Ўзбекистон тарихи хрестоматия



Download 3,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet158/177
Sana14.07.2022
Hajmi3,29 Mb.
#795678
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   177
Bog'liq
xrestomatiya 1

 
ЛАЗАР ПАРПЕЦИ 
Лазар Парпецининг ўзи ҳақида қолдирган маълумотларига кўра, у 443 йил 
атрофида Арманистондаги Арагацотн вилоятининг Парпи қишлоғида туғилган. 
Унинг Тайк ва Тарон вилоятларининг ҳокими Мамиконян уруғи билан ва 
Васпуракан вилоятининг ҳокими Арцруни билан қариндошлиги бўлган, деб 
ҳисобланади
3

Бошланғич 
ва 
ўрта 
маълумотни 
Парпеци 
машҳур 
қариндошларидан олади ва билимини янада мукаммаллаштириш учун 
Византияга боради. У ерда юнон тилини ўрганиб, юнон адабиёти ва фанлари 
1
История Егише.
2
Диллен.
3
Лазер Парпеци. История Армении.


333 
билан чуқур шуғулланади. 
Византиядаи қайтиб келганидан сўнг Лазар Парпеци Арманистоннинг 
марзбони Ваган Мамиконяннинг таъсир доирасида бўлади ва у Парпецини 
Эчмиадзин монастири черковининг бош руҳонийси этиб тайинлайди. Кейин 
Парпеци Кичик Осиёдаги Амид шаҳрига бориб, ўша ерда муқим бўлиб қолади. 
Марзбон Мамиконян унга “Арманистон тарихи”ни ёзишни буюради ва 
асар Фавстос Бузанд “Тарих”ининг давоми бўлиши керак, деган талабни қўяди. 
Парпеци бу асарни 490-495 йиллар орасида ёзиб тугатади. 
Лазар Парпеци манба сифатида Агафангел, Фавстос Бузанд, Корюн 
асарларидан ва халқ ривоятларидан, достонлардан фойдаланади. Бундан 
ташқари, у Мовсес Хоренаци ва Егише асарларидан баъзи қисмларни олган. 
Парпеци “Тарих”ининг биринчи қисми Арманистон тарихининг, арман 
давлати Рим империяси билан Сосонийлар Эрони ўртасида 387 йили бўлиниб 
олинишидан то 428 йилгача, яъни арман Аршакийлари сулоласи тугатилиб
арман алифбосининг ихтирочилари католикос Саак ва Месроп Маштоцларнинг 
вафотигача бўлган даврни ёритади. 
Асарнинг иккинчи қисмида Лазар Парпеци асосан Егишенинг асаридан 
фойдаланган. Бу икки муаллиф асарларининг фарқи шундан иборат эдики, 
Лазар Парпеци асарининг иккинчи қисмида Мамиконянлар уруғини, ака-ука 
Вардан ва Ваган Мамиконянларни мақтовлар билан кўкларга кўтарган. 
Асарнинг бу қисми тарихдан кўра кўпроқ эпик адабиёт услубида ёзилган. 
Муаллиф кўпроқ насронийликни тарғиб қилиш ва зардуштийликка қарши 
чиқиш билан машғул бўлган. Ҳар ҳолда, бу асар арман халқи учун фойдадан 
холи бўлмади, чунки у арманиларнинг форс зулми ва ассимиляциясига қарши 
курашида муҳим дастак бўлди. 
Бизнинг мавзу учун ҳам Лазар Парпецининг асари муҳимдир. Бу сўзлар 
асарнинг айниқса “кушонлар мамлакати”, “Апар ўлкаси” эслатиладиган 48, 50, 
53 ва 58-бобларига тааллуқлидир. 
Лазар Парпецининг “Тарих”и француз тилига таржима қилинган (1843, 
1869), арман тилида Венецияда (1793, 1873, 1891) ва Тифлисда (1904, 1907) 
нашр этилган. “Ваган Мамиконянга мактуб” 1853 йили Москвада ва 1898 йили 
Петербургда нашр этилган. 
СЕБЕОС 
СебеосVII асрда яшаган бирдан-бир арман тарихчисидир. У 645 
йилиДвинда чақирилган умумарман руҳонийлари қурултойининг қатнашчиси 
бўлган. 
Себеоснинг асари К.Патканян таржимасида “Император Ираклнинг 
тарихи” деб аталган бўлса ҳам, унда Арманистоннинг энг қадимги даврлардан то 
661 йилгача бўлган тарихи баён этилган
1

Арман тарихнавислик аньанасида мавжуд бир фаразга кўра, Себеоснинг 
асари бошқа бир арман муаллифининг қаламига мансуб. Г.В.Абгаряннинг 
“Себеос тарихи ва Аноним муаммоси” номли махсус монографияси шу масалага 
1
История императора Иракла.


334 
бағишланган
1
. XIX аср охирларида арман тарихнавислигида бир нуқтаи назар 
олға сурилган бўлиб, унга кўра Себеос асарининг “Арманистоннинг бошланғич 
тарихи” деб аталган биринчи қисмининг муаллифи “Аноним” бўлиб, у Мар 
Абас Катина, Мовсес Хоренаци, Фавстос Бузандлардан бири бўлиши мумкин. 
Бу ҳақда А.Гутшмид, К.Патканян, Н.Адонц, Н.Я.Марр ўз асарларида ёзганлар. 
“Тарих”нинг бошланғич бобларида муаллиф анча узоқ даврлар ҳақида 
баён қилади, сўнг ўз ватанининг тарихига ўтиб, уни Сосонийлар ҳукмронлиги 
давридан то араблар томонидан истило қилингунигача давом эттиради. 
Себеос “Тарих”ининг иккинчи қисмини “Ҳозирги замон” деб атаб, унда 
рум-сосоний урушларини ёритади. Бу урушлар давомида Арманистоннинг кўп 
қисми Румга (Византияга) ўтади. Бироқ уруш сулҳ билан тугайди. 
Себеос ўз асарида Партава ва Сосонийлар давлатлари даврида ҳукм сурган 
арман ва форс подшоларининг, Рим ва Византия императорларининг 
синхронистик жадвалларини келтиради
2

Бизнинг мавзу учун Себеос асарининг аҳамияти катта, чунки унинг ўндан 
ортиқ бобида кушонлар ва эфталитлар ҳақида маълумотлар бор. 
Себеоснинг “Арманистон тарихи” рус ва француз тилларига тўла, немис 
тилига қисман таржима қилинган. 

Download 3,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish