Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
ЕТТИНЧИ КИТОБ 
1
Катан(Катен) – Ўрта Осиёнинг жанубида Спитамен қатори юнон-македон босқинига қарши қўзголонни 
бошқарганлардан. У суғдлар, бахтарлар ва паретаклар еридаги (тахминан ўнг соҳил Бахтариясининг шимолидаги) 
Искандарнинг энг ашаддий душманлари қўзғолонининг ташаббускори бўлган. У мил. ав.327 йили юнон-македон 
қўшинлари билан бўлган жангда ҳалок бўлган. Унинг ҳаёти ҳақида маълумотлар йўқ.
2
Паропамис – Ҳиндукуш тоғлари; қадимги юнонларнинг дунёқарашлари бўйича Кавказ Марказий Осиёдаги тоғ 
тизмалари билан туташ деб ҳисобланган. Паропамисадлар – ҳозирги Кобулистон ўлкаси аҳолиси.
3
Кофен – Синдҳ (Ҳинд) дарёсининг ирмоғи.


188 

...Отлиқ бахтарияликлар, суғдлар, арахотлар, заранглар, арийлар, 
партаваликлар, форслардан эваклар
1
лохлар бўйича “дўстлар” суворийларига 
қўшиб қўйилган эдилар (бунда атоқлилиги, ҳусни ёки бошқа фазилатлари 
билан кўзга кўринганлар танланган эди). (4) Булардан бешинчи гиппархия 
ташкил қилинди. Тўғри, улар бутунлай осиёликлардан эмас эди, лекин бутун 
суворийлар сони кўпайтирилганлиги сабабли, унга варварлардан ҳам олинган 
эди. Агемага Артабазнинг ўғли Кофетни, Мазей ўғиллари Гидарн ва 
Артиболни, Партава ва Гирканиянинг сатрапи Фратаферннинг ўғиллари Сисин 
ва Фрадасманни, Оксиартнинг ўғли, яъни Роксананинг акаси ва Искандарнинг 
қайнағаси Итанни, Айгобар ва укаси Мифробийни киритиб қўйди; бошлиқ 
қилиб бахтариялик Гистасп қўйилди. (5) Ҳаммаларига варварларнинг 
улоқтириладиган найзаси ўрнига македон найзалари берилди. Бунинг ҳаммаси 
македонияликларни ранжитарди, чунки бу Искандар кўнглида варварлар 
томонига 
оғаётганидан 
гувоҳлик 
берарди, 
македон 
одатлари 
ва 
македонияликларнинг ўзи эътибордан четда қолиб кетаётган эди. 
10 
“Энди мен сизлардан ҳарбий хизматга ярамайдиганларингизни 
уйларингизга юборишга қарор қилдим ва шундай юборайки, у ердагилар сизга 
ҳасад билан қарасинлар. Лекин агар сизларнинг ҳаммангиз кетадиган 
бўлсангиз, унда ҳаммангиз кета қолинг ва уйга бориб эълон қилингки, сиз 
Искандарни, ўз подшоҳингизни, яъни форслар, мидияликлар, бахтарияликлар 
ва сакларни енгган, (6) уксийлар
2
, арахотлар ва дрангларни бўйсундирган, 
Партава, Хорасм ва Гирканияни то Каспий денгизигача забт этган, Каспий 
Дарвозаси ортидаги Кавказдан ўтган; Ўкуз, Танаис, сўнг Дионисдан бошқа ҳеч 
ким ўтмаган Синдҳ дарёсидан ҳам кечиб ўтган; Гидасп
3
, Акесин
4
ва 
Гидраотдан
5
ҳам ўтган, (7) ва агар халақит беришмаганида Гифасдан ҳам ўта 
оладиган; Синдҳнинг икки ўзанидан тушиб, Буюк денгиз бўйлаб сузган; 
гедрослар саҳросининг ҳали ҳеч ким лашкари билан ўтолмаган ерларидан 
ўтган; йўлда келаётиб, кемалари ҳиндлар еридан ўтиб Форс денгизига кириб 
келаётган пайтда Карманияни ва оритлар ерини қўшиб олган – мана шу 
подшоҳингизни Сузада, енгилган варварларнинг қуршовида қолдирганингизни 
айтинг. Шундай хабар, балки, сизга инсонлар орасида шуҳрат ва илоҳларнинг 
раҳматини келтирар. Боринг”. 
16 
У бу ердан Аргейнинг ўғли Гераклитни кемасозлар билан бирга 
Гирканияга юборди. Унга Гиркан тоғларидаги ўрмонларда дарахт кесиб, 
улардан юнонлар усулига кўра саҳнли ва саҳнсиз кемалар ясашни буюрди. (2) 
1
Эваклар – форс қабилаларидан бири.
2
Уксийлар – қароқчи бир қабила, коссейларнинг қўшниси, Искандар томонидан бўйсундирилган; улар Доронинг 
лашкарида бўлгани маълум.
3
Гидасп – Синдҳ дарёсининг ирмоғи.
4
Акесин – Панжобдаги дарё, ҳозирги Чиноб.
5
Гидраот – Панжобдаги дарё, Акесин билан қўшилиб, Синдҳга тушади.


189 
У Гиркан денгизи деб аталадиган Каспий денгизи Эвксин денгизи билан 
туташадими ёки Буюк денгиз биланми, Шарқдан ҳиндларни айланиб ўтиб, 
Гиркан кўрфазига қуйиладими, билишни жуда истарди; ахир у Форс денгизи 
ёки Қизил денгиз деб аталмиш денгиз аслида Буюк денгизнинг кўрфази 
эканлигини топди-ку. (3) Каспий денгизининг атрофида кўп қабилалар 
яшашига ва кема қатнайдиган кўп дарёлар унга қуйилишига қарамай, ҳали ҳеч 
ким унинг қаердан бошланишини аниқлаган эмас; Бахтариядан унга Ўкуз, яъни
Ҳинд дарёларидан бўлак Осиёдаги энг йирик дарё келиб қуйилади; бу денгизга 
Яксарт скифлар ерларидан ўтиб келиб қуйилади. Кўпчиликнинг таъкидлашича, 
Арманистондан оқиб келувчи Аракс ҳам келиб унга қуйилади. Булар энг катта 
дарёлардир.(4) Яна кўп бошқа дарёлар борки, булар уларга қуйиладилар ёки 
денгизга етиб борадилар; уларнинг баъзилари Искандарнинг у ерлардан ўтган 
аскарларига 
маълум 
эди; 
бошқалари, 
балки, 
кўрфазнинг 
нариги 
тарафидагилари, кўчманчи скифлар ерларидагилари бутунлай номаълум. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish