Амалга ошириш босқичлари. Метод 5 босқичда ўтказилди:
1. Муаммони аниқлаш: биринчи фазада иштирокчилар савол ёки муаммо қўйилиши ҳақида тўлиқ ахборотга эга бўлишади ва уларга ўйин қоидалари тушунтирилади.
2. Ечимлар таклифларини йиғиш: кейин ҳар бир иштирокчи уч устунли ва олти қаторли жадвал сақлаган қоғоз варағини олади. Талаба аввал юқори қаторда ғоя ёки фикрини ёзади.
3.Формулярни кейингисига узатиш: ундан кейин варақ кейинги иштирокчига (масалан, соат миллари бўйича) узатилади.
4.Боғлаш: Бу иштирокчи олдинги иштирокчи ёзган ғоя ҳақида ўйлайди, ва уни мукаммаллаштириш йўлини иккинчи қаторга ёзади, яъни уни ривожлантиради. Яна варақ кейингисига берилади ҳамда шу тарзда давом этади. Шундай қилиб, ҳар бир варақ беш марта узатилади ва охирида 108 та ғоя бўлиши керак. Ҳар бир варақ ҳар бир иштирокчида 5 минутдан кўп турмаслиги керак.
5. Баҳолаш:Кейин таклифларни баҳолаш амалга оширилади. Мавжуд ечимлар таклифлари тушунтирилади ва муҳокама қилинади.
Қоидалар.Ғоялар кесишувчанлиги методи муваффақиятли ўтиши учун қуйидаги асосий қоидалар мавжуд:
- ғоялар кесишувчанлиги методи – бу бошқа иштирокчилар киритган таклифларни танқид қилинишига йўл қўймайдиган методдир. Ғоялар кесишувчанлиги методида олдинга сурилган ғоялар доимо уларнинг кейинги мукаммаллаштирилиши учун ҳисобга олиниши керак, яъни ҳеч қандай муаллифлик ҳуқуқи йўқ – барча энг яхши ғояни амалга ошириш учун биргаликда ишлашади;
-ғоялар тушунарли ёзилганлиги ва тўғри шакллантирилганлигига алоҳида эътибор бериш ҳамда халақит берадиган оралиқ суҳбатларни олдини олиш керак.
Кучли жиҳатлари.Ғоялар кесишувчанлиги методи талабаларга ўзини кўрсатиш, ўзларининг ғояларини структуралаш ва муаммоларни танқидий кўриб чиқиш имкониятини беради. Ғоялар кесишувчанлиги методи бошқа кучли томонлари қуйидагилардир:
ўтказишда кичик харажатлар;
олдинги ғояларни олиш натижасида бир-бирини рағбатлантириш;
тинч муҳитда фикрлаш;
барча учун тенг/бир хил қатнашиш (устунроқ талабалар камроқ таъсир ўтказашади, чунки ҳеч қандай оғзаки фикрлар айтилмайди);
гуруҳ режалаштириш ижодий ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатмайди;