Ўзбекистонда амалга оширилган сиёсий ислоҳотлар, унинг босқичлари режа



Download 299,46 Kb.
bet6/21
Sana13.07.2022
Hajmi299,46 Kb.
#784527
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Документ Microsoft Word

Учинчи давр-2005 йилдан ҳозирги пайтгача.Миллий парламентаризм ривож топишининг учинчи даври Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2005 йил 28 январдаги қўшма мажлисидан бошланиб, бунда янги икки палатали Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари амалда ўз ишларига киришдилар. Мамлакатимиз қонун чиқарувчиларининг мазкур тарихий анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жамиятимизни демократлаштириш ҳамда янгилаш юзасидан дастурий маъруза қилиб, мамлакатимизни 2005 йилда ва узоқ муддатли истиқболда ислоҳ этиш ҳамда модернизация қилиш бўйича асосий вазифаларни илгари сурди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисида Президентимиз таъкидлаганидек, “Икки палатали миллий парламентимизни ташкил этиш масаласи бўйича 2002 йил 27 январда ўтказилган референдум якунлари ва шу асосда “Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида”ги Конституциявий Қонуннинг қабул қилиниши қонун чиқарувчи ҳокимиятни тубдан ислоҳ қилишнинг асосларини белгилаб берди”.
Бугунги кунга келиб, Олий Мажлис палаталари фаолиятининг ҳуқуқий асослари тўла шаклланди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг салоҳияти ўсиб, сифат жиҳатидан ўзгарди. Бу йилларда кўп партиявийлик асосида конун чиқарувчи ҳокимиятга сайловлар натижасида Ўзбекистонда замонавий қонун чиқарувчи ҳокимият карор топди.
Таъкидлаш жоизки, икки палатали парламент ташкил этилгач, Ўзбекистон Республикасида қонун чиқарувчи ҳокимият ўз тараққиётида янги поғонага кўтарилди. Энг асосийси, гарчи қонунчилик жараёни анча мураккаблашган бўлса-да, қабул қилинган қонунларнинг сифати сезиларли даражада ошди. Қонунларни қабул қилишда сиёсий партияларнинг роли кучайди. Қонун лойиҳаларини партияларнинг фракцияларида олдиндан кўриб чиқиш, Қонунчилик палатаси ялпи мажлисларида ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда уларнинг фикрларини эътиборга олиш амалиёти шаклланди.
Ўзбек миллий парламенти фаолиятида ҳам демократик давлатларнинг парламентларига хос бўлган хусусиятлар, вакиллик, қонунчилик, ҳокимият усти-дан назоратни амалга ошириш, шунингдек, давлатнинг ички ва ташқи сиёсатида асосий йўналишларни белгилашдек универсал вазифалар намоён бўлди. Мана шу вазифаларнинг амалга оширилиши баробарида халқ ҳокимиятчилиги ва давлатнинг қонунийлигини таъминлаш, давлатнинг демократик, дунёвий, ижтимоий ва ҳуқуқий хусусиятларимуҳим аҳамият касб эта бошлади.
“Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизациялашда сиёсий партиялар ролини кучайтириш ҳақи-да”ги Конституциявий қонун ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Конститу-циясининг баъзи моддаларига (89-модда; 93-модданинг 15-параграфи; 102-модданинг 2-қисми) ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаларининг шарҳларида қайд этиладики, “Бу борада айрим хорижий мамлакатлар давлат-ҳукуқий, сиёсий тизимида янгитдан сайланган парламентда мутлақо кўпчилик ўринни эгаллаган партиянинг ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқини қўлга кири-тиши ва унинг етакчиси ёки вакили Бош вазир лавозимига даъвогарлик қилишини назарда тутадиган тажриба ҳам мавжуд. Бундай модель демократик ривожланишнинг узоқ йўлини босиб ўтган ва электорати етарли даражадаги юксак сиёсий ва ижтимоий тафаккурга эга бўлган давлатлардагина кўлланилади.
Бир сўз билан айтганда, мамлакатда парламент ислоҳотларининг ривожлантирилиши масаласи икки палатали парламентнинг таш­кил топиши ва унинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида тобора мавқеи ривожланиб бораётганлигида аниқ намоён бўлаётганлигини кузатиш мумкин. Икки палатали парламентнинг шакллантирилиши, унинг фаолият юритиши масалаларига доир ҳуқуқий асосларнинг, шунингдек, сайловларнинг демократик андозалар асосида янада такомиллаштирилиб борилиши, ниҳоят, номарказлаштириш, маъмурий ислоҳотларнинг жадаллик билан олиб борилиши мамлакатни сиёсий модернизациялашув жараёнининг асосини ташкил этди.
Хуллас, мамлакатимизда миллий парламентни шакллантириш жараёни қисқа бўлса-да, таркибий-тузилмавий ва сифат жиҳатидан муҳим босқични босиб ўтди. Барча соҳаларда бўлгани каби бу йўналишда ҳам Президент Ислом Каримов раҳнамолигида жаҳон халқлари эришган ижобий тажрибалар билан бирга, мамлакатимиз, халқимизнинг ўзига хос хусусиятлари, менталитети, шарт-шароитлари, тарихий анъана ва қадриятлари ҳисобга олинди.

Download 299,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish