Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш тўҒрисида


-модда. Судловга тааллуқлиликнинг алоҳида ҳоллари



Download 0,79 Mb.
bet77/131
Sana30.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#721527
TuriКодекс
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   131
Bog'liq
ФПК

242-модда. Судловга тааллуқлиликнинг алоҳида ҳоллари
Иморатга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги, мол-мулкни хатлашдан чиқариш ҳақидаги, ер майдонидан фойдаланиш тартибини белгилаш тўғрисидаги даъволар иморат, мол-мулк ёки ер майдони жойлашган ҳудуддаги суднинг судловига тааллуқлидир.
Мерос қолдирувчининг кредиторлари мерос ворислар томонидан қабул қилингунига қадар тақдим этган даъволар мерос мол-мулк ёки унинг асосий қисми жойлашган ҳудуддаги суднинг судловига тегишлидир.
Йўловчи, багаж ёки юк ташиш шартномаларидан юк ташувчиларга нисбатан келиб чиқадиган даъволар белгиланган тартибда талаб қўйилган транспорт ташкилотининг органи жойлашган ҳудудда тақдим этилади.


243-модда. Келишилган судловга тааллуқлилик
Тарафлар ўзаро келишиб, муайян иш учун ҳудудий судловга тааллуқлиликни ўзгартиришлари мумкин.
Ушбу Кодекснинг 242-моддасида белгиланган судловга тааллуқлилик тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас.


244-модда. Қарши даъвонинг судловга тааллуқлилиги
Қарши даъво ўзининг судловга тааллуқлилигидан қатъи назар, дастлабки даъво кўриладиган жойдаги судда тақдим этилади.


245-модда. Жиноят туфайли етказилган зарарлар тўғрисидаги фуқаролик ишининг судловга тааллуқлилиги
Жиноят ишидан келиб чиқадиган фуқаролик даъвоси, агар жиноят иши кўрилаётганда арз қилинмаган ёки ҳал этилмаган бўлса, фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида кўриш учун фуқаролик ишларининг судловга тааллуқлилигига доир умумий қоидаларга биноан тақдим этилади.


23-боб. Қарши даъво
246-модда. Қарши даъво тақдим этиш
Суд иш юзасидан ҳал қилув қарори чиқаргунига қадар жавобгар дастлабки даъво билан бирга кўриб чиқилиши учун даъвогарга нисбатан қарши даъво тақдим этишга ҳақли.
Қарши даъво тақдим этиш даъво тақдим этиш тўғрисидаги умумий қоидаларга биноан амалга оширилади.


247-модда. Қарши даъвони қабул қилиш шартлари
Қуйидаги ҳолларда судья қарши даъвони қабул қилиши шарт:
1) қарши даъво дастлабки даъвони қоплашга қаратилган бўлса;
2) қарши даъвонинг қаноатлантирилиши дастлабки даъво қаноатлантирилишини бутунлай ёки қисман истисно этса;
3) қарши ва дастлабки даъво ўртасида ўзаро боғланиш мавжуд бўлиб, уларни бирга кўриш низо тезроқ ва тўғри ҳал қилинишига ёрдам берса.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish