187
ҳодисани келтирди. (8) Хориен унга ишонди ва бир неча қариндошлари ва
дўстлари билан ўзи Искандар олдига келди. Искандар Хориенни иззат билан
кутиб олди, ўзининг дўстлигига ишонтирди, аммо қўйиб юбормади ва у билан
келган бир неча одамни яна қоя томон, уни топшириш буйруғи билан
юборишни таклиф қилди. (9) У ерда йиғилган қочоқлар уни топширдилар:
Искандар ўзи 500 қалқончи билан қояни кўриш учун у ерга кўтарилди; у
Хориенни жазолаш фикридан шунчалик узоқ эдики, ҳатто унга қалъани
бошқаришни буюрди ва аввал тайинлаган ерларга ҳоким этиб қолдирди.
(10) Искандар лашкари қиш ноқулайликларидан жуда ҳам изтироб чекар
эди; қамал пайтида қор ёғди; озиқ-овқат етишмовчилиги азобли даражада
сезилар эди. Хориен лашкарга икки ойга етарли озиқ-овқат олиб келишни
ваъда қилди; у чодирлар сонини ҳисобга олган ҳолда, ғамламалардан нон, май
ва тузланган гўшт олиб келди. Шу билан бирга у қамал ҳолатлари учун ғамлаб
қуйилган озиқ-овқатнинг ҳатто ўндан бирини ҳам олиб келмаганини айтди.
Бундан сўнг Искандарнинг унга бўлган ҳурмати янада ортди, чунки у қалъани
мажбур бўлганидан эмас, ўз хоҳиши билан топширган эди.
22
Искандар бу ишларни тугатиб, ўзи Бахтарияга кетди, Кратерни эса
“дўстлар”дан иборат олти юз отлиқ билан ва унинг ўзининг, Полиперхонтнинг,
Атталнинг ва Алкетнинг пиёдалари билан паретаклар ўлкасида ёлғиз ўзи ҳали
қуролини ташламаган Катан
1
ва Австанга қарши юборди. (2)Улар билан қонли
жанг бўлди; бу жангда Кратер аскарлари ғолиб чиқди. Катан жангда ҳалок
бўлди; Австанни асир олдилар ва Искандарнинг ҳузурига келтирдилар;
варварлардан 120 отлиқ ва бир ярим мингга яқин пиёда ҳалок бўлди. Кратер
қўзғолонни бостириб, қўшини билан Бахтарияга йўл олди.
(3)Баҳорнинг охирида Искандар лашкари билан Бахтариядан ҳиндларга
қарши юрди; Бахтария ўлкасида у Аминтани 3500 отлиқ ва 10000 пиёда аскар
билан қолдирди. (4) Ўн кунда у Кавказдан ошиб ўтиб, Искандария шаҳрига –
Бахтарияга қилган биринчи юриши пайтида паропамисадлар
2
ерида ўзи асос
солган шаҳарга келди. У ўшанда шаҳарни бошқариш учун ўзи тайинлаган
гиппархни лавозимидан четлаштирди, чунки, унинг фикрича, у шаҳарни ёмон
бошқарган эди. Искандарияга яна атрофдаги аҳолидан бир қанчасини кўчириб
келтириб, ҳарбий хизматга яроқсиз бўлиб қолган аскарларни ҳам у ерда
қолдириб, “дўстлар”дан бири Никанорга шаҳарни ободонлаштиришни буюрди;
паропамисадлар ерига ва то Кофен дарёсигача
3
бўлган вилоятга сатрап этиб у
Тириеспни тайинлади.
Do'stlaringiz bilan baham: