берилган шартларни хатосиз бажариш даражаси; - берилган шартларни хатосиз бажариш даражаси;
- дастурий қолдирилиш даражаси;
- умумий алгоритм тузилишининг сифати ва дастурнинг мувофиқлик даражаси.
- Хизмат кўрсатувчи омиллар. Хизмат кўрсатиш жараёнида ҳам ишончлиликка таъсир қилувчи бир қатор омиллар пайдо бўлади. Унга қуйидагилар киради:
- объектга хизмат кўрсатишни ташкил қилиш сифати;
- объектни бузилишида ишлаш қобилиятининг тикланиши;
- қўшимча элементлар заҳираси билан таъминланганлик.
- Объект тузилиши унинг ишончлилигига таъсир қилади. Ҳар бир бошқариш тизимининг маълумот узатиш тармоғи алоҳида элементлар бузилганда ҳам тармоқ ишлаш қобилиятини таъминлаш тарзида лойиҳаланган.
- Заҳиралаш – бузилган асосий воситалар ўрнига заҳира воситаларидан фойдаланиш.
- Объект таркибига кирувчи барча воситаларнинг техник ҳолатини назорати улкан объектлар ишлаш қобилиятини таъминлаш учун жуда муҳимдир. Фақат ишончли ва етарлича назорат асосида ишончлиликни – заҳира элементни ишга тушириш, тузилишни ўзгартириш, объектни фугкционаллаштириш жараёнини бошқариш мумкин.
- Мажмуаланган элементларнинг рационал танлови ишлашини оптимал тартибиини таъминлаш ишончлиликка таъсир қилувчи муҳим омилларга киради.
- Аппаратурани нохуш таъсирлардан ҳимояланганлиги тизим ишончлилигига таъсир қилувчи муҳим омилдир. Ҳимоянинг хусусиятлари – герметизация, экранлаштириш, ҳалақит ҳимояланганлик ва бошқалар.
- Дастурий омиллар. ТИБАТ (АСУП) ва унинг таркибий қисмлари объектни дастурий воситаларни бир вақтдаги ишлаш қобилияти бундай объектларни ишлаш қобилиятини яратади.
- Мавзу бўйича саволлар?
- 1. Техник ва дастурий омилларни солиштиринг.
- 2. Заҳиралаш нима?
- 3. Автоматлаштирилган тизим неча қисмдан иборат?
-
Асосий тушунчалар: - Асосий тушунчалар:
- Техник воситалар, дастурий таъминот, хизмат кўрсатувчи шахс, объект тузилиши ва иш тартиби, заҳиралаш, назорат ва тиклаш, мажмуаланадиган элементлар тавсифи, нохуш таъсирлардан ҳимояланиш, технологик жараён сифати, аппаратура хизмат кўрсатишга мослашиш.
- Фойдалниладиган адабиётлар:
- 1. Ворлоу Р., Прошан Ф. «Статическая теория надёжности и испўтания на безопасность». М.: Наука, 1984.
- 2. Ястребенский М.А., Соляник Б.Л. «Надёжность промежуточнўх автоматических систем в условиях эксплуатации». М.: Энергия, 1978.
- 3. А.С. Переборов и др. «Теоритические основў железнодорой автоматики и телемеханики». М. Транспорт, 1984.
- 4. Н..Я. Меньшеков, А.И. Королев «Надёжность железнодорожной автоматики и телемеханики». М.: Транспорт,1976.
- 4-Маъруза
- Темир йўл транспорти АБТ да заҳиралаш
- Режа:
- 1. Заҳиралаш.
- 2.Тузилмавий заҳиралаш.
- 3. Функционал заҳиралаш
- 4. Маълумотли заҳиралаш.
- Заҳиралаш – бу объект ишлаш қобилиятининг заҳира воситалар билан таъминлаш мақсадидаги заҳира воситаларидан фойдаланиш бўлиб, у қуйидагича бўлиши мумкин:
- а) объект тузилишига кирувчи заҳира элементлари;
- б) тизимда бир қатор функцияни элемент билан бажаришни эҳтимолли заҳираси;
- в) берилган функция бажариш учун ажратилган вақт заҳираси;
- г) маълумот йўқолганда уни танлаш учун фойдаланиладиган маълумотлар заҳираси.
- Фойдаланиш воситаси бўйича заҳиралаш тузилмавий, функционал, вақтли, маълумотли бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |