлар вазирлиги, Давлат ҳавфсизлик қўмитасини Ўзбекистоннинг юрисдикциясига ўтказиш, собиқ Иттифоқ Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ички қўшинларини бевосита Президентга бўйсундириш ҳақида Фармонлар қабул қилинди. Бу ҳам президентлик институтининг тезкор ва аниқ мақсадли қарор қабул қилишга имкон берувчи бошқарув шакли эканлигидан далолат беради.
1991 йил 18 ноябрда мамлакатимизда президентлик сайловларини тартибга солувчи “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун[13] қабул қилинди.
Марказий Осиё минтақасидаги барча республикалар орасида биринчи бўлиб, 1991 йил 29 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига муқобиллик асосида сайлов бўлиб ўтди.
1992 йил 8 декабрда президентлик институтига оид қоидалар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIX бобида мустаҳкамлаб қўйилди.Мазкур боб Ўзбекистон Республикаси Президентига бағишланиб, унинг 89-моддаси Президентнинг давлат ҳокимияти тизимида тутган ўрни ҳамда ҳуқуқий мақомини белгилаб берди. Унда “Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикасида давлат ва ижро этувчи ҳокимият бошлиғидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти айни вақтда Вазирлар Маҳкамасининг Раиси ҳисобланади”[14] деган қоида мустаҳкамланди.
Демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятининг пойдеворини барпо этиш ҳамда давлатнинг бош ислоҳотчи бўлиши зарурати ўтиш даврида Президент зиммасига катта масъулият ва стратегик вазифаларни ҳал этишни юклаш баробарида унинг етарли ваколатларга эга бўлишини ҳам тақозо этди. Президент давлат, айни вақтда, ижро этувчи ҳокимият бошлиғи сифатида ислоҳотларнинг ташаббускори, янгиланиш ва ўзгаришлар жараёнини ҳаракатга келтирувчи асосий кучга айланди.
Давлат ва жамият ҳаётида президентлик институтининг тутган ўрнидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, юртимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти деганда, халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қиладиган, ички ва ташқи сиёсатнинг асосий йўналишларини ишлаб чиқиб, умуммиллий ва стратегик вазифаларни белгилаб, давлат ва жамиятни олий мақсадларга чорлайдиган, ўз сиймосида давлат ва миллатни бирлаштирадиган, жипслаштирадиган, давлат ҳокимияти органлари ваодамларни миллий ғоя асоси бўлмиш – юрттинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаровонлиги сари сафарбар қиладиган, уларнингўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган,фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишига кафил бўладиган, миллат ва давлатнинг тинчлиги, осойишталиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини муҳофаза этадиган шахс гавдаланади.
“Мен давлат раҳбари, Президент деганда, фақат хорижий ўлкаларга бориб, у мамлакатларнинг бошлиқлари билан учрашиб қўл олишадиган кишини эмас, балки ўз давлатининг, ўз халқининг миллий манфаатларини тўла ифода эта оладиган ва қатъият билан ҳимоя қила оладиган одамни тасаввур қиламан”, деганда Юртбошимиз мутлақо ҳақ эди.
Ислом Каримов фикрича, “Юртбоши – ниҳоят даражада оғир, мураккаб ва масъулиятли бир вазифани ўз зиммасига олиб, унга ишонч билдирган одамларнинг умидини оқлаш учун – бу баландпарвоз гап бўлиб туюлмасин - шу олий мақсад йўлида ўз ҳаётини фидо қилишга ҳам тайёр туриши зарур”[15].
Биринчи босқичга хулоса ясаб шуни таъкидлаш жоизки, бу босқич учта муҳим жараён амалга ошгани билан аҳамиятли. Биринчи жараён - 1990 йил 24 мартдаги президентликнинг жорий этилиши, иккинчиси эса - 1991 йил 29 декабрдаги муқобиллик асосда ўтган сайловлар, учинчиси - президентлик институтини “легитимизация”си ҳамда президентлик институтининг “марказлашуви” – кучли ижро ҳокимияти билан уйғунлашган ҳолатидир.

Download 299,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish