Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш тўҒрисида


-1-боб. Буйруқ тартибида иш юритиш



Download 0,79 Mb.
bet73/131
Sana30.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#721527
TuriКодекс
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   131
Bog'liq
ФПК

20-1-боб. Буйруқ тартибида иш юритиш
238-1-модда. Суд буйруғи асосида қарзни ундириш
Суд буйруғи ундирувчининг пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ёки кўчар мол-мулкни низосиз талаблар бўйича қарздордан талаб қилиб олиш тўғрисидаги аризаси бўйича судья судда ишни кўрмасдан чиқарган ҳужжатдир.
Суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга. Суд буйруғи бўйича ундирув буйруқ берилганидан кейин ва суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.


238-2-модда. Суд буйруғини чиқариш бўйича талаблар
Суд буйруғи қуйидаги ҳолларда чиқарилади:
1) агар талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса;
2) агар талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса, шу жумладан, агар коммунал хизматлар тўлови бўйича қарзни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса;
(238-2-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 9 апрелдаги ЎРҚ-149-сон Қонуни таҳририда - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 92-модда)
3) агар вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш ҳақидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб арз қилинган бўлса;
4) агар ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса;
(238-2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 9 апрелдаги ЎРҚ-149-сон Қонунига мувофиқ 4-банд билан тўлдирилган - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 92-модда)
5) агар фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзларни ундириш ҳақидаги талаб арз қилинган бўлса.
(238-2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-288-сон Қонунига мувофиқ 5-банд билан тўлдирилган - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 162-модда)


238-3-модда. Суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни
Суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ариза судга ушбу Кодекснинг 22-бобида белгиланган судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилади.
Ариза ёзма шаклда берилади. Аризада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
1) ариза берилаётган суднинг номи;
2) ундирувчининг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ҳамда унинг яшаш жойи (юридик шахснинг жойлашган ери ва реквизитлари);
3) қарздорнинг номи (фамилияси, исми ва отасининг исми) ҳамда унинг яшаш жойи (юридик шахснинг жойлашган ери ва реквизитлари);
4) ундирувчининг талаби ва талабга асос бўлган ҳолатлар;
5) арз қилинган талабни тасдиқловчи, илова этилаётган ҳужжатлар рўйхати.
Кўчар мол-мулк талаб қилинган тақдирда аризада ушбу мол-мулкнинг қиймати кўрсатилиши лозим.
Ариза ундирувчи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан берилаётган аризага унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжат илова этилиши керак.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish