Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

VI КИТОБ 
2, 12. Подшоҳ у ердан партаваликлар – у пайтларда деярли номаълум, 
ҳозир эса Дажла ва Фирот дарёлари ортидаги Қизил денгизгача барча 
халқларнинг устида турган халқ томон йўл олди. 13. Бу ҳудуднинг ясси ва 
серҳосил ерларини шу пайтгача хавфли бўлган қўшни скифлар олиб қўйдилар. 
Улар Европада ҳам, Осиёда ҳам яшайдилар. Босфор
1
ортида яшайдиганлари 
осиёликлар деб ҳисобланадилар, Европада яшайдиганлари эса Фракиянинг
2
чап 
чегарасидан Борисфенгача
3
ва у ердан бошқа дарё – Танаисгача
4
бўлган ҳудуд 
бўйлаб тарқалиб кетганлар. Скифлар – партаваликлар эса улардан келиб 
чиққан
5
– Босфордан эмас, балки Европа мамлакатларидан келганликларига 
1
Босфор – бу ерда ҳозирги Истамбулдан ўтган Босфор бўғозидан фарқли ўлароқКиммерия Босфори, яъни Керч 
бўғози назарда тутилаяпти; Босфорорти – Керч ярим ороли.
2
Фракия – Болқон ярим оролининг шимоли. Дунайгача ерлар унинг чап чегараси деб, муаллиф шимолий чегарасини 
назарда тутади.
3
Борисфен – ҳозирги Днепр.
4
Танаис – аслида Дон дарёси, лекин қуйида кўринишича, муаллиф баъзи антик ёзувчилар каби Дон билан 
Сирдарёни бир дарё деб қараяпти.
5
Партаваликларнинг келиб чиқиши ҳақида икки хил фикр бор: Квинт Курций Руф ва баъзи антик муаллифлар 
маъқуллайдиган биринчи фикрга кўра, партаваликлар мил. ав. III аср бошларида Скифиядан, яъни Қора денгиз 
шимолидаги чўллардан шарқий Каспнйбўйига келган. Страбон(мил. ав. I аср-мил. I аср) эса партаваликларнинг бир 
қисми бўлмиш даҳларни (ёки дайлар – ўрта асрлардаги Даҳистон, ҳозирги Қизил Арвот атрофи аҳолиси), ҳатто 


194 
шубҳа йўқ. 15. Бу вақтда юнонлар асос солган Ҳекатомпилос
1
шаҳри шуҳрат 
қозонган; у ерда подшоҳ бир неча кун бўлди ва бу шаҳарга ҳамма ердан озиқ-
овқат олиб келдилар... 
Чунки Бесс шоҳона либосларга бурканиб, ўзини Артахшас деб аташни 
буюрган ва скифлар ҳамда Танаис бўйлаб яшайдиган бошқа халқларни 
йиғаётган эди. Бу ҳақда Искандар томонидан афв этилган ва аввал ўзи 
бошқарган вилоятга сатрап этиб тайинланган Сатибарзан хабар берди. 14. 
Лашкар ўлжа моллар ва қимматбаҳо буюмлар билан оғир юкланганлиги 
сабабли тез ҳаракат қила олмаётганлиги учун у аввал ўзининг молларини, сўнг 
аскарларнинг энг кераклигидан ташқари молларини бир жойга тўплашни 
буюрди. 15. Ўлжа билан юкланган араваларни улар кенг майдонга олиб 
чиқдилар. Ҳамма подшоҳнинг эндиги фармонларини кутиб турган бир пайтда, 
у ҳамма ҳайвонларни бир чеккага олиб чиқишни ва барча қолган нарсаларни 
ёқиб юборишни буюрди-да, биринчи бўлиб ўз молларига ўт қўйди. 16. Эгалари 
томонидан шундай бойликлар ёндириб юборилдики, одамлар уларни душман 
шаҳарларидан сақлаб олиб чиқиш учун катта ўтларни ўчирган эдилар. Бу ўт 
алангаси подшоҳнинг молларини ҳам ўз қаърига ютганлиги сабабли ҳеч ким 
(бу молларни орттиришда) ўзининг тўкилган қони учун кўз ёшини тўкиб 
ўтирмади. 17. Сўнгра қисқа нутқ уларнинг аламларига таскин берди ва улар 
яна хизматга ва оламдаги барча нарсага тайёрликларини кўрсатиб, интизомни 
эмас, ортиқча юкни йўқотганларидан хурсанд эдилар. 18. Шундай қилиб, улар 
Бахтарияга йўл олдилар... 
19. Подшо Бесснинг қаршисига чиқишга шошилди. 20. Йўлда унга 
атрофдаги сатрапларнинг мактубларини етказдилар. Улардан маълум 
бўлишича, Бесс душман қўшинларига бош бўлиб, унга қарши чиққан ва унинг 
ўзи арийларга сатрап этиб тайинлаган Сатибарзан унга хиёнат қилган. 21. 
Шунинг учун у, гарчи Бессга қарши юраётган бўлса ҳам, аввал Сатибарзанни 
жазолашга қарор қилди. У ўзи билан енгил қуролланганлар ва отлиқларни олди 
ва тун бўйи илғор этиб бориб, душманга бехосдан ҳужум қилди. 22. 
Сатибарзан Искандарнинг пайдо бўлганини билиб, 2000 отлиқ билан – бундан 
ортиғини йиғишнинг иложи бўлмади – Бахтарияга қочди, қолганлари қўшни 
тоғларни эгалладилар. 23. У ерда бир қоя бор, ғарб тарафдан у жуда тик, аммо 
шарқдан нишаб бўлиб, ўрмон чангалзорлари билан қопланган; унда доим оқиб 
турадиган серсув булоқ бор. 24. Қоя айланаси 32 стадийни ташкил қилади, 
унинг усти қалин ўтлоқ. Душманлар жангда иштирок этмаганларни шу ерда 
жойлаштирдилар; қолганлари қоянинг тик тарафини тўсинлар ва тошлар билан 
тўсдилар. Ҳаммаси бўлиб 13 минг қуролланган аскар бор эди.
25. Уларни қамал қилиш учун Кратерни қолдириб, Искандар тезкорлик 
билан Сатибарзанни таъқиб қилди. Бироқ варварнинг узоқдалигини билгач, у 
Дакиядаги(ҳозирги Руминиядаги) даклар билан бир халқ, деб ҳисоблаган. С.П.Толстов ва бошқа XX аср 
муаллифларининг фикрига кўра, партавлар асли ўрта осиёлик бўлиб, Хоразм массагетларининг бир уруғи бўлган. 
Ҳар ҳолда, бу жумбоқли масала ҳали тўла ҳал қилинган эмас.
1
Ҳекатомпилосни “юнонлар асос солган” деб муаллиф шаҳарни барпо қилишда ишлатилган асир юнонларни 
назарда тутаётган бўлса керак. Гап шундаки, бу номнинг юнончадан таржимаси “етти қават” маъносини билдиради 
ва у қадимги Мидиянинг шу сифатдаги пойтахти Экбатанага (ҳозирги Ҳамадонга) нисбатан айтилган. Мил. aв.VII 
асрда барпо этилган бу шаҳарда озод юнонларни ишлатиш мумкин бўлмаган.


195 
тоғни эгаллаганларни қамал қилиш учун қайтиб келди. 26. Аввалига у юқорига 
чиқиш мумкин бўлган барча ерларни тозалашни буюрди, аммо эришилмас 
чўққилар ва қояларга дуч келганидан сўнг, у табиат билан курашишни беҳуда 
деб топди. 27. Тўсиқларни енгиб ўтишни ёқтирувчи Искандар олдинга юриш 
мушкул, орқага қайтиш эса хавфли бўлганлиги учун, ҳеч бир фикр 
қондирмаганидагидек, бир у, бир бу фикрни синаб кўрди. Унинг бундай қийин 
аҳволдалигида, ақл ожизлик қилиб турган бир пайтда, тўсатдан унга бахт 
кулиб боқди. 28. Бирданига ғарбдан кучли шамол эсди, аскарлар қояга чиқиш 
учун кўп дарахтни кесиб қўйган эдилар. Ўша дарахт шохлари қуёш нурларидан 
қизиб, ёна бошлади, шунда Искандар яна кўп дарахт кесиб, оловни 
кучайтиришни буюради. Бир-бирининг устига ташланган дарахт ёғочлари 
тезда қоя чўққисигача етади. 30. Ҳар тарафдан ёқилган ўт улкан гулханга 
айланди. Шамол ўт алангасини душманнинг юзига йўллади, кўтарилган катта 
тутун эса булут каби бутун осмонни қоплади. 31. Ўрмонлар оловдан гувуллаб 
кетди, аскарлар ёндирмаган нарсалар ҳам ўз-ўзидан ёниб кетарди ва яқинидаги 
ҳамма нарсани куйдириб юборарди. Варварлар азобли ўлимдан қутулиш учун 
олов ўчган тарафга югуриб борардилар, лекин аланга бўлмаган ерда уларни 
душман кутиб турарди. 32. Шу тариқа улар ҳар хил ўлимни топардилар: 
бировлари оловдан, баъзилари қоядан йиқилиб, яна бировлари душманга 
ташланарди, оз қисми ярим куйган ҳолда асир тушди... 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish