Ёғда эрувчи витаминларнинг ёшга боғлиқ холда қўлланилиши, рахитни келиб чиқиши ва уни олдини олиш.
Ёғда эрувчи витаминларнинг миқдори ёшга боғлиқдир. Жумладан, уларнинг асосий қисми она сути билан киради ва боланинг ўсиши, ривожланиши учун етарли бўлади. Болаларда витаминА нинг етали бўлиши бола организмининг иммун тизимини фаол ишлашини таъминлайди. Улар ангитенга жавобан реакцияни хосил бўлиши ва сақланишини таъминлайди. Хозирги вақтда болаларни турли хил вакциналар билан эмлашдан олдин, уларнинг иммун тизими витамин А саплементация йўли билан фаоллаштирилади, сўнг эмланади. Бу эса эмлаш самарадорлигини оширишга ва иммун хотирани узоқ муддат сақланишига олиб келади.
Д-гиповитаминозда организмдаги оқсил алмашинувида ўзгаришлар кузатилади. Талоқда ва тимусда парчаланишини ортиши билан унинг синтези пасайган. Шундай холларда болалар атталарда суякларнинг деминерализацияси юз беради, унча кучли бўлмаган таъсирлар суяклар синишига олиб келади. Қон зардобида Са ва Р миқдори ортиши ҳисобига юмшоқ тўқималарда Са йғилади ва буйракларда тош хосил бўлади.
Витамин Д2 прооксидант хусуситяга эга бўлган кислоталарини, хужайра мембраналарининг фосфолипидларини оксидланишидан сақлайди. Витамин Д етишмаслигининг организмдаги модда алмашинувига салбий таъсири иммун системада хам ўз аксини топади.
Алиментар ва иккиламчи авитаминоз, гиповитаминозлар.
Организамда витамин балансининг узгариши:
Етишмаслик (манфий баланс).
Кўпайиши (мусбат баланс).
Витаминнинг қисман етишмаслиги – гиповитаминоз.
Витаминнинг кўп етишмаслиги – авитаминоз.
Битта витаминнинг етишмаслиги – моногиповитаминоз.
Бир неча витаминларнинг етишмаслиги – полигиповитаминоз.
Меёрдан ошиб кетиши – гипервитаминоз.
Авитаминозлар – овқат таркибида қандайдир витаминнинг бўлмаслиги ёки сўрилишининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган касаллик. Гиповитаминозлар – овқат таркибида витаминларнинг кам қабул қилиниши ёки сўрилишининг пасайиши натижасида келиб чиқадиган касаллик. Алиментар а- ва гиповитаминозлар овқат таркибида витаминларнинг бўлмаслиги ёки кам сақланиши натижасида вужудга келадилар. Иккиламчи а- ва гиповитаминозлар вужудга келади: а)витаминнинг ошқозон-ичак йўлида ёмон сўрилиши натижасида; б)баъзи физиологик ва патологик холатларда витаминларга эхтиёж ортганда (ҳомиладорлик, эмизиш, тиреотоксикоз, кахексик касалликлар); в) ичакда микрофлора ривожланиши натижасида витаминларнинг тез парчаланиши; г)жигар, ошқозон ости бези касалликларида ёғларнинг сўрилиши билан борадиган касалликларда ёғда эрувчи витаминларнинг сўрилиши ҳам бузилади.
Гиповитаминоз сабаблари:
Экзоген:
норационал овқатланиш,
дисбактериоз,
Эндоген:
сўрилишнинг бузилиши,
транспортнинг бузилиши,
коферментлар ҳосил бўлишининг бузилиши,
витаминлар парчаланишининг кўпайиши,
витаминларга физиологик эҳтиёжнинг ортиши.
Ирсий авитаминозлар:
Витаминга боғлиқ
Витаминга резистент. Летал ҳолат билан оғир кечади.
Витамин Дга резистент рахит, витаминга боғлиқ Д рахит, тиаминга боғлиқ мегалобласт анемия, пиридоксинга боғлиқ эпилепсия ва бошқалар
Охирги икки ўн йилликда илгари маълум бўлмаган кўп сондаги ирсий касалликлар очилган бўлиб, уларнинг клиник белгилари авитаминозларни эслатади. Улар илк ёшлик даврида ривожланиб, организмнинг маълум бўлган витаминлар билан таъминланганлигига боғлиқ бўлмайди. Баъзан касалликни мегавитамин терапия билан даволаш мумкин, яъни витаминни физиологик меёрга нисбатан 50-100 баробар кўп берилганда. Бошқа ҳолатларда касалликни катта миқдорда витаминни қабул қилиш орқали хам даволаб бўлмайди (витаминга резистент холатлар). Улар жуда оғир кечади ва ўлимга олиб келади. Витамин Дга резистент, витамин Дга боғлиқ рахит, тиаминга боғлиқ мегалобластик анемия, пиридоксинга боғлиқ тутқаноқ синдроми, пернициоз анемия ва бошқалар адабиётларда ёритилган.
Тўпланган клиник маълумотлар, генетик ва биохимик текширувлар ушбу касалликларни модда алмашинувининг ирсий бузилиши ва витаминлар функциясининг бузилиши билан боғлиқлигини кўрсатди, улар тиамин, пиридоксин, биотин, фолат кислотаси, витамина В12, никотин кислотаси, А, Д, Е, К витаминлари ва бошқалар учун таалуқлидир. Хозирги вақтда бу касалликларнинг ривожланишининг асосий сабаби бўлиб генетик етишмовчилик ётиши аниқланган. Уларнинг натижасида витаминларнинг сУрилиши, нишон хужайраларга транспорт қилиниши, коферментларга айланиши бузилган. Баъзи ирсий витаминлар алмашинуви ва функциясининг бузилиши асосида фермент оқсил қисми синтезининг бузилиши ётиши аниқланган, шунингдек коферментнинг специфик оқсил –апофермент билан боғланиши, холофермент хосил бўлишининг бузилиши кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |