«Ўзбекистон темир йўллари» датк


Поезд юкларининг ўтказиш шартларини аниқлаш



Download 1,89 Mb.
bet14/15
Sana06.03.2023
Hajmi1,89 Mb.
#916793
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
SIF Hamzayev O\'lmasbek

1.17. Поезд юкларининг ўтказиш шартларини аниқлаш

1.3жамловчи жадвалда ҳисоблашлар натижасида аниқланган фойдаланишдаги кўприк оралиқ қурилмасининг юк кўтарувчанлиги келтирилган.


Поезд юкларининг (1.11расмга қ.) темирбетон ва металл кўприклар бўйича ўтказиш шартлари амалдаги қўлланмалар бўйича аниқланган оралиқ қурилмаларнинг синфларини /16/да келтирилган ҳаракат таркибининг синфи билан таққослаш орқали белгиланади.
Тўла узунлиги 9,3 – 16,5 м бўлган оралиқ қурилмалар учун темир йўл тармоғига таъсир этадиган вагонлари билан локомотивлар ва транспортёрлар кўринишидаги юкларнинг максимал синфи юкланиш узунлиги ва учининг ҳолатига  боғлиқ ҳолда қўлланмадаги /12, 7.2расм/ графиклардан ёки 1.4жадвалдан қабул қилинади
1.4жадвал
Ҳаракат таркибининг синфи



Вагонли электровоз ва тепловозлар

, м

8,7

9,25

10,8

11,5

12,8

13,6

15,8

Ко

5,5
5,3

5,5
5,3

5,65
5,5

5,75
5,6

5,8
5,8

5,85
5,85

6,2
6,0

Транспортерлар

Ко

7,25
6,75

7,3
6,75

7,45
7,45

7,5
7,45

7,6
7,7

7,6
7,75

7,85
8,0



Изоҳ. Суратида таъсир чизиғи учининг ҳолати  = 0 учун Конинг қиймати, махражда эса –  = 0,5 учун берилган. онинг оралиқ қийматлари учун Конинг қийматлари интерполяциядан аниқланади.
1.3жадвал
Тўсинли кўприк оралиқ қурилмасининг юк кўтарувчанлиги бўйича синфининг жамланган жадвали

Шикасланиш
лар тури ёки оралиқ қурилма элементи



Кесим
ёки шикаст
ланиш
лар зонаси

Оралиқ қурилма синфи

Кўприк
нинг мустаҳ
камлиги/
чидамлили
ги бўйича минимал синфи

Ҳаракатда
ги/ҳаракат
га мўлжал
ланаётган юкнинг максимал синфи

Тран
спор
тернинг макси
мал синфи

мустаҳ
камли
ги бўйича

бетон
нинг чидам
лиги бўйича

армату
ранинг чидам
лилиги бўйича

Арматуранинг кучсизланиши

02

9.56

1.1

7.88



5.35

-//–

Сиқилган зонадаги ёриқлар

C1

5.33

1.08

10.58

1.08

-//-

7.45













Қия ёриқлар

Н3



7.88

3.84



-//-

//-

Бош тўсин плитаси

Н4

9,95







//-

-//–

Агар оралиқ қурилманинг мустаҳкамлик ва чидамлилик бўйича синфи юк синфидан катта бўлса, унда бу юкка хеч қандай чекловсиз ҳаракат қилишга рухсат этилади. Агар оралиқ қурилманинг мустаҳкамлиги бўйича синфи тегишлича юк синфидан кичин (KпKо) бўлса, унда бу юкни чегараланган тезликда ўтказиш имконини текшириш лозим. Аммо бунда режага мувофиқ оралиқ қурилмани таъмирлаш ёки кучайтириш лозим, арматуранинг катта қисмини чириши ва бетоннинг ишқорланишига олиб келадиган нуқсонли гидроизоляцияси бўлса, оралиқ қурилмани янгисига алмаштириш мақсадга мувофиқдир /1/.


Поездларнинг темирбетонли оралиқ қурилмалар бўйича рухсат этилган ҳаракат тезлиги графикдан аниқланади /12, 7.3расм/ ёки (1.11расм). Бунинг учун К/Ко=5,54/6,1=0,91 қиймат ва динамик қўшимча ҳисобланади.

о= , (1.84)


о= = 0,272.
2ТЭ10М

1.12расм. Темир йўл тармоғидаги ҳаракат таркиби юкларининг схемаси


Шундай қилиб, ҳаракатдаги юкни 25 км/с дан катта бўлмаган тезликда ўтказиш лозим (1.11расмга қ.), йўл ўқи силжишини тўғрилагандан кейин поездлар ҳаракати тезлигини 50 км/с га етказиш мумкин.
Транспортёрларни ўтказиш учун (о=0,272 ва К/Ко=0,705 бўлганда) рухсат этилган тезлик графикдаги /12, 7.3расм/ энг пастки эгриликдан ҳам пастда. Бу, ўз навбатида, кўприкдан мазкур юкни ўтказиш тақиқланишини кўрсатади.
Агар оралиқ қурилманинг чидамлилиги бўйича синфи юк синфидан кичик бўлса, унда уни чегараланган вақтлардагина ўтказишга рухсат берилади. Бундай ҳолда режага мувофиқ, махсус лойиҳага асосан кучсиз элементларнинг чидамлилиги бўйича юк кўтарувчанлиги оширилади.
Кўприк оралиқ қурилмаларининг чидамлилиги бўйича юк кўтарувчанлиги етарлича бўлмаслиги, уларнинг тезлигини чегаралашга асос бўла олмайди.
Оралиқ қурилмада юк остида эни 0,3 мм дан катта бўлган ёриқлар мавжуд бўлганда, конструкцияни узоққа чидамлилигини ошириш мақсадида таъмирлаш чоратадбирлари кўрилиши лозим.
Кўприк оралиқ қурилмалари элементлари ва поезд юкининг синфи 1.3жадвалда (1.11расмда) келтирилган. Оралиқ қурилмадан поездни ўтказиш имконини аниқлаш учун ҳар бир элементнинг минимал синфини тегишлича ҳаракатдаги ёки мазкур кўприкдан ўтказиш мўлжалланаётган юкнинг энг катта синфи Kо билан таққослаш лозим.
1.3жадвалдан аниқланишига мувофиқ ҳаракатдаги юк Kо=5,06 < K =5,32, демак, кўприкдан уни тезлигини чегараламасдан ўтказиш мумкин.
Ҳаракат таркибининг максимал синфи Kо балласт корита плитаси учун шпал остидаги балласт қатламининг қалинлиги 50 см бўлганда, тегишлича вагонли локомотив ва транспортерлар учун 6,9 ва 7,8 қабул қилинади (2илова, 1жадвал), /12, 7.1жадвал/.
Қуйида мустаҳкамлиги бўйича элементлар синфини тегишлича ҳаракатга мўлжалланаётган юк ёки юкнинг максимал синфлари билан таққослаш берилган (1.3жадвалга қ.):
–балласт корита плитаси учун K=5,32 < Kо=5,37; K=5,32 < Kо,mах=6,9 /12, 7.1-жадвал/;
–бош тўсиннинг а=5,5 м кесимида K=5,54 > Ко=4,98.
Балласт корита плитаси учун Kо бўлгани учун ҳаракатга мўлжалланган юкни чегараланган тезликда ўтказиш имконини текшириш лозим. 1.11расмдаги график бўйича /2, 3.10расм, 12, 7.3расм/ Kо =5,32/5,37=0,99 ва динамик қўшимча (о=0,272) га мувофиқ аниқланадиган нуқта =50 эгриликдан юқорида жойлашган.
Шунинг учун кўриладиган юкни кўприкдан 50 км/с дан катта бўлмаган тезликда ўтишига рухсат этилиши мумкин
Транспортер, консолли кранлар ва бошқа эпизодли юкларни ўтказиш масаласини хал қилишда уларнинг синфини оралиқ қурилмаларнинг фақат мустаҳкамлиги бўйича синфи билан таққослаш керак /12, 7 б./. Кўприкдан транспортларни ўтказиш шартини аниқлашда кўприк оралиқ қурилмалар элементлари синфини /12, б.4.4/да кўрсатилган юк синфи билан таққослаб тегишли жадваллардан фойдаланиш лозим.
Кўприкдан энг оғир ҳаракатланувчи юк ҳисобланувчи юкланган транспортерларни ўтказиш имконияти ҳам нормал, ҳам чекланган тезликда текширилиши лозим /12, б. 7.1/. Кўприкдан транспортерни чекланган тезликда (K=5,32Kо=7,80) ўтказиш учун K/Kо = 5,32/7,80 = 0,683 нисбатни аниқлаймиз.
Шу қиймат K/Kо ва динамик қўшимчага о=0,272 мос келадиган нуқта 1.11расмдаги /12, 7.3, /2, 3.10-расм/ графикдаги энг пастки эгриликдан ҳам пастда жойлашган. Демак, кўрилаётган транспортерни кўприкдан ўтказиш тақиқланади.
Агар оралиқ қурилма элементларининг мустаҳкамлиги бўйича синфи юк синфидан юқори, оралиқ қурилма элементларининг чидамлилик бўйича синфи тегишлича юк синфидан кичик бўлса, унда кўприкда поездларнинг ҳаракат тезлиги чекланмайди. Бунда ёриқлар очилишини ва бетоннинг мустаҳкамлик характерискаларини ўзгаришини кузатиб бориш, режага мувофиқ таъмирлаш бўйича чоратадбирлар ёки оралиқ қурилмани алмаштиришни кўзда тутиш лозим /12, б.7.6/. Оралиқ қурилмани алмаштириш тўғрисидаги қарор уни мустаҳкамлиги ва чидамлилиги бўйича юк кўтарувчанлиги, физик ҳолати ва иншоотни синаш натижаларининг тахлили асосида, имкониятлар ва уни таъмирлаш ва кучайтиришнинг техникиқтисодий мақбуллигини ҳисобга олиб қабул қилинади. Темирбетон оралиқ қурилмаларнинг юк кўтарувчанлиги (синфи)ни ошириш бўйича биринчи навбатдаги тадбирлар қуйидагилар бўлиши мумкин:
– йўл ўқининг оралиқ қурилма ўқига нисбатан силжишини бартараф қилиш;
– балласт қатлами қалинлигини балластни қирқиш (кўприкда ва унга киришда) ҳисобида меъёрий қийматигача камайтириш ёки оралиқ қурилмани кўтариш /12, б. 7. 7/.
Худди шундай, масалан йўл ўқи силжишини бартараф этиш етарли ва ҳаракатга мўлжалланган вагонли электровоз ВЛ60 учун поезд ҳаракати 50 км/с тезлигини чеклашни бекор қилиш мумкин. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун (1.61)…(1.62) формулалар бўйича йўл ўқи силжишини е=0 қабул қилиб, қайта ҳисоблаш лозим. Кейин эса рухсат этилган муваққат юк ва плита ташқи консолининг синфини тегишлича (1.71) ва (1.66) формулалардан аниқлаш лозим. Натижада қуйидагига эга бўламиз:



Download 1,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish