Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
II КИТОБ 
II.2. Ниннинг ишлари бундай омадли кечаётганда, унда бутун Осиёни, 
Танаисдан Нилгача ўзига бўйсундириш иштиёқи пайдо бўлди... (У) кадусий ва 
тапурлар ерларини
3
, сўнгра гирканияликлар ва дрангларни
4
, бундан ташқари, 
дербиклар, карманияликлар
5
ва хорамнийларни
6
, сўнгра борканияликлар ва 
партаваликларни забт этди... Аҳолиси жуда урушқоқ бўлган етиб бўлмас 
Бахтарияга келсак, бир неча натижасиз уринишлардан сўнг у билан урушни 
1
Костюхин. Б. 18.
2
Қар.: Баженов. Древние авторы; Арриан. Б.294, 336-345; Пьянков. Средняя Азия.
3
Қадимги Гилоннннг аҳолисини Аҳоманий ҳукуматига бўйсунмаган кадусийлар ташкил қилар эди; шу халқ ёки 
унинг бир қисми геллар номи билан ҳам маълум эди.Улардан шарқроқда анариаклар, мардлар(ёки амардлар) ва 
тапурлар яшар эдилар, булардан Каспийнинг жанубидаги тоғли ўлка қадимда Тапуристон (ҳозирги Мозандарон) 
номини олган. Кейинчалик араблар томонидан у Табаристонга ўзгартирилган. Кадусийлар Искандардан мустақил 
халқлар орасида, геллардан жанубда, найза билан жанг қилувчи пиёда халқ сифатида эслатилади.
4
Милод бошларига яқин Эроннинг жануби-шарқидаги қадимги Дрангиана ўлкаси Ўрта Осиёдан келган саклар 
томонидан босиб олинган ва Сакастан номини олган (ўрта асрлардаги Сежестон, ҳозирги Сеистон). Сеистон ҳозир 
икки қисмга бўлинган: йирик шарқий қисми Афғонистонда, кичикроқ ғарбий қисми Эрон ҳудудида. Унинг қадимги 
пойтахти Дрангиана номидан келиб чиққан ҳозирги Заранж Эрон қисмида жойлашган.
5
Кармания –Эрон таркибидаги қадимги ўлка, Ҳеродот уни Германия деган, ҳозир Эроннинг Кермон остони.
6
Хорамнийлар –хоразмийлар деган тахмин бор.


223 
тўхтатди... 4. Ниневияга асос солиб, Нин катта лашкар билан Бахтариёнага 
кириб келди, у ерда Семирамидага уйланди... 5.(Бахтария) аҳолисининг табиати 
ва кўпсонли эканлигини ва у ерда олиб бўлмас жойлар кўплигини билиб, у 
(Нин) ҳукми остидаги қабилалардан танланган икки юз ўн минг отлиқ аскар ва 
бир минг олти юзга яқин ўроқ билан қуролланган аравалардан иборат улкан 
лашкар тўплади... 
6. Бахтарианада кўп сонли йирик шаҳарлар орасида бир ажойиб, 
барчасидан йирик ва олиб бўлмас қалъали Бахтара деган шаҳар бор эди. У ерда 
подшоҳлик қилаётган Оксиарт ҳарбий ёшдаги тўрт юз минг одамни йиғди... 
Нин қаршилик туфайли олиб бўлмайдиган Бахтардан ташқари ҳамма 
шаҳарларни осонлик билан қўлга олди. 
7. Нин кўп миқдордаги олтин ва кумушдан иборат бўлган Бахтария 
бойликларини қўлга киритди... 16. (Ниннинг ўлимидан сўнг) Семирамида ўз 
лашкари билан Бахтарияга қайтди ва Ҳиндистонга қарши уруш бошлашга 
қарор қилди. У барча мамлакатларга хабарчилар юбориб, бошлиқларга энг 
яхши ёшлардан лашкар тузишни буюрди ва қабила катталигига қараб 
жангчилар сонини белгилади. Уч йилдан сўнг ҳамма Бахтарада йиғилиши 
керак эди. У Сурия, Финикия ва Кипрдан кема қурувчиларни ҳам чақирди. 
Синд дарёсида (кема) қуриш ускуналари йўқлиги тахмин қилинганлиги учун 
кемаларни Бахтариядан ўзлари билан олиб кетишлари керак эди... 26. Ҳикоя 
қиладиларки, Мидия ва Бобил саркардалари Арбак ва Белизид Оссурия 
подшоҳи Сарданапалга қарши кўтарган қўзғолонлари вақтида подшоҳ 
Бахтариядан катта лашкар чақирди ва у тез ҳаракат қилиб, йўлга чиққан эди. 
Аммо Арбак бахтарияликларни ўзига қўшилишга кўндирди...
32,5. Ктесий айтадики, оссурияликлар ҳукмронлиги қулаганидан сўнг 
мидияликлар Осиёни қўлларига олганлар. 34,1. Подшоҳ Артин даврида 
мидияликлардан партавалар ажралиб чиққанлар ва ерлари ҳамда шаҳарларини 
сакларга топширганлар. Шунда мидияликлар ва саклар ўртасида уруш 
бошланди... Ниҳоят, тинчлик ўрнатилди ва партавалар яна мидияликларга 
бўйсундилар, бироқ бошлиқлари абадий тинчлик сулҳи ва ҳарбий иттифоқ 
туздилар. 43,6. Сак ҳукмдорлари мидиялик асирларни Танаидга кўчирдилар. 
43-44. Энди Ҳиндистон чегараларига яқин яшайдиган скифлар ҳақида 
гапирайлик. Улар аввалига кичик ҳудудда яшаганлар ва тез орада уни 
ўзларининг жасурликлари ва қўрқмасликлари туфайли кенгайтарганлар ва 
катта шуҳратли қабилага айландилар. Дастлаб скифлар Аракс бўйидаги озгина 
ерларни эгаллаганлар..., бироқ уларнинг бир ҳукмдори Кавказгача, Мэотия 
кўли (Азов денгизи) бўйидаги, Уммон текислигидаги ерларни ва яна 
Танаидгача бўлган ерларни босиб олди... яна Фракиягача..., Мисрда Нилгача... 
Шарқда Уммонгача... Каспий кўли ва Мэотия кўлигача бордилар. Айрим 
машҳур подшоҳлар скифларнинг турли уруғлари – саклар, массагетлар, 
аримасплар ва бошқаларга ном бердилар... 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish