Ўзбекистон ресубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,11 Mb.
bet85/119
Sana28.03.2022
Hajmi2,11 Mb.
#513886
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   119
Bog'liq
222Китоб. ОЛИМОВ.ПЕД ТЕХН.охирг.

Дидактик мақсади. Иш ҳолатини кўра олиш узоқлигига кўмаклашиш, билимларни фаоллаштириш, хотирани чуқурлаштириш ва яхшилашдан иборат.
Методик мақсади. Мустақил равишда комплекс билимлар заҳираси ишлатилади ва шахсий ўқув вазиятини қабул қилиш ҳамда уни тўғри баҳолаш қобилияти ривожлантирилади.
Вариантлари: тушунчалар харитаси, ўрганиш харитаси, семантик тармоқлар, онтологиялар.
Белгилари ва асослари. Ассоциограммалар методи билимларни график тарзда кўрсатиш ва структуралаш учун қўлланилади. Бу метод ўқув-психологик асосларга, мавжуд структураларга янги концепциялар ва тасаввурларни интеграциялашни тушунишга тааллуқли бўлади. Бу методни қўллашда мавзудан марказдан чиққан каби кейинги ғоялар ва деталлар шохалари кўрсатилади, улардан ўз навбатида кейинги шохалар чиқади.
Тушунча ва метод 70-йилларда англиялик Тони Бузан томонидан таклиф этилган. Унинг фикрларининг бошланғич нуқтаси бўлиб талабаларнинг кўпинча «мантиқий ўйлайдиган» бош мия чап ярим шари билан ишлаши деган мулоҳаза бўлди. Шунинг учун, ўзининг ассоциограммалар методи ёрдамида у талабаларнинг бир хил тарзда ҳам чап, ҳам ўнг ярим шарларини фаоллаштирувчи иш ва график кўрсатиш методини ишлаб чиқди, чунки бу метод тасаввур-ижодий фикрлашни ва мантиқий-аналитик фикрлаш орасида қайтар алоқани ўрнатади.
Келиб чиқиши. Бу метод билимларни иерархик ва кўрсатмали структуралаш ҳамда комплекс боғлиқликларни визуализациялаш ҳақида гап борилганда метод сифатида доим қўл келади.
Шунинг учун у айниқса:

  • умумлаштиришларни ишлаб чиқиш;

  • комплекс системаларни кўрсатиш;

  • матнлар ва тушунчаларни системалаштириш;

  • ёзувлар ёки ўқув материалини кўриб чиқиш;

  • лойиҳаларни режалаштириш;

  • ўқув материалини мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш;

  • ғояларни йиғиш ва структуралаш учун фойдалидир.

Қўлланилиш соҳалари. Ўқув машғулотларида бу методни қўллашнинг турли вариантлари берилади. Индивидуал иш, гуруҳ иши ёки бутун синф иштирокидаги мавзуни ишлаб чиқишда бу методни қўллаш мумкин.
Шартлари. Методни амалда қўллаш ёрдамчи воситалар сифатида қуйидагилар керак: оқ, чизиқларсиз қоғоз варағи, қалам, ўчирғич ва рангли қаламлар. Ассоциограммалар албатта рангли бўлиши шарт эмас, аммо рангли бўлганда ахборотни эслаб қолиш осонроқ бўлади. Исталган ҳолатда ассоциограммани слайдларда, флипчартда, доскада ёки компьютер дастури ёрдамида амалга ошириш мумкин.
Ассоциограммани ишлаб чиқишда ҳаракат тартиби қуйидагича бўлади:
1. Мавзу: варақ ўртасида ўзингизнинг асосий мавзуингизни ёзинг ёки чизинг. Альбом форматида ишланг, бу сизга кўпроқ жой беради.
2. Асосий шохчалар: марказда жойлашган мавзудан асосий шохчалар чиқиб, улар мавзуни алоҳида соҳаларга ажратади. Уларга катта ҳарфлар билан калит сўзлар ёзилади, бунда шохчалар калит сўзлардан узун бўлмайди. Яхшироқ кўриниши учун ҳар бир асосий мавзу учун ўз рангини бериш, чизиқ қалинлиги орқали сўзнинг аҳамиятини кўрсатиш мумкин.
3. Шохчалар: асосий шохчалардан шу рангдаги шохчалар чиқади, улар ғоя/фикрларнинг қўшимча босқичларини шакллантиради.
4. Тузатишлар: муҳим бўлмай қолган ахборот рамкага олиниши ва штрихланиши ёки ўчирғич билан ўчирилиши мумкин.
Бориши. Ассоциограмма ўзининг расмлари, белгилари ва турли ранглари билан равшанроқ ҳамда самаралироқ чизилиши мумкин. Ассоциограмма ҳеч қачон охиригача тузилмаган, у ҳали тугалланмаган расмдир, янги ғоялар исталган вақтга уни тўлдириши ва ривож-лантириши мумкин. Калит сўзларни танлашда абстрактдан ҳақиқийга ва умумийдан махсус томонга бориш керак. Агар кўп жой талаб қилинса, талабага бошидан бошлаш ва мавзуни бошқадан белгилаш керак бўлади.

Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish