Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
XVII КИТОБ 
...Қисқа вақт мобайнида Искандар ўз онгига ва жасурлигига таяниб, 


224 
тарихдан маълум бўлган барча подшоҳлар қилганидан ҳам буюк ишларни 
амалга оширди. 12 йил ичида у Европанинг катта қисмини ва деярли бутун 
Осиёни забт этди ва албатта, уни қадимги қаҳрамонларга ва ярим худоларга 
тенглаштирган катта шуҳрат қозонди. Биз сўзбошида бу подшоҳнинг 
қилганларини олдиндан мадҳ этишни ноўрин деб биламиз. Уларнинг ўзи аста-
секин баён этилиб, у нима учун бундай шуҳратга эришганлигини 
изоҳлайдилар. 
73. Искандар бундан (Доро лашкари тор-мор этилганидан ва Персепол 
қўлга олинганидан) сўнг бошқа форс шаҳарлари томон йўл олди; айримларини 
куч билан олди, бошқаларини яхшилик билан ўзига жалб этди ва Дорога қарши 
юрди. (2) Доро Бахтариёна ва ички сатрапликларда лашкар тўплар эди ва 
шошилиб, 30000 форс ва ёлланма эллинлардан иборат лашкар билан 
Бахтарияга паноҳ истаб кетди. Бу чекиниш вақтида у Бахтария сатрапи Бесс 
томонидан қўлга олинди ва хиёнаткорона ўлдирилди. (3) У ўлиши билан отлиқ 
аскарлари билан унинг кетидан қувиб келаётган Искандар етиб келди. Дорони 
у ўлик ҳолатда кўриб, уни шоҳона дафн этди. (4) Айримларнинг ёзишича, у 
ҳали Доро тириклигида келган ва унинг бахтсизлигидан афсусланган. Доро 
ундан қотилни жазолашни сўраган; Искандар буни ваъда қилган ва Бесснинг 
кетидан қувиб кетган. Аммо у таъқибчилардан узоқлашган эди ва Бахтарияга 
қочиб қутулди. Искандар таъқибни тугатиб, орқасига қайтган. Осиёдаги ишлар 
шу йўсинда эди. 
74...Бесс Доро ўлимидан сўнг Набарзан, Барсаент ва бошқалар билан 
Искандардан қочиб қутулиб, Бахтарага, яъни Доро уни сатрап этиб тайинлаган 
ерга етиб борди. Шу сабабли халқ уни билар эди ва у халқни озодликнинг 
ҳимоясига туришга даъват этди. (2) У ер-мулк уларники бўлиши кераклигини 
айтар эди: уни олиб қўйиш мумкин эмас ва ундаги аҳолининг сони 
мустақилликка эришиш учун етарли. У ушбу урушда йўлбошчи бўлишини 
эълон қилди, халқни кўндирди ва ўзини шоҳ деб эълон қилди; у аскар йиғар, 
кўп қурол-аслаҳа ғамлар ва айни вақтда зарур бўлган ишларни қатъият билан 
бажарар эди. 
(3) Искандар македонлар Доро ўлими билан уруш тугади деб ҳисоблаб, 
уйларига ошиқаётганликларини кўриб, ҳаммани йиғди ва керакли нутқ билан 
уларни руҳлантириб, юришни давом эттириш кераклигига ишонтирди... 
75. Искандар Гирканияга йўл олди ва уч кундан сўнг Ҳекатомпил деб 
аталган шаҳар яқинида ўрду қуриб жойлашди. У ер озиқ-овқатга бой эди, 
шунингучун Искандар у ерда бир неча кун давомида бўлди. (2) Сўнгра юз 
эллик стадий йўл юриб, бир қоя ёнида ўрду қурди. Унинг этагида ажойиб бир 
ғор бор эди ва ундан Стибет номли катта дарё оқиб чиқар эди. 3 стадий 
давомида тез оқим билан ўтиб, у қоя томонида икки тармоққа бўлинади, унинг 
тагида бир чуқур ёриқ бор. Сув қояга урилиб ва кўпириб, ёриққа гўлдираб оқиб 
тушади, ер остида 300 стадий оқиб, яна ер юзига чиқади. (3) Искандар лашкари 
билан Гирканияга бостириб кирди ва ушбу ўлканинг Каспий денгизигача – уни 
яна Гиркан денгизи деб ҳам атайдилар– бўлган шаҳарларини босиб олди. 
Айтишларича, бу денгизда кўплаб баҳайбат илонлар ва бизларникидан 
ранглари билан ажралиб турадиган турли-туман балиқлар бор экан.


225 
Гиркания бўйлаб ўтар экан, Искандар “Бахтли қишлоқлар”га учради: 
улар ҳақиқатан шундайдир. (4) Бу ўлка бошқалардан ўзининг серҳосиллиги 
билан ажралиб туради. (5) Айтишадики, ҳар бир узум боши уларда бир метрет 
май беради; айрим новдалардан 10 медими май мевасини оладилар. Ўримдан 
сўнг қолиб кетган бошоқлардаги донлар ерга тушиб, ўсиб чиқади ва боғ ҳосил 
беради. (6) Маҳаллий аҳолида эманга ўхшаш дарахт бор, унинг баргларидан 
асал оқиб тушади. Баъзилар уларни йиғиб, ейиш учун ғамлайди. (4) У ерда 
қанотли бир ҳашарот бор, номи Anthedon; у асаларидан кичик, аммо кўп фойда 
келтиради. Тоғларда турли гуллар шарбати билан озиқланиб, қоя ёриқларида ва 
дарахт бўшлиқларида мумдан уяларини қуради ва ажойиб ширин суюқлик 
тайёрлайди, у бизнинг асалдан бироз қолишади. 
76. Искандар Гиркания ва унга қўшни қабилаларни бўйсундирди. Доро 
томон қочган кўп саркардалар унга ўзлари таслим бўлдилар. Уларни афв этиб, 
у ўз раҳмдиллиги билан шуҳрат қозонди. (2) Кўп ўтмай Доро лашкарида 
хизмат қилган эллин ёлланма аскарлари – улар бир ярим мингга яқин ва 
жасурликлари билан ажралиб турар эдилар – Искандар ҳузурига бош эгиб 
келдилар, афв этилдилар ва худди ўзларининг маошлари билан лашкар 
таркибига киритилдилар. (3) Искандар Гиркания соҳили бўйлаб ўтиб, мардлар 
деб аталадиган халқ мамлакатига бостириб кирди. Улар фавқулодда кучлари 
билан ажралиб турардилар, шунинг учун улар Искандарнинг ғалабаларини 
менсимадилар ва уни шараф билан кутиб олмадилар. (4) Улар саккиз минг 
кишилик қўшин билан дараларни эгаллаб, македонларнинг пайдо бўлишини 
жасорат билан кутиб турдилар. Подшоҳ уларга ҳужум қилди; жангда уларнинг 
кўплари ўлдирилди, қолганларини ўтиб бўлмас ерларга қувдилар, (5) 
мамлакатни ўт қўйиб вайрон қилдилар. 
77. У Гирканияга қайтиб келганида, унинг ҳузурига амазоналарнинг 
Фалестрида исмли маликаси келди; у Фасида билан Фермодонт оралиғидаги 
ерларда маликалик қиларди. У ҳусни билан ва жисмоний кучи билан ажралиб 
турарди ва ватандошлари орасида мардонаворлиги билан машҳур эди. У ўз 
қўшинларини Гиркания чегараларида қолдириб, мукаммал жанговар 
қуролланган 300 амазона билан келди. (2) Подшоҳ аёлнинг ғайритабиий 
кўринишига ва мағрурлигига ажабланиб, Фалестридадан у нима истаётганлиги 
ҳақида сўради. Аёл жавоб бериб, бола кўришни истаётганлигини айтди: (3) 
Искандар барча эркаклардан ўзининг қаҳрамонликлари билан устун келди, у 
эса аёллар орасида ўзининг кучи ва мардлиги билан ажралиб туради; бошқа 
одамлардан устун бўлган ота-онадан бўлган бола, албатта, дунёда энг 
шижоатли бўлади. Искандар бундан ҳайратга келиб, маликани қабул қилди ва 
у билан 30 кун яшаб, бой ҳадялар бериб, уйига қўйиб юборди. 
(4) Энди Искандар ўз мақсадларига эришди ва унинг ҳукумати мустаҳкам 
бўлди, деб ўйлади. Унга форсча назокат ва осиёлик подшоҳларнинг ҳашамати 
ёқабошлади. 
78. Осиёнинг сатрапи Сатибарзан у қолдирган аскарларни ўлдиргани, 
Бесс билан тил бириктириб, македонларга қарши юришга аҳд қилганини 
эшитиб, Искандар унга қарши жангга отланди. Сатибарзан Хартаканада аскар 
тўплади: бу у ерлардаги энг машҳур шаҳар эди ва табиатан олиб бўлмаслиги 


226 
билан ажралиб турар эди. Подшоҳ унга яқинлашиб келганида унинг катта 
лашкари ва македонларнинг жасорати Сатибарзанни қўрқувга солди. Шунинг 
учун у ўзи билан 2000 отлиқни олиб, тезроқ ёрдам беришга ундаш учун Бесс 
томон йўл олди, қолганларга эса
1
... деб аталувчи тоғ томон қочишни буюрди.Бу 
ерда очиқ жангдан қочаётганлар учун қулай бўлган кўп ўтиш жойлар ва 
паналар бор эди. (3) Бу буйруқ бажарилди, аммо подшоҳ ўзига хос бўлган 
қатъият билан баланд қояда беркинган қочоқларни қамал қилди ва уларни 
таслим бўлишга мажбур қилди. Сўнгра 30 кун мобайнида у ушбу сатрапиянинг 
барча шаҳарларини қўлга киритди ва Гирканияга йўл олди. У ерда у Дрангена 
саройида жойлашди ва лашкарига дам берди
2

81. Шундан сўнг Искандар Дрангенадаги ишларни битириб, лашкари 
билан илгари аримасплар деб аталган халққа қарши юрди, ҳозир улар қуйидаги 
сабабга кўра “мурувватлилар” деб аталадилар. Мидияликларни форсларга 
бўйсундирган Куруш бир юриши вақтида ўлим хавфи остида қолди, чунки у 
бораётган саҳрода на озуқа ва на сув бор эди. Очлик аскарларни бир-бирларини 
ейишга мажбур қилган эди, шунда буғдой ортилган 30000 арава билан 
аримасплар пайдо бўлдилар. Ушбу кутилмаган вазиятдан қутулиш учун Куруш 
уларни барча тўловлардан озод этди, бошқа инъомлар берди ва илгариги 
номларини “мурувватлилар”га ўзгартирди. (2) Искандар уларнинг мамлакатига 
кирганида аҳоли томонидан меҳмондўстлик билан кутиб олинди, у уларга 
тегишли марҳаматлар кўрсатди. Қўшни гедросийлар ҳам унга худди шундай 
муносабатда бўлдилар; у вазиятга мос сахийлик билан жавоб қилди... 
(3) У шу ердалигида Сатибарзан Бахтариядан Арияга катта отлиқ қўшин 
билан келгани ва у ердаги аҳолини Искандардан юз ўгиртиришга муваффақ 
бўлгани ҳақидаги хабарни етказдилар. Бу хабарни эшитиб, подшоҳ унга қарши 
Эригий ва Стасанор бошчилигида лашкарининг бир қисмини юборди, ўзи эса 
Арахозияни бир неча кунда забт этди. 
82. Шу йили
3
Искандар паропамисадларга қарши чиқди
4
. (2) Уларнинг 
ўлкаси узоқ шимолда жойлашган, бутунлай қор билан қопланган ва фавқулодда 
совуқлиги сабабли бошқа халқлар учун етишиб бўлмасдир
5
. Унинг кўп қисми 
ўрмонсиз, қишлоқлар жойлашган текисликдан иборат. (3) Уйларнинг томлари 
сопол тахтачалар билан қопланган. Том ўртасида тутун чиқиши учун туйнук 
қолдирилган. Уй ҳар тарафдан қурилмалар билан ўралганлиги сабабли унда 
яшовчилар совуқдан яхши ҳимояланганлар. (4) Кўп қор ёғиши сабабли аҳоли 
озиқ-овқат ғамлаб, йилнинг кўп қисмини уйларида ўтказадилар. Узум 
зангларини ва мева дарахтларини улар қишда ерга кўмадилар ва ўсимликлар 
кўкарадиган пайтда ковлаб очадилар. (5) Мамлакат ишлов берилган ва дарахт 
экилган кўринишга эга эмас: у оппоқ қор ва қаттиқ муз билан қопланган. Қуш 
1
Матннинг шу ерида суқут.
2
Матннинг шу бўлимида ноаниқликлар мавжуд.Гнркания ўрнида аслида Ария бўлиши керак.Шунингдек, Дрангена 
ўрнида Дрангиана бўлиши керак.
3
Мил. ав. 328 йил.
4
Паропамисадлар ёки паропамислар –тоғли ўлка Паропамисада (ҳозир Афғонистондаги Ҳиндикуш)нинг аҳолиси.
5
Паропамисада ўлкаси жанубда Дрангиана ва Арахозия, шимолда Бахтария билан чегараланган. Амир Темур 1398 
йил охирида Ҳиндистонга қилган юришида шу тоғли ўлка орқали ўтган ва катта қийинчиликларга учраган. Бу 
тоғли ўлканинг қорли ва совуқ қишидан Бобур ҳам нолиган.


227 
қўнмайди, йўлдан ҳайвон чопиб ўтмайди: бу мамлакатда ҳамма нарса тўнглик 
ва совуқлик билан қарши олинади. (6) Шундай бўлса ҳам подшоҳ бу 
нохушликларга қарамай, македонларнинг ҳар доимги жасурлиги ва 
тиришқоқлиги туфайли юриш қийинчиликларини енгиб ўтди. (7) Кўп аскарлар, 
жумладан, лашкарни кузатиб бораётган одамлар ҳам ҳолдан тойиб, йўлда 
қолиб кетди. Айримлар қорнинг ярақлаши ва ёруғликнинг кескин акс этишидан 
кўр бўлдилар. (8) Масофада ҳеч нарсани кўриб бўлмас эди, фақат тутун орқали 
македонлар қишлоқлар қаерда жойлашганлигини аниқлар эдилар. Аскарлар у 
ерларда бой ғамламаларни топар ва ўз кучларини тўплар эдилар. Тез орада 
подшоҳ барча маҳаллий аҳолини бўйсундирди. 
83. Шундан сўнг у Кавказга яқинлашди ва у ерда ўрду қурди; айримлар 
бу тоғни Паропамис деб атайдилар. Бу тоғни 16 кунда ўтиб, Мидияга олиб 
борувчи ўтиш жойи яқинида шаҳарга асос солди ва уни Искандария деб атади. 
Кавказ ўртасида айланаси 10 стадий ва баландлиги 4 стадий бўлган қоя бор; 
маҳаллий аҳоли унда Прометей ғорини, афсонавий бургут инини ва занжирлар 
изини кўрсатади. (2) Искандар Искандариядан бир кунлик йўл масофасида яна 
бир шаҳарга асос солди. Бу шаҳарларда у 6000 варварни, лашкарни кузатиб 
келаётган одамлардан ва бу ерда қолиш истагини билдирган ёлланма 
аскарлардан яна 3000 кишини қолдирди. (3) Ўзи эса лашкар билан Бахтарияга 
жўнади, чунки Бесс шоҳлик тожини кийиб, лашкар тўплаётгани ҳақида 
эшитган эди. Искандар билан шундай воқеалар юз берди. 
(4) Арияга борган лашкарбошилар у ерда тажрибали саркарда ва жасур 
одам Сатибарзан бошчилигидаги қўзғолончиларнинг катта кучига дуч 
келдилар ва душман яқинида ўрду қуриб жойлашдилар. Тез-тез отишмалар 
бўлиб турди; кичик тўқнашувлар юз берди; (5) ниҳоят, ҳақиқий жанг 
бошланди. Ҳеч бир томон ғалаба қозонмади; шунда қўзғолончилар бошлиғи 
Сатибарзан дубулғасини ечиб ва бўйбаст туриб, истаган лашкарбошига у билан 
яккама-якка олишишни таклиф қилди. (6) Таклифга Эригий
1
жавоб берди; 
қаҳрамонона жангда ғалаба Эригий томонида бўлди. Лашкарбошиларининг 
ўлимидан саросимага тушган варварлар омон қолишларига ишониб, 
Искандарга таслим бўлдилар. 
(7) Бесс ўзини шоҳ деб эълон қилиб, илоҳларга қурбон келтириб, 
дўстлари билан майхўрлик қилаётганида улардан бири Гобарен билан айтишиб 
қолди. Бесснинг иззат-нафсига тегилди; у тутоқиб, Гобаренни ўлдиришга тайёр 
эди ва фақат дўстларининг илтимослари уни бу аҳдидан қайтарди. (8) Қутулиб 
қолган Гобарен кечаси Искандар тарафига қочди. Лашкарбошилар Гобарен 
хавфсизликда эканлигини билиб ва Искандар ваъда қилган мукофотларга учиб, 
тил бириктирдилар ва Бессни ушлаб, уни Искандарга олиб бордилар. (9) 
Подшоҳ уларга бой ҳадялар иньом этди, Бессни эса қатл этиш учун Доронинг 
укаси ва бошқа қариндошларига топширди. Улар уни турли қийноқларга 
солдилар: танасини парчалаб чоптилар ва бу парчаларни палахмонларда 
отдилар. 
1
Искандар лашкаридаги отлиқларнинг бошлиғиМитиленалик Эригий ҳақида Арриан Учинчи китобининг 27-бобида 
ва Квинт Курций Руф VIII китобининг II бобида ёзган.


228 
84. Ёлланма аскарлар дарҳол битим шартларига асосан шаҳардан 
чиқдилар ва 80 стадий юриб, келажак ҳақида хавотир олмай, ўрду қуриб 
жойлашдилар. (2) Искандар ёлланмаларга доим душманлик муносабатида эди; 
ўз аскарларини саф торттириб, варварларнинг кетидан борди ва қўққисдан 
уларга ҳужум қилди; кўплари ўлдирилди. Ёлланмалар аввалига сулҳга зид 
равишда уларга ҳужум қилинаётганлиги ҳақида бақирдилар ва Искандар 
ҳақорат қилган илоҳларга илтижо қилдилар. Бунга жавобан у уларнинг 
шаҳарни тарк этишларига рухсат бергани, бироқ улар македонларнинг 
ашаддий душманилигича қолаверишларини айтиб, қаттиқ қичқирди. (3) 
Ёлланмалар даҳшатли хавфдан қўрқмадилар: улар сафларини жипслаштириб, 
айлана шаклида турдилар ва унинг ичига хотин ва бола-чақаларини 
жойлаштирдилар; шундай қилиб, ҳар томондан ҳужум қилаётган душманни 
юзма-юз қарши олар эдилар. Улар мардлик билан урушдилар; жанг даҳшатли 
бўлди. Бунга сабаб уларнинг жангларда чиниққан қаҳрамонлиги бўлса, 
македонларнинг жасоратда варварлардан қолишмасликка интилишлари ҳам 
эди. 
(4) Душманлар бир-бирларининг кўкракларидан тутиб, қўлма-қўл 
савашдилар; улар бир-бирларини ҳар хил йўл билан ўлдирар ва турли-туман 
жароҳатлар етказар эдилар. Македонлар гурзилари билан душманларининг 
қалқонларини ёриб, найзаларини уларнинг ўпкаларига санчардилар; 
ёлланмалар душман тўдаларига найза отиб, яқин масофадан нишонга олар 
эдилар. (5) Ярадорлар кўп бўлди, ўлганлар ҳам кам эмас эди; аёллар 
ўлганларнинг қуролларини олиб, эркаклар билан ёнма-ён жанг қилдилар. 
Даҳшатли хавф уларни ўз табиатларини унутиб, жангга киришга мажбур этди. 
Айримлари қуролланиб, қалқонларини эрларининг қалқонлари билан 
жипслаштирар эдилар; баъзилари қуролсиз ҳужум қилиб, душман қалқонига 
ёпишар ва уларга халақит берар эдилар. (6) Барча эркак ва аёллар бирга жанг 
қилиб ва кўп сонли душман қўлида биргаликда ҳалок бўлиб, ўзлари учун 
шарафли ўлимни танладилар ва буни ҳаётпарастлик тубанлигидан устун 
кўрдилар. Искандар ўз отлиқларини орқага қайтариб, ўзи билан бефойда 
қуролсиз тўдани ва тирик қолган аёлларни олиб кетди... 
85.Кўп шаҳарларни қамал қилганидан сўнг қаршилик қилганларни қириб 
ташлаб, у Аорн деб аталган қояга яқинлашди. Бу ерда қоянинг 
муҳофазаланганига ишониб, омон қолган аҳоли яширинган эди. 
(2) Ҳикоя қилишларича, Геракл қадимда бу қалъани қамал қилган ва 
кучли ер силкинишлари ва бошқа аломатлар сабабли қамални тўхтатган. Бу 
ҳикоя Искандарни қалъани қамал қилишга ва шуҳратда илоҳият билан 
мусобақалашишга янада сафарбар қилди. (3) Қоя айланаси 100 стадий ва 
баландлиги 16 стадий эди; у бутунлай силлиқ ва дўнгалак эди. Жанубий 
томонини ҳинд дарёларининг энг каттаси Синдҳ ювиб ўтар эди; қолган 
томонлари чуқур ва тик жарликлар эди.
(4) Искандар бу ерларни кўздан кечириб, Аорнни ҳамла қилиб олиш 
фикридан қайтди. Шу вақт унинг олдига бир чол икки ўғли билан келди. (5) У 
бутунлай қашшоқ эди ва бу ерларда узоқ муддат мобайнида деворларида ётиш 
учун мўлжаллаб ўйилган учта ғорда яшар эди. Бу ерда чол уч ўғли билан паноҳ 


229 
топган ва атрофдаги ерлар билан жуда яхши таниш бўлган. Подшоҳ ёнига 
келиб ўзи ҳақида гапириб, унга қояда турган варварларнинг тепасидаги ерга 
йўл кўрсатишини айтди. (6) Искандар унга бойликлар ваъда қилди ва уни 
йўлбошчи қилиб олди; аввалига у қояга олиб борувчи ўтиш жойини эгаллади ва 
у ягона бўлганлиги учун варварлар бутунлай қамалда қолдилар. Сўнгра у одам 
кўплигидан фойдаланиб, жарни тупроқ билан тўлдиришни ва қоя остида 
тупроқдан кўтарма солишни буюрди. Қояга яқин келиб, етти кеча-кундуз 
давомида одамларни ҳужумга ташлаб, қамални шиддат билан олиб борди.
(7) Аввалига тепаликлардаги жойларни эгаллаган варварлар ғолиб 
бўлдилар; матонат билан ҳужумга борган аскарларнинг кўплари ўлдирилди. 
Кўтарма тайёр бўлганида, найза отувчи манжаниқлар ва бошқа ускуналар 
ўрнатилганида ва подшоҳда қамални тугатиш аҳди йўқлиги аён бўлганида, 
ҳиндлар қўрқувга тушдилар. Искандар ўткир зеҳни билан бўлажак воқеани 
олдиндан билиб, ўтиш жойини қўриқлаган аскарларини чақириб олди ва қоядан 
кетмоқчи бўлганларга йўлни очиб берди. Варварлар македонларнинг жасорати 
ва подшоҳнинг қатъиятидан қўрқиб, тунда қояни ташлаб қочдилар. 
86. Искандар уруш олиб боришнинг бундай усули билан нотаниш 
бўлган ҳиндларни ҳийла билан енгди ва ўзини хавфга солмай, қояни 
эгаллади. Йўлбошловчига ваъда қилинган мукофотни берди, ўзи эса лашкари 
билан йўлини давом эттирди. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish