84
Фарғона водийсидан «Хўжанд дарвозаси» орқали Мирзачўл томон
«Бекобод» ѐки «Ҳовос» шамоли эсади. У йилига ўрта ҳиобда 52 кун
кузатилади. Дарвоза орқали Мирзачўлдан Фарғона водийси томонга
эсувчи шамолга «Қўқон» шамоли дейилади. Бу шамол йилига ўрта
ҳисобда 53 кун кузатилади. «Бекобод» шамоли асосан қишда, яъни
дарвозадан ғарбда
босим паст, шарқда, Фарғона водийсида юқори
бўлганда эсади, шамолнинг тезлиги секундига 30-40 метргача етади.
Ёзда шамолнинг тезлиги камроқ, секундига 15-25 метр атрофида
бўлади. Хўжанд дарвозасининг ҳар иккала томонида йилига ўрта
ҳисобда 40-60 кун кучли шамол эсади.
Тоғ-водий шамоли республикамизнинг барча водийларида
кузатилади, айниқса Чирчиқ-Оҳангарон водийсида барқарор бўлади.
Тоғ-водий шамоли текислик ва тоғдаги ҳаво босимидаги фарқдан
келиб чиқиб, кундуз куни водий бўйлаб тоққа, тунда эса тоғдан пастга
томон эсади.
Республикамизнинг тоғ олди ҳудудларида қиш ва баҳор
ойларида тоғдан пастга қараб эсадиган илиқ, қуруқ фѐн шамоли
хосдир. Циклон паст босимли бўлганидан ҳавонинг тоғ водийлари
бўйлаб пастга тушишига сабаб бўлади. Пастга тушаѐтган ҳаво
зичлашиб, ҳар 100 метрда ўрта ҳисобда 1
0
га исийди. Ҳавога
кўтарилган чанг заррачалари Қуѐш нурида қизиб, улар ҳам ҳавонинг
исишига сабаб бўлади. Бу ҳодиса «Воейков эффекти» деб аталади.
Қишда фѐн шамоли эсганда, масалан, Чирчиқ водийсида ҳаво
тўсатдан исиб кетиб, ҳарорат Қ20
0
гача кўтарилади ва бундай ҳолат 3-
4 кун давом этади.
Ёз ва баҳорда
эсадиган кучли, иссиқ, қуруқ шамол гармсел
дейилади. У Қизилқумда қизиган қуруқ ҳавонинг атрофга эсишидан
ҳосил бўлиб, баҳор ва ѐзда кузатилади. Тезлиги секундига 15-20
метргача етади. Гармсел эсганда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиб, 40
0
дан ошади, нисбий намлик 5-10 % гача пасаяди, баъзан қуюқ тўзон
кўтарилади. Жазирама иссиқ ва тупроқда
нам етишмаслиги
натижасида экинлар қурийди. Айрим ҳолларда чанг бўронлари
кўтарилиб, ҳаво хиралашади, нафас олиш қийинлашади. Бундай
ҳодиса Фарғона водийсида, Самарқанд ва
Бухоро вилоятларида
йилига ўрта ҳисобда 10-15, бошқа ерларда 4-10 марта кузатилади.
Сурхондарѐ вилоятининг энг жанубида тез-тез кузатиладиган
ғарбий ва жануби-ғарбий кучли шамолни «Афғон» шамоли дейилади.
Бу шамолнинг пайдо бўлиши совуқ ҳавонинг Ўрта Осиѐ текислик
қисмига бостириб кириши ва совуқ фронтнинг яқинлашишига боғлиқ.
85
Шимолдан келган ҳаво совуқ, зич ва оғир бўлганлигидан жанубдаги
Парапамиз тоғларидан ўта олмай, текисликларда тўпланиб, юқори
босим маркази вужудга келади. Ҳисор ва Кўҳитанг тоғлари билан
тўсилган Сурхондарѐ, Кафирниҳон, Вахш ҳавзаларида эса ҳаво илиқ,
босим паст бўлади. Шунга кўра, бу ҳудудларга қараб кучли ғарбий ва
жануби-ғарбий шамоллар эсади. Термиз яқинида «Афғон»шамоли
йилига ўрта ҳисобда 16 кун эсади. Бу шамол тоғлардан ошиб тушиб,
қишда илиқ ҳаво, бошқа вақтларда эса иссиқ ҳаво келтиради. Унинг
тезлиги айрим вақтларда секундига 15-20 м
га етади, қум ва чангни
тўзитади, баъзан ҳавони шу қадар хиралаштирадики, 100-200 метр
наридаги хеч нарсани кўриб бўлмайди. Бу шамол баҳорда эсганда
қишлоқ хўжалигига жуда катта зарар етказади.
Ўзбекистнда кузатиладиган иқлимнинг ноқулай хусусиятларига
қишки қаттиқ совуқлар, кузда совуқнинг
эрта тушиши, баҳордаги
кечки совуқлар, жала ѐмғирлар, дўллар, қалин қор ѐғиши ва
яхмалаклик, ѐзги жазирама иссиқлар, кучли шамоллар, чанг-тўзон
кўтарилиши, иссиқ шамол (гармсел) ва бошқалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: