Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

СИЦИЛИЯЛИК ДИОДОР 
Қадимги юнон тарихчиси Диодор мил. ав. 90 йил атрофларида туғилиб, 
21 йилда вафот этган. Европа ва Осиё мамлакатларига саёҳат қилиб, бошқа 
ерларда ҳам бўлган
3
. Сицилиялик Диодор “Тарихий кутубхона” деб аталмиш 
ўзига хос антик давр “дунё тарихи”нинг муаллифидир. Асар 40 китобдан 
иборат бўлиб, улардан 1-5 ва 11-20-китоблар тўлиқлигича, қолганларининг эса 
фақат парчалари етиб келган. 
1
Аслида бу ерданоннинг эъзозланиши намойиш қилинаяпти. Бу одат ўзбекларга хос бўлганидек, қадимги 
македонларга ҳам хос бўлган экан. Балки Искандар суғд гўзали Роксанани севиб қолганлиги учун суғдларнинг 
одати бўйича амал тутгандир.
2
Квинт Курций Руфга кўра, Катен Спитаменнинг сафдоши бўлган. У ҳам Спатамен каби суғд ва бахтарларнинг 
бошлиқларидан бири бўлган. Маҳаллий аслзодаларнинг кўпчилиги Искандар билан тил бириктирганлигига 
қарамай, Катен каби битимдан қайтиб, Искандарга қарши курашаверганлар.
3
Соболевский. История.Б. 153-156; Строицкий.


222 
Диодорнинг ўзи ёзишича, у “Кутубхона”ни ёзиш учун ўттиз йиллик 
умрини сарфлаган. Китоб Шарқ, Юнонистон ва Рим тарихининг синхрон 
тавсифини ўз ичига олган. Бу асар мазмуни бўйича асосан йиғма кўринишда ва 
хронологик жиҳатдан ҳар доим ҳам айтарли аниқ эмаслигига қарамай, ўз 
қийматини йўқотмайди. Чунки унинг қиймати, энг аввало, бизгача етиб 
келмаган манбалардан кўчирмаларни ўз ичига олганидадир. Хусусан шуниси 
аниқланганки, Ўрта Осиё бўйича у асосан Ктесийга асосланиб маълумот 
беради. У Ктесий матнларини қай даражада тўлиқ бергани, Ктесий асарлари 
унга маълум бўлган-бўлмаганлиги ёки Ктесий маълумотларини ўзича баён 
этган бошқа муаллифларнинг маълумотларидан фойдалангани ҳали 
тадқиқотчилар томонидан ўрганилмаган. 
Диодорнинг асари Искандарнинг ҳаёти ва юришлари ҳақидаги қисқа 
маълумотларни ҳам ўз ичига олган, аммо, афсуски, ушбу асарнинг Искандар 
Суғдда бўлган даврини ёритувчи қисми сақланиб қолмаган. 
Диодорнинг Искандар шахсига муносабатига келсак, у бутунлай 
мақтовлардан иборат: Искандар – буюк саркарда, ажойиб жангчи, аскарларнинг 
отаси, қаттиққўл, лекин одил ва ҳоказо. Камдан-кам ҳоллардагина (қонли 
жанглар, ғалабалар, ўлимлар, Искандар душманларининг жазоланиши ва 
қийноғи ҳақидаги жўшқин ҳикояларда) Диодор Зулқарнайннинг унга берилган 
тавсифлар билан ҳамоҳанг бўлмаган қилмишларини санаб ўтади. 
Диодор матнларини ўқиганда яна шуни назарда тутиш керакки, “унинг 
асарини замонавий нуқтаи назардан ҳақиқий деб ҳисоблаб бўлмайди; ҳозирги 
кун тарихчиси истаган вақтда Диодорни фактларга етарли даражада аҳамият 
бермасликда, ҳодисаларнинг тарихий аҳамиятини аниқлай ола билмасликда 
айблаши мумкин”
1

Россияда Диодор асарларига жуда барвақт аҳамият берилган: 
“Кутубхона”нинг русча таржимаси 1774-1775 йиллардаёқ пайдо бўлган
2


Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish