335
СУЛОЛАСИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ҲАҚИДА
Мовсес Хоренаци. II китоб, 68-боб. Партава қабилалари келиб чиққан
шоҳона уруғлар
1
.
“Табаррук тарихдан бизга маълумки, Иброҳим алайҳис-салом Одам атодан
кейинги йигирма биринчи пайғамбар бўлган. Ундан (Иброҳимдан) Партава
халқи келиб чиқади. Чунки (Инжилда) айтиладики: Соранинг вафотидан сўнг
Иброҳим
хотинликка Хеттурани олади, ундан Имрон ва унинг акалари дунёга
келади. Иброҳим ҳаётлигидаёқ уларни Исҳоқдан ажратиб, шарқий ерларга
юборди. Мана шу ака-укалардан партаваликлар халқи, булардан эса – Аршак
Жасур келиб чиққан, у эса македонияликлар ҳукмини ағдариб ташлаб, 31 йил
Кушон ерларидa ҳукмронлик қилди; ундан кейин унинг ўғли Арташес – 26 йил,
ундан сўнг унинг ўғли – Буюк
2
деб аталган, Антиохни ўлдирган ва ўз
укаси
Вахаршакни Арманистонга подшоҳ қилиб қўйган
3
ва ўзидан сўнг иккинчи одам
этиб тайинлаган Аршак ҳукмронлик қилди. Ўзи эса Бахлга
4
жўнаган, (у ерда) ўз
тахтини мустаҳкамлаган (ва) 53 йил (ҳукм сурган). Шунинг учун унинг
авлодлари Паҳлави
5
деб аталганлар, унинг акаси Вахаршак авлодлари ҳам шу
каби ўз аждодлари номи билан Аршакуний деб аталганлар.
Таджики.Б. 103-105). АввалигаЎртаОсиё ҳудудида пайдо бўлган партаваликлар подшолиги кейинчалик 500 йилга
яқин ҳукм сурган қудратли Аршакийлар салтанатига айланган. Бу сулола намояндалари Арманистонда ҳам, I асрда
Ўрга Осиёда вужудга келган Кушон давлатида ҳам ҳукм сурганлар.
1
Қар.: История Армении Моисея Хоренского / Новый перевод Н.О.Эмина.Б. 115.
2
Аршак II (мил. ав. 246-211) номини қабул қилган, Аршак I Трдат (Тиридат)нинг акаси –Буюк Аршак Партаванинг
биринчи ҳукмдори этиб эълон қилинган эди. Римлик II аср тарихчиси Юстиннинг “Арзак салтанатни қўлга олиши
ва кучайтириши” билан “худди Кайхусрав форслар учун, Искандар македонияликлар учун, Ромул римликлар учун
табаррук бўлганидай, у ҳам партаваликлар учун табаррук бўлиб қолди”, деган сўзлари айни Аршак II га нисбатан
айтилган (қар.: Всеобщая история Юстина.Б.396).
3
Вагаршакнинг Арманистон ҳукмдори этиб тайинланиши ва унинг суриялик Мар Аббас Катинани ўзининг акаси –
Партава ҳукмдори Аршак ҳузурига Ниневия архивидан қадимги Арманистон тарихига
мансуб обидаларни олиб
келиш учун юбориши ҳақида Мовсес Хоренацининг “Арманистон тарихи” номли биринчи китобининг 8-9-
бобларида хикоя қилинади. Шуни айтиб ўтиш лозимки, Вагаршак хати ва Ниневиядаги архив ҳақидаги маълумот
нотўғридир. Партава салтанати вужудга келиши даврида Оссуриядаги Ниневия (Найнава) аллақачонлар вайрон
этилиб бўлган эди (қар.: Абегян. Б. 147).
4
Қадимги юнонлар тилга олган Бахтара (арманча талаффузда Бахл) – Бахтария (Бахтар)нинг пойтахтидир. Бахл
Аҳоманий подшо Доро Виштаспнинг (мил. ав.VI аср) Беҳистун битикларида зикр этилади. Арманларда Бахтара
номи Мар Аббас давридаёқ эслатилади: “Бахл шахрастан кушанац”, яъни “Бахл кушонлар пойтахти”. Эски
форсчада у Бахтарис деб аталади; табиий ривожланиш натижасида бу атама Ғарбий Арианада узоқ вақт сақланиб
қолиши керак эди. Бундан, Нёльдеке тўғри таъкидлаганидек, мил. III асрда ушбу атаманинг сурёнча кўриниши
“Бахтаричинен” ва “Бакртиеч” пайдо бўлганлиги “Мамлакатлар қонунлари китоби”да эслатилади ва юнонча келиб
чиқишга эга бўлиши мумкин эмас. Атаманинг эроний келиб чиқиши ҳақида арабча “Бахтария туяси” атамаси ҳам
далолат беради. Сурён тилидан ўгирилган ва Македониялик Александрга бағишланган паҳлавийча қиссада
Александр айтади: “Мен ўз Фалаиаксимга (саркардамга) қўшинларимизни Бахтариянинг бир минтақасида
жойлаштиришни буюрдим ва биз у ерда беш ой туриб қолдик. Mену ерда катта шаҳар қуришни буюрдим ва у
ернинг ажойиб гўзаллиги ва шабнамлиги учун мен шаҳарга иккита ном беришни буюрдим, шунинг учун мен уни
“Част Кусти”
деб атадим, яъни форсча Бахл демакдир” (Marquart. Eransahr.Б. 87). Энгсўнггимаълумотларгакўра,
юнончаБахтара,
қадимгифорсчаБахтрис,
сурёнчаБахтриечваҳозирқўлланаётганБахтарномларинингҳаммасиқадимгибахтарийчадаги
“бахдиар”,
яъни
“бахдиодами” иборасиданкелибчиқади. АслидамамлакатнингномиБахдишайана (яъни “Бахдиларўлкаси”) бўлиб,
ҳозиргиБадахшонномишунингтўғридан-тўғридавомидир. “Бахди” сўзидаги “д” товушилаҳжаларда“т”, “л”
шакллардаталаффузқилинишиданБахл,Бактар, Бахтаршаклларикелибчиқади.
5
АршакийларсулоласиарманманбаларидаПаҳлавунилардебҳаматалади,
чункиушбусулоланингтарихийватанидебБахлёки, янабирарманчаталаффузгакўра, Паҳлав (яъниБалх) ҳисобланади.
ШунингучунпаҳлавийтилиўзноминиАршакий-Паҳлавийлардавринингадабийтилибўлганлигиданолган,
дебҳисоблашмумкин.
Кейинчалик
“паҳлав”
сўзикўпликда
“паҳлавон”
шаклида
“қаҳрамон”
сўзинингсинонимигаайланган (арманлардапаҳлав–кучли, бақувватмаъносинианглатади).