Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш тўҒрисида


-модда. Судга келган тарафнинг ҳуқуқлари



Download 0,79 Mb.
bet70/131
Sana30.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#721527
TuriКодекс
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   131
Bog'liq
ФПК

225-модда. Судга келган тарафнинг ҳуқуқлари
Агар суд мажлисига келган даъвогар ишни жавобгар иштирокисиз сиртдан иш юритиш тартибида кўришга рози бўлмаса, суд ишни кўришни кейинга қолдиради ва келмаган жавобгарга судда такрор кўриладиган вақт ва жой ҳақида қайта хабар юборади.


226-модда. Сиртдан иш юритиш тартиби
Иш сиртдан иш юритиш тартибида кўрилганида суд ишда мавжуд далилларни текшириш билан кифояланади, ишда иштирок этувчи шахсларнинг важ ва илтимосларини эътиборга олиб, ҳал қилув қарори чиқаради, бу ҳал қилув қарори сиртдан чиқарилган деб аталади.
(226-модданинг 1-қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонуни таҳририда - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Иш сиртдан иш юритиш тартибида кўрилганида даъвонинг асоси ёки предмети ўзгартирилиши ёки даъво талабларининг миқдори кўпайтирилиши мумкин эмас.


227-модда. Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорининг мазмуни
Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорининг мазмуни ушбу Кодекс 206-моддасининг қоидалари билан белгиланади. Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида бу ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза бериш муддати ва тартиби кўрсатилган бўлиши лозим.


228-модда. Ҳал қилув қарорининг нусхасини юбориш
Суд мажлисига келмаган тарафга сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорининг нусхаси шу қарор чиқарилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай юборилади.


229-модда. Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорининг устидан шикоят бериш (протест келтириш)
Жавобгар ҳал қилув қарорини сиртдан чиқарган судга шу ҳал қилув қарори чиқарилганидан кейин ўн беш кун ичида уни қайта кўриш ҳақида ариза беришга ҳақли.
(229-модданинг 1-қисми Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 27 августдаги 671-II-сон Қонуни таҳририда - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда)
Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори устидан ушбу Кодекснинг 37-бобида белгиланган тартибда ҳам шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish