Мундарижа:
1. Кириш ........................................................................................................2
2. Оралиқ қурилманинг физик холати.........................................................3
3. Кучсизланиш таъсирини ҳисобга олиб ишчи арматуранинг синфини аниқлаш.................................................................................................................4
4. Ишчи арматура кучсизланишини хисобга олиб тўсиннинг мустахкамлиги бўйича синфини аниқлаш………………………………………….…………..5
5Сиқилган зонага ўтадиган ёриқлар таъсирини ҳисобга олиб тўсин синфини аниқлаш.................................................................................................................7
6.Сиқилган зонага ўтадиган ёриқлар таъсирини ҳисобга олиб тўсиннинг чидамлилиги бўйича синфини аниқлаш……………………………..……..10
7.Қия ёриқлар таъсирини ҳисобга олиб тўсиннинг эгилган хомутлар чидамлилиги бўйича синфини аниқлаш………………………………………….........…...11
8. Оддий арматурали оралиқ қурилмаларнинг юк кўтарувчанлигини қолип ва арматура чизмалари бўйича аниқлаш ...............................................................13
9. Доимий юкларни ҳисоблаш.......................................................................16
10. Бош тўсиннинг чидамлиликка ҳисоби.....................................................17
11. Харакатланувчи таркибнинг синфланиши....................................................19
12. Оралиқ қурилма юк кўтарувчанлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар, иншоотлар элементларининг кўтарувчанлигини қайта ҳисоблаш ....................................................................................................................................20
13.Оралиқ қурилмаларнинг юк кўтарувчанлигини ва узоққа чидамлилигини оширишнинг асосий услублари...............................................................................20
14. Оралиқ қурилмаларнинг юк кўтарувчанлигини қайта ҳисоблаш................20
15. Поезд юкларининг ўтказиш шартларини аниқлаш....................................21
Адабиётлар...............................................................................................................24
Кириш
Фарғона вилоятининг ҳудуди - 6,8 минг кв.км. Аҳолиси - 3 млн. 15 минг киши. Маъмурий маркази - Фарғона шаҳри.
Туманлари: Бағдод, Бешариқ, Бувайда, Данғара, Ёзёвон, Олтиариқ, Қўштепа, Риштон, Тошлоқ, Учкўприк, Фарғона, Фурқат, Ўзбекистон, Қува.
Жалақудуқ тумани 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган (1962 йил 24 декабрда Хўжаобод тумани билан бирлаштирилган. 1973 йил 12 апрелда қайтта тузилди). Туман вилоятнинг Қўрғонтепа, Хўжаобод, Андижон туманлари хамда Қирғизистон Республикаси билан чегарадош. Майдони 0,37минг кв. км. Ахолиси 146,5 минг киши.
Табиати: Жалақудуқ тумани вилоятнинг шимолий-шарқида жойлашган. Релефи пасттеккислик, қир ва адирлардан иборат. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача харорати 27, январники минус 3 даража. Вегетация даври 160-180 кун. Йилига ўртача 250 мм ёғин тушади. Туман худудидан Андижонсой (3,5 км), Шахрихонсой, Савай каналлари, Ўорадарё оқиб ўтади. Туман ерлари оч тусли ўтлоқи бўз тупроқдан иборат. Адирларда эфемер ўсимликлар, экин экилмайдиган ерларда шувоқ-шўра ўсади.
Ахолиси: асосан ўзбеклар. Ахолининг ўртача зичлиги 1 кв. км га 397 киши тўғри келади. Жалақудуқ тумани худудида 11 та археологик тепалик, 5 та меъморий ёдгорлик сақланиб қолган. Далварзин тепа, Қоратепа, Эшонота ва Қиличмозор тепаликлари энг қадмий археологик ёдгорликлар, Тошмасжид эса миллий меъморлик намунасидир.
Избоскан тумани ҳақида
Андижон вилоятининг шимолида жойлашган. 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. Андижон вилоятининг Пахтаобод, Андижон, Балиқчи, Олтинкўл туманлари, Наманган вилояти, Ўирғизистон Республикаси билан чегарадош. Майдони 0,28 минг км2. Ахолиси 186,2 минг киши.
Табиати: Избоскан тумани релефи асосан пасттекислик бўлиб, жанубий-ғарбгатомон пасайиб боради. Шимолий қисми Майлисой адирларидан иборат. Иқлими мўътадил. Июлнинг ўртача харорати 27 даража, январники минус 3 даража. Вегетация даври 240-255 кун. Йилига ўртача 300-500 мм ёғин тушади.
Мархамат тумани вилоятнинг жанубий қисмида жойлашган. 1926 йил 29 сентябрда ташкил этилган. 1963 йилда Мархамат тумани ёндош туман билан бирлаштирилиб, туман маркази Мархамат туманидаги Русское село поселкасига кўчирилган. 1965 йил 15 февралда туман номи ўзгартирилиб, маркази хозирги Асака шахрига кўчирилган. 1970 йил 7 декабрда Мархамат тумани билан қайта ташкил этилган. Мархамат тумани шимолда вилоятнинг Асака, Хўжаобод, Булоқбоши туманлари, шарқ ва жанубда Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятнинг Аравон тумани, ғарбда Фарғона вилоятининг Қува тумани билан чегарадош. Майдони 0,32 минг кв.км. Ахолиси, 133,4 минг киши.
Табиати: Туманнинг шимол ва шимолий-шарқи текислик, қолган қисми тоғ этаклари ва ён бағирларидан иборат. Олай тизмасининг этакларидаги тоғлар, Улуғтоғ (баландлиги 1,5 минг метр), Туямўйин адирлари (920 м) биргаликда Ойим-Мархамат-Хўжаобод ботиғини ташкил этади. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача харорати 26,1, январники минус 2,9 даража. Йилига ўртача 218 — 320 мм ёғин тушади. Вегетация даври 220 кун. Кўпроқ шарқий шамоллар эсади. Вақтинча шамоллар жанубий-ғарбдан эсади. Туман худудидан Ўорадарёнинг қуйи ирмоқлари:
Ахолиси: асосан ўзбеклар, шунингдек, тожик, қирғиз, рус, татар, корейс, уйғур, қозоқ, украин ва бошқа миллат вакиллари хам яшайди. 1 кв. км.га 437 киши тўғри келади.
Олтинкўл тумани ҳақида Андижон вилоятидаги туман. 1939 йилда ташкил этилиб, 1963 йилда Андижон туманига қўшилган. 1978 йилдаэса қайтадан ташкил қилинган. Андижон, Асака, Шахрихон ва Балиқчи туманлари билан чегарадош. Майдони 0,21 минг км2. Ахолиси 134,5 минг киши.
Табиати: Олтинкўл тумани релефи пасттекислик, қир ва адирлардан иборат. Иқлими кескин континентал. Июлнинг ўртача харорати25—28°, январники минус 5 – 7 даража атрофида. Айрим холларда ёз ойларида харорат 42—43 даражани, январда эса минус 15 – 18 даража совуқ бўлиши кузатилади. Вегетация даври 160—180 кун. Йилига ўртача 225 мм ёғин тушади. Олтинкўл туманижанубида Катта Фарғона канали, шимолтомонидан Ўорадарё, булардан ташқари туман худудидан туманлараро Коллектор - Асака ташламаси, Улуғнор канали оқиб ўтади. Туман адир қисмининг тупроғи арзиқ,қолган ерларда бўз тупроқ. Бахорда адирлар эфемер ўсимликлар билан қопланади. Экин экилмайдиган ерларда шувоқ,шўра ўсади. Ёввойи хайвонлар кам учрайди, судралувчилар, кемирувчилар, қушлар бор.
Ахолисининг аксари қисми ўзбеклар; рус, тожик, уйғур, татар ва бошқа миллат вакиллари хам бор. 1 км2 га 607 киши тўғри келади.
Пахтаобод тумани 1926 йил 29 сентябрда ташкил қилинган. 1962 йил 24 декабрда Избоскан тумани билан бирлаштирилган. 1970 йил 7 декабрда яна янгидан ташкил қилинган. Шимол ва шимолий-шарқдан Ўирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти, ғарбдан Избоскан, жанубдан Андижон, шарқда (52км масофада) Ўирғизистон Республикаси ва Жалақудуд тумани билан чегарадош. Майдони 0,29 минг км2. Ахолиси 147,3 минг киши. Туманда 1 та шахар (Пахтаобод), 5 та қишлоқ фуқаролар йиғини (Бўстон, Иттифоқ, Маданият, Пахтакор, Уйғур) бор. Маркази – Пахтаобод шахри.
Табиати: Туман худуди вилоятнинг шимолида Норин ва Қорадарё вохасидаги ясси теккисликда жойлашган. Релефи ғарбдан шарққа баландлаша боради. Ўртача баландлиги 260 м. Тупроқлари асосан бўз тупроқ. Дарё бўйларида ўтлоқи бўз тупроқ, ботқоқ-ўтлоқи ва ботқоқ тупроқлар тарқалган.
Ахолиси: асосан, ўзбеклар, шунингдек, уйғур, қирғиз, тожик, татар, рус ва бошқа миллат вакиллари хам яшайди. Ахолининг ўртача зичлиги 1 км2 га 567 киши.
Улуғнор тумани 1973 йил 26 декабрда ташкил этилган. шимолдан балиқчи, жанубий-шарқдан бўз, ғарб ва шимолий-ғарбдан наманган вилоятининг наманган, мингбулоқ туманлари, жанубдан фарғона вилоятлари билан чегарадош. майдони 0,44 минг кв. км. ахолиси 47,3 минг киши.
Табиати. Туман худуди текисликдан иборат. Кўчма қум тепалари кўп. Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача харорати минус 4 даража, июлники 24-28 даража. Йилига ўртача 195-200 мм. ёғин тушади. Вегетация даври 235 кун.
Do'stlaringiz bilan baham: |