Ўзбекистон Республикасининг темир йўл


III боб. ЮК ТАШИШЛАРНИ ИСТИҚБОЛИНИ БЕЛГИЛАШ



Download 437 Kb.
bet6/11
Sana01.05.2022
Hajmi437 Kb.
#600660
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
УСТАВ гос.язык. версия на 17.04.13 г.

III боб.
ЮК ТАШИШЛАРНИ ИСТИҚБОЛИНИ БЕЛГИЛАШ

18. Темир йўл транспортида асосий оммавий юк ташишлари, одатда, чораклар бўйича тақсимланган йиллик истиқбол режаларга ва ойлар бўйича тақсимланган чораклик режаларга мувофиқ амалга оширилади.


Темир йўл транспортида юк ташишлари ҳажмининг истиқболи вазирликлар ва идоралар, корхоналар томонидан тасдиқланган шакллар бўйича тақдим этиладиган маълумотлар (буюртмалар) асосида темир йўл томонидан ишлаб чиқади.
Темир йўл транспортида юк ташишларининг йиллик ва чораклик истиқдолларини, шунингдек, асосий ойлик ва қўшимча режаларни тузиш тартиби ва муддатлари Юкларни ташиш қоидалари билан белгиланади.
Вазирликлар ва идоралар, юкни жўнатувчи ташкилотлар, шунингдек, темир йўл юк ташувлари истиқболларининг бажарилишини ҳамда умуман темир йўл, унинг минтақавий бўлинмалари, темир йўл станциялари ва ҳар бир юк жўнатувчи бўйича ташишлар истиқболини белгилаш ҳамда ташишларнинг асосий ойлик ва қўшимча режаларини бажариш чоғида давлат манфаатларини таъминлашлари шарт.
Юк жўнатувчилар юкларни ташиш учун ошириб кўрсатилган буюртмалар берилишига йўл қўймасликлари, юкларни ортиш учун асосий ойлик ва қўшимча режада назарда тутилган ҳажмларда ўз вақтида ва бир маромда тақдим этишлари ҳамда юкларни ортиш белгиланган муддатларда амалга оширишлари шарт.
Темир йўл ташишларининг асосий ойлик ва қўшимча режасига ҳамда тузилган шартномаларга мувофиқ барча юклаш ва тушириш пунктлари бўйича вагонларнинг ўз вақтда ва бир маромда берилишини таъминлаши шарт.
19. Темир йўл транспортида юк ташишларининг чораклар бўйича тақсимланган йиллик итиқболлари юк ташувларини белгиланган номенклатурадаги юклар гуруҳлари бўйича ажратган ҳолда юкларнинг умумий ҳажмлари бўйича (тонна ҳисобида) тузилади.
20. Темир йўл транспортида юклар ташишларининг ойлар бўйича тақсимланган чораклик истиқболини тузиш темир йўл томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Чораклик истиқбол режаларда ўртача суткалик ортиш ҳажмлари ойлар ва юкларнинг турлари бўйича тақсимлаган ҳолда тонна ва вагон ҳисобида, шунингдек, муайян йўналишлар орқали юк ташиш топшириқлари назарда тутилади.
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан ортиб жўнатиладиган сабзавотлар, мевалар ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ташиш асосий ойлик ва қўшимча режа бўйича, шунингдек, юк жўнатувчи томонидан ортишдан 5 кун олдин тақдим этиладиган буюртмага кўра амалга оширилади.
Давлат заҳирасидан майда партияларда ва вагонли жўнатмаларда юкланадиган озиқ-овқат ва саноат товарлари, халқ истеъмоли моллари ташиш учун тақдим этилган вақтда қабул қилинади.
21. Юк жўнатувчилар Юкларни ташиш қоидаларида белгиланган муддатларда ташишлар ҳажмларини, белгиланган номенклатурадаги юклар гуруҳининг ташишлари юзасидан юкларнинг турлари, жўнатиш темир йўл станциялари ва бошқа давлатларнинг тайинланган темир йўллари бўйича тақсимланган, Ўзбекистон Республикасининг темир йўли чегарасида ташиладиган юклар бўйича эса – тайинланган темир йўл станциялари бўйича тақсимланган муфассал асосий ойлик режаларни (3 нусхада) тасдиқлаш учун темир йўлга тақдим этадилар. Ушбу буюртмалар юк жўнатувчилар томонидан тонна ва вагон ҳисобида тақдим этилади.
Ташишларнинг асосий ойлик режаси билан бир қаторда юк жўнатувчилар томонидан тайинланган темир йўл станцияларини ёки йўналиш ажралишидаги темир йўл станцияларини кўрсатган ҳолда йўналишлар орқали юкларни ташиш учун буюртмалар тақдим этилиши мумкин. Юк жўнатувчи томонидан юкларни йўналишлар орқали ташиш учун буюртмалар тақдим этилмаган ёки буюртмалар ташишларнинг чораклик истиқбол режасида камайтирилган ҳажмларида тақдим этилган тақдирда, юк жўнатувчи учун бир ойлик йўналишларнинг мажбурий сони темир йўл томонидан ташишларнинг муфассал режасидан келиб чиқиб белгиланади. Ҳаракатдаги таркибнинг тури Юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Юкларни ташишларни муфассал режасининг шакли ва уни тўлдириш тартиби темир йўл томонидан тасдиқланади.
22. Оммавий юк ташишларининг ҳажми катта бўлган тақдирда ташишларнинг асосий ойлик режаларида юкларни юк жўнатувчилар томонидан ҳам (жўнатиш йўналишлари), темир йўл томонидан ҳам поездларни шакллантириш режасига мувофиқ бир йўналишдаги вагонлар гуруҳларини муайян йўналишли поездларга бирлаштириш йўли билан ташкил этиладиган маршрутлар орқали ташиш назарда тутилиши лозим.
Юк жўнатувчилар тошкўмир, кокс, руда, нефть, ғалла-дон юклари, минерал ўғитлар, қурилиш материалари ва бошқа оммавий юкларни, қоидага кўра, ташиш учун жўнатиш йўналишлари орқали тақдим этишлари шарт.
Йўналишлар орқали юклар ташувларини ташкил этиш тартиби Юкларни ташиш қоидалари билан белгиланади.
23. Юк жўнатувчиларнинг транспорт харажатларини қисқартириш ва ҳаракатдаги таркибдан ҳамда темир йўлнинг ўтказиш қобилиятидан янада оқилона (унумли) фойдаланиш мақсадида юк ташувлари юк оқимларининг мақбул йўналишлари схемаларига мувофиқ амалга оширилиши зарур.
Юк оқимларининг мақбул йўналишлари схемалари темир йўл томонидан белгиланган тартибда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
24. Темир йўл минтақавий бўлинмасининг раҳбари режа ойи бошлангунга қадар, юк жўнатувчилар билан келишилган ҳолда, асосий ойлик режани бажаришнинг темир йўл минтақавий бўлинмаси бўйича бир ой ва суткалар мобайнида ташишларнинг бир текис ва бир маромда амалга оширилишини, шунингдек, ташишларнинг йириклаштирилишини ва жўнатиш йўналишлари орқали юкларни ташишлари бўйича топшириқларнинг бажарилишини таъминловчи тартибини белгилайди. Ташишларнинг асосий ойлик режасини бажаришнинг келишилган тартиби ҳисоб юритиш варақасида қайд этилади.
25. Юк жўнатувчи ойнинг ўн кунлиги бошланишидан 3 кун аввал темир йўл минтақавий бўлинмасининг раҳбарига темир йўл станциясининг бошлиғи орқали ўн кунлик бўйича юклаш ҳажмларининг кунма-кун тақвим жадвали билан бирга ортиш учун буюртма тақдим этиши шарт. Темир йўл минтақавий бўлинмасининг раҳбари томонидан юк жўнатувчи билан биргаликда узоқ давр учун буюртмалар бериш тартиби белгиланиши мумкин.
Темир йўл станциясининг бошлиғи ўн кунлик бошланишига бир сутка қолганида ҳар бир юк жўнатувчини ўн кунликда юкларнинг турлари ва бошқа давлатларнинг тайинланган темир йўллари бўйича вагонларни бериш бўйича кунма-кун ўлчамлари ҳақида хабардор қилади.
26. Ташишлар асосий ойлик режасининг бажарилиши ҳисоб юритиш варақасида қайд этилади. Ҳисоб юритиш варақасининг шакли ва уни тузиш қоидалари темир йўл томонидан тасдиқланади.
Ҳисоб юритиш варақаси ҳар бир ҳисобот суткаси тугагач, темир йўл станцияси бошлиғи ва юк жўнатувчи томонидан имзоланади.
27. Темир йўл, унинг айбига кўра инвентарь парк вагонлари берилмаган ҳолларда, юк ташувларининг асосий ойлик режасини бажариш учун юк жўнатувчининг талабига кўра, ортилмаган юкнинг ўрнини кейинги ой мобайнида тўлдириш учун юк вагонларини ажратиши шарт.
Йил чорагининг охирги ойида берилмаган ташиш воситалари кейинги чоракнинг биринчи ойида ажратилиши керак.
Темир йўлнинг айби билан йўл қўйилган ортилмаган юкнинг ўрнини тўлдириш тартиби:
ички алоқа йўлида – юк жўнатувчилар билан келишувга кўра темир йўл орқали;
халқаро алоқа йўлида (экспортга) – ташиш иштирокчилари ҳисобланган бошқа давлатлар темир йўллари билан келишув мавжуд бўлган ҳолларда темир йўл билан юк жўнатувчи томонидан ўрнатилади.
Келишилган тартиб бузилган ҳолларда, темир йўл инвентарь паркининг юк вагонларини бермаганлиги ва юк жўнатувчи ташиш учун юкларни тақдим этмаганлиги сабабли ташишлар режаси бажарилмаганлиги учун жавобгар бўладилар.
28. Темир йўл минтақавий бўлинмасининг раҳбари юк жўнатувчи билан келишган ҳолда йўналишларни тузиш ва ташувларни йириклаштириш, шунингдек, асосий ойлик режа бўйича ортилмаган юкнинг ўрнини тўлдириш мақсадида вагонлар ва контейнерларни беришни зичлаштириши мумкин.
29. Тонна ва вагон ҳисобида ташиш режалаштирилаётган юклар бўйича юк жўнатувчи томонидан ортиш режаси тонна ҳисобида бажарилган ҳолларда юк ортилмай қолган вагонлар чала ортилган ҳисобланмайди ва Юкларни ташиш қоидаларида назарда тутилган ҳолатларда режа бўйича кейинги суткалар учун вагонларни бериш ҳисобига ўтказилади.
30. Темир йўл раҳбари ва темир йўл минтақавий бўлинмасининг раҳбари асосий ойлик режанинг бажарилишига зиён етказмаган ҳолда асосий ойлик режадан ортиқча ёки режадан ташқари, яъни қўшимча режа бўйича юкларни ортиш учун рухсат беришга ҳақлидирлар.
Режадан ортиқча ёки режадан ташқари юкни ортиш учун юк жўнатувчи темир йўл раҳбарига ёхуд темир йўл минтақавий бўлинмасининг раҳбарига ортишдан камида 5 кун олдин буюртма тақдим этиши шарт. Бундай буюртмалар темир йўл станциясининг бошлиғи орқали тақдим этилиши мумкин.
Режадан ортиқча ёки режадан ташқари юклашни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда темир йўл раҳбари ёки темир йўл минтақавий бўлинмасининг раҳбари 3 суткалик муддат ичида ариза берувчига бундай ташишни рад этиш тўғрисида хабар бериши шарт.
31. Темир йўл раҳбари юк жўнатувчиларнинг илтимосларига кўра қуйидагиларга ҳақлидир:
а) станция ичида (бир тариф пункти чегарасида) юкларни ташишга рухсат этишга ҳамда уларни режага киритиш ва ташувлар режасининг бажарилиши ҳисобига қайд этишга;
б) вазирликлар, идоралар, корхоналар ва жисмоний шахслар ҳаракатдаги таркибининг ички алоқа йўлида юкларни ташиш учун умумий фойдаланишдаги темир йўлларга чиқишига рухсат беришга ва ушбу ташишларни режанинг бажарилиши сифатида ҳисобга олишга;
в) режада назарда тутилган юкни жўнатиш темир йўл станциясини темир йўл доирасида ўзгартиришга ҳақли.
32. Темир йўл минтақавий бўлинмасининг раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) юк жўнатувчиларнинг илтимосларига кўра темир йўл минтақавий бўлинмасининг доирасида режада назарда тутилган юкни жўнатиш темир йўл станциясини ўзгартириш;
б) агар Юкларни ташиш қоидаларида ушбу юкни очиқ ҳаракатдаги таркибда ташишга рухсат этилган бўлса, режада кўзда тутилган ёпиқ ҳаракатдаги таркибни очиқ ҳаракатдаги таркибга, шунингдек, очиқ ҳаракатдаги таркибнинг бир турини бошқасига алмаштириш.
33. Темир йўл станциясининг бошлиғи юк жўнатувчиларнинг илтимосларига кўра:
а) юкларнинг режа номенклатурасида назарда тутилган алоҳида гуруҳлари доирасида бир турдаги юкни бошқасига алмаштиришга рухсат этишга;
б) ички алоқа йўлида ташувлар асосий ойлик режасида назарда тутилган тайинланган темир йўл станцияларини Юкларни ташиш қоидаларида белгиланадиган тартибда ва ўлчамларда ўзгартиришга ҳақли.


Download 437 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish