Витамин Е
Витамин Е бир-биридан ароматик ядросидаги метил группалари сони ва жойлашиши билан фарқ қилувчи токоферолнинг хосилалари -, -, -, -токофероллардир. Альфа –токоферол энг юқори активликка эга.
Витамин Е сариқ рангили, мой кўринишига эга, органик эритувчиларда яхши эрийди, кислота, ишқорлар ва қиздиришнинг таъсирига чидамли, лекин оксидловчилар таъсирига чидамсиз. Шу билан бирга хаво кислороди ва ультрабинафша нурларга хам.
Токофероллар фақат ўсимликларнинг яшил қисмида айниқса бошоқлиларнинг майсаларида хосил бўлади. Улар ўсимлик мойларида кўп бўладилар. £айвон махсулотларида токофероллар кам.
Одам ва хайвонларда токофероллар ингичка ичакда оддий диффузия йўли билан сўрилади. Овқатда ёғлар бўлганда ва ўт кислоталари иштирокида, истеъмол қилинган токоферолларнинг 50% сўрилади. Альфа-токоферол яхши сўрилади. Токофероллар аъзо ва тўқималарга липопротеидлар таркибида ташилади.
Хужайра ичидаги витамин Е фақатгина биомембраналар билан боғланган холда уларнинг зарурий таркибий қисми хисобланади. У мембраналарнинг липидлари ва липопротеин табиатли рецепторларига боғланган холатда бўлади. Бу эса А.А.Покровскийнинг витамин Ени биомембраналар минор таркибий қисмлари қаторига киритишига асос бўлди.
Витамин Ени бошқа ёғда эрувчи витаминлар билан биргаликдаги асосий вазифаси – организм аъзо ва системалари хужайралари мембраналарининг таркиби ва функцияларини бошқаришдир. Бу бошқариш унинг кучли хужайра ичи антиоксидантлик фаолиятига боғлиқ бўлиб, фосфолипидлар тўйинмаган ёғ кислоталарини пероксидланишдан сақлаб, уларни таркибини барқарорлаштирган холда амалга оширилади.
Пероксидланиш махсулотлари соғлом одамларда биологик мембраналар икки қаватини модификациялаш билан боғлиқ муҳим физиологик вазифани бажаради, қатор патологик холатларда эса уларнинг миқдори ошиб, хужайра таркибий қисмлари шикастланиши ва хужайра ўлимига олиб келади.
Е авитаминоз эса биологик мембраналар барқарорлиги ва вазифалари бузилишидир. Бунда мембраналар фосфолипидлари ва структура оқсилларининг сифат ва миқдор таркиби, шунингдек липидлар пероксидланиш махсулотлари миқдори хам ўзгаради. Бу холат Е авитаминозда эритроцитлар мембранасида яққол кўзга ташланиб, шу витаминнинг камайиш даражаси билан бир вақтда эритроцитларнинг осмотик резистентлиги камайишига олиб келди.
Е авитаминозда мембрана фосфолипидлари таркибидаги ўзгаришлар хужайра ичи структураларида хам аниқланган. £айвонларга витамин Е бериш хужайра ичи структуралари фосфолипидлари сифатий таркибига ижобий таъсир кўрсатади. Витамин Е етишмаслигида юқорида айтиб ўтилган ўзгаришлар фосфолипаза А2 фаоллашуви ва простаноидлар синтезига сабаб бўлади.
Маълумки, хужайра мембранаси фосфолипидлари гормонлар рецепторлари хосил бўлишига, хужайранинг ўзаро таъсирларига масъул бўлган гликолипидлар билан мустахкам богланган. Е авитаминозда фосфолипидларни миқдор ва сифат таркиби ўзгарганда, хужайра мембраналари гликолипид таркиби ва уларга боғлиқ вазифалар хам ўзгаради.
Мембрана рецепторларини гормонларга сезувчанлигипасаяди. Витамин Е етишмаслигида мембрана фосфолипидлари сифат ва миқдор таркиби ўзгариши уларнинг молекуляр харакатчанглигини оширадики, кайсики у хужайра ичи структураларидаги мембранага боғлиқ ферментлар активлиги ўзгариши билан боғлиқ бўлган хужайрада моддалар алмашинувида кўп сонли иккиламчи ўзгаришларга сабаб бўлади.
Патогенезида липидларни пероксидланиш махсулотлари тўпланиши ва иммунитет фаоллиги пасайиши катта ўрин тутадиган қатор касалликларда витамин Ени комплекс терапияда қўллаш айни мақсадга мувофиқ бўлади.
Витамин Е томонидан табиий киллер хужайралар активлигини оширилиши унинг ўсмаларга қарш таъсирини ўрганишга бўлган қизиқишни тобора орттирмоқда, табииий киллер хужайралар эса органимзда ўсмаларга қарш назоратнинг асосий омилидир. Витамин Е томонидан табиий киллер хужайраларни активланиши шу хужайралар фаолиятини чекловчи Т-супрессорлар сонини камайтиришга ва простгландинлар синтези ингибирланишига боғлиқдир, қайсики простагландинлар юқорида айтилган хужайралар фаолиятини тўхтатиб қўядилар.
Шундай қлиб, витамин Е организм система ва аъзолари хужайралари мембранаси тузилиши ва функциясига, мембранага боғлиқ ферментлар активлигига, нуклеин кислоталар, оқсиллар, липидлар ва углеводлар, шунингдек энергия алмашинувларига яққол кўринган бошқарувчи таъсир кўрсатади. У кучли антиоксидантлардан бири саналади ва ксенобиотиклар зарарланишида иштирок этади.
Суткалик эхтиёж – 5 мг.
Do'stlaringiz bilan baham: |