Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
18 
...Искандар қўшинини дам олиш учун Навтака атрофида жойлаштирди
чунки қаҳратон қиш вақти эди... 
(4) Илк баҳорда у Суғд Қояси томон юрди. Унга хабар беришларича, у 
ерда кўп сонда суғдликлар йиғилишган эди
1
. Айтишар эдики, ушбу Қояга 
бахтариялик Оксиарт хотини ва унинг қизлари қочишган эди: Оксиарт уларни 
назарда бўлмайдигандек туюлган ушбу жойда яширган, чунки у ҳам 
Искандардан юз ўгирган эди. Агар бу Қоя қўлга киритилса, қўзғолон 
кўтармоқчи бўлган суғдликлар сўнгги бошпанадан жудо этилган бўлар эдилар. 
(5) Қояга яқинлашганда Искандар тик, ҳамла қилиб олиб бўлмайдиган 
қояларни кўрди; варварлар у ерга узоқ қамалга тайёрланиб, озиқ-овқатларни 
ғамлаб олган эдилар. Қалин қор ёғди; бу македонияликлар учун Қояга 
яқинлашишда қийинчилик туғдирди, варварларни эса қўшимча сув захираси 
1
Антик муаллифлар матнларида “қоя”-қальалар учраганда ҳар доим ҳам қояли ерни кўз олдига келтириш шарт эмас. 
Сугдликлар мудофаа учун қулай бўлган табиий, айниқса, тезоқар сувлар бўйидаги баландликлардан моҳирлик 
билан фойдаланар эдилар.


185 
билан таъминлади. Шунга қарамай, Искандар бу ерни ҳамла қилиб олишга 
қарор қилди. (6) Варварларнинг баландпарвоз сўзлари Искандарни ғазабга 
келтирди. У музокаралар бошлашни таклиф қилди ва ушбу ерни топширсалар, 
уйларига соғ-омон қайтишларини ваъда қилди. Улар қаҳқаҳа уриб, Искандарга 
бу ерни олиш учун қанотли жангчиларни қидириб кўришни маслаҳат 
бердилар: оддий одамларнинг бу ҳақда ўйлашга ҳаддилари ҳам сиғмасди. 
Шунда Искандар Қояга биринчи чиққан 12 талант мукофот олиши, иккинчи 
чиққан иккинчи мукофотни, учинчи чиққан учинчисини ва ҳоказо олишини, 
охирги чиққанга эса охирги мукофот: 300 дарик берилишини эълон қилишни 
буюрди. Бу эълон шундоқ ҳам жангга ошиққан македонияликларнинг жангга 
кириш истакларини янада кучайтирди. 
19 
Қамал пайтида қояга чиқишга ўрганган 300 га яқин аскар йиғилган эди. 
Улар чодирларни ерга маҳкамлашда ишлатиладиган темир қозиқлар 
тайёрладилар; қозиқларни музлаб яхга айланган жойларга, қор бўлмаган 
жойларда эса тўғри ерга қоқишлари керак эди. Уларга зиғирпоядан тўқилган 
мустаҳкам арқонларни боғладилар ва кечаси энг тикка, шунинг учун 
қўриқланмаган қояга яқинлашиб олдилар. (2) Улар қозиқларни ер кўринадиган 
жойда ерга ёки қотиб қолган қорга қоқиб, қоянинг жарга юз тутган томонидан 
чиқиб олдилар. Ушбу чиқишда 30 га яқин одам ҳалок бўлди ва ҳатто кўмиш 
учун уларнинг жасадларини топа олмадилар: улар қорда кўмилиб кетдилар. (3) 
Қолганлари саҳарда тоғ чўққисини эгалладилар; у ерга чиқиб олиб, улар 
македон ўрдусига қараб оқ матолар билан ишора бердилар: Искандар шундай 
қилишни буюрган эди. У жарчини юбориб, варвар соқчиларига таслим 
бўлишни, чунки қанотли одамлар топилгани ва тоғ чўққисини эгаллаб 
бўлганликлари ҳақида бақиришни буюрди. Ва жарчи шу заҳотиёқ чўққидаги 
жангчиларни кўрсатди. 
(4) Варварлар кўрганларидан ҳайратда қолиб, тоғ кўп сонли қуролли 
одамлар билан эгалланган, деб ўйладилар ва таслим бўлдилар: улар 
македонияликларнинг ушбу галасини кўрганда шундай қўрқиб кетган эдилар. 
Кўп аёллар ва болалар, шу жумладан, Оксиарт хотини ва унинг болалари асир 
олинди. (5) Оксиартнинг бўйи етган Роксана
1
исмли қизи бор эди. Искандар 
жангчилари айтишар эдики, улар Доронинг хотинидан кейин Осиёда бундай 
гўзал аёлни кўрмаганлар. Искандар уни кўриши биланоқ севиб қолди. У уни 
асира сифатида хафа қилишни хоҳламади ва уни рафиқа номига лойиқ деб 
топди. (6) Мен бу учун Искандарни койимоқчи эмасман, аксинча, мақтайман... 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish