Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш тўҒрисида


-модда. Даъво рад қилинганида уни таъминлаш чораларини сақлаш муддати



Download 0,79 Mb.
bet80/131
Sana30.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#721527
TuriКодекс
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   131
Bog'liq
ФПК

255-модда. Даъво рад қилинганида уни таъминлаш чораларини сақлаш муддати
Даъво рад қилинган тақдирда, даъвони таъминлаш чоралари суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар сақланади. Бироқ, суд ҳал қилув қарори билан бир вақтда ёки қарор чиқаргандан сўнг даъвони таъминлашни бекор қилиш тўғрисида ажрим чиқариши мумкин.


256-модда. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримлар устидан шикоят қилиш
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши мумкин.
Агар даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим шикоят берган шахсни хабардор қилмаган ҳолда чиқарилган бўлса, шикоят бериш муддати ажримнинг нусхаси топширилган ёки шикоят берган шахсга суд ажрими маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади.


257-модда. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят бериш ёки протест келтириш оқибатлари
Суднинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрими устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши бу ажримнинг ижросини тўхтатмайди.
Даъвони таъминлашни бекор қилиш тўғрисидаги ёки даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш тўғрисидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят берилиши ёки хусусий протест келтирилиши бу ажримнинг ижросини тўхтатиб қўяди.


258-модда. Даъвони таъминлаш натижасида етказилган зарарни қоплаш
Суд (судья) даъвони таъминлаш билан бирга жавобгарга етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплашни даъвогардан талаб қилиши мумкин.
Жавобгар даъвони рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин даъвогарнинг илтимоси билан даъвони таъминлаш учун кўрилган чоралар натижасида ўзига етказилган зарарни қоплашни даъвогардан талаб қилишга ҳақли.


25-боб. Даъво ишларини кўришнинг хусусиятлари
259-модда. Ишга тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича учинчи шахсларни жалб қилиш
Меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ходимларни ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимларни аввалги ишига тиклаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ёки бошқа ишга ўтказишга фармойиш берган мансабдор шахсни учинчи шахс сифатида ишда иштирок этиш учун жавобгар томонига жалб қилиши шарт.
Суд меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ёки бошқа ишга ўтказиш очиқдан-очиқ қонунга хилоф бўлганлигини аниқласа, шу процесснинг ўзидаёқ айбдор мансабдор шахс зиммасига мажбурий прогул ёки кам ҳақ тўланадиган иш бажарилган вақт учун ҳақ тўлаш натижасида ташкилотга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мажбуриятини юклайди. Бундай ҳолларда мансабдор шахсдан ундириладиган сумманинг миқдори меҳнат ҳақидаги қонун ҳужжатларига биноан белгиланади.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish