330
академиясига, сўнг ўша даврдаги Рим империясининг маданий маркази бўлмиш
Искандария академиясига юборилади. Искандарияда Мовсес Хоренаци
неоплатонизм фалсафаси билан тўла танишади.
Бундан кейин у саёҳат қилиб, Мисрдан
Италияга ва у ердан Афинага
боради. Хорижга саёҳатларини у Византияда якунлайди. Узоқ вақт хорижда
бўлганидан сўнг 441 йили Мовсес Хоренаци ўз дўстлари билан Арманистонга
қайтиб келади ва хорижда олган билимларини ватани учун сарфлашга ошиқади.
Аммо бу пайтга келиб ватанидаги аҳвол тубдан ўзгарган эди. Аввало, уларнинг
машҳур устозлари католикос Саак ва Месроп Маштоц аллақачон ҳаётдан кўз
юмган эдилар ва тўрт аср ҳукм сурган арман Аршакийлари сулоласи ва давлати
тугатилган (428 йил) эди.
Юнонча билим олган Мовсес Хоренаци ва дўстлари юнон асарларини
арманчага таржима қилиб, юнонлар билимларини арманиларга сингдиришга
уринадилар.
460 йили йирик арман зодагони, Арманистоннинг марзбони Саак
Багратуни Мовсесга ватан тарихини қадимги даврлардан бошлаб ёзишни таклиф
қилади. Бу ишни Мовсес Хоренаци 480 йили тугатади.
Мовсес Хоренацининг асари уч китобдан иборат.Биринчи китоб “Буюк
Арманистон насаби”
деб аталиб, арман халқининг афсонавий аждоди Хайкдан
бошланиб, Тигран I (мил. ав. VI аср ўртаси; Ервандуни сулоласи) подшолигини
тавсифлаш билан тугайди.Иккинчи китоб “Аждодларимизнинг ўрта тарихи” деб
аталган, Искандар Зулқарнайннинг юришлари ва партавийларнинг Аршакийлар
сулоласи тарихини, то подшо Трдат III ўлимигача бўлган даврни ўз ичига
олади.Учинчи китоб “Ватанимиз тарихининг охири” деб аталади ва ўз ичига
Григорий Маърифатпарварнинг ўлимидан (IV аср боши) то арман Аршакийлари
сулоласининг қулашигача бўлган даврни қамраб олади.
Мовсес Хоренаци фойдаланган манбаларга келсак, албатта, бу
биринчи
галда “Таврот” эди. Шуни ҳам айтиш керакки, Мовсес Хоренаци ҳам, бошқа
қадимги арман тарихчилари ҳам арман халқининг келиб чиқишини
“Таврот”даги қаҳрамонларбилан боғлайдилар. Чунончи, Мовсес Хоренаци
арманиларнинг келиб чиқишини Нуҳ пайғамбарнинг уч ўғлидан бири бўлмиш
Ёфаснинг уруғи билан боғлайди. Ёфаснинг уруғи қуйидаги тартибда
келтирилган: Ёфас, Ҳомер, Тирас, Торгом, Хайк. Ана шу охиргиси
арманиларнинг аждоди ҳисобланади.
Хоренаци юнон тарихчиларидан Евсевий Памфилнинг (III аср)
“Хроника”сидан ва Епифаний Киприотнинг (IV аср) “Бидъатларни рад этиш”
асаридан фойдаланган.Арманистоннинг эллинизм даври тарихини ёритишда
Мовсес Хоренаци асосий манба сифатида сурёний тарихчи Мар Абас
Катинанинг (мил. IV аср) асаридан фойдаланган
1
. Мар Абас эса ўз асари учун
ҳужжатларни
Ниневия архивидан олган, деб ҳисобланади.Булардан ташқари,
Мовсес Хоренаци ўз асарида арман халқи оғзакиижодидан ҳам кенг
фойдаланган.
Мовсес Хоренацинииг “Арманистон тарихи” арман халқининг пайдо
1
У ҳақда қар.: Манандян. Б. 64-65.
332
Арманилар билан форслар ўртасидаги жангнинг сабаби, Егишенинг
фикрига кўра, форсларнинг насронийликни аллақачонлар қабул қилган
Арманистонда Сосонийларнинг давлат дини бўлган зардуштийликии зўрлик
билан ўрнатишга уринишларидир. Бу дин Шопур II (310-379)
даврида кенг
тарқалиб, айниқса, Яздигирд II (438-457) ҳукмронлиги даврида унинг таъсири
ғоят кучаяди. Бу даврда насроний арманилар қаттиқ диний таъқиб остига
олинди. Бу ҳақда Егише қайғуриб ёзади. Шундан сўнг Егише форс
босқинчилари арман қўшинларини Арманистондан чиқариб, Апар ўлкасига
(Хуросонга) кушонларга қарши юборганликлари ҳақида ёзади. Бу билан форслар
арманиларнинг кучини сусайтиришга ва уларга зардуштийликии осонлик билан
сингдиришга ҳаракат қиладилар. Арман қўшинларининг ўз ватанидан узоқ
ўлкага четлатилиши арман зодагонларининг норозилигини уйғотади, чунки улар
узоқ ўлкадаги қўшинларини бутун уруш давомида жиҳозлаш ва моддий
таъминлашдек оғир кулфатни бўйниларига олишга мажбур эдилар.
Эрон ҳукумати аҳоли рўйхатини ўтказишни эълон қилганлиги муносабати
билан солиқлар миқдори янада ортади. Ҳамма черковлардан солиқлар олина
бошланади. Шунингдек, арман черковидан суд қилиш ҳуқуқи олиб қўйилган ва
бу ҳуқуқ бош муғга – муғпатга берилган эди.
Сўнг Егише арман халқининг форслар диний зулмига қарши курашгани,
Аварайр жанги бўлгани, ҳеч ким енгилмагани ёки
енгмагани ва пировардида
арманилар насронийликка бемалол эътиқод қилиш имкониятига эга
бўлганликларини баён қилади.
Егише асарининг французча (1844), инглизча (1930), италиянча (1840)
таржималари маълум. Биринчи русча таржимаси 1853 йили П.Шаншиев
томонидан нашр этилган
1
. 1884 йили асарнинг Э.Диллен томонидан амалга
оширилган русча таржимаси нашр этилди
2
. Арманшунослар бу иккала таржима
ҳам талабга жавоб бермаслигини эътироф этганлар. 1971 йили асарнинг атоқли
шарқшунос И.А.Орбели бажарган энг сўнгги русча таржимаси нашр этилди. Бу
таржима асл нусхага катта аниқлик билан мос келади, деб ҳисобланади.
Егишенинг асари бизнинг мавзу учун катта аҳамиятга эга, чунки унинг
қатор бўлимлари форсларнинг эфталитлар билан жангига бағишланган бўлиб,
муаллиф бу жангларнинг бевосита қатнашчиси бўлган ва барча воқеаларни ўз
кўзи билан кўрган.
Do'stlaringiz bilan baham: