Ўзбекистон республикасининг фуқаролик процессуал кодексини тасдиқлаш тўҒрисида


-модда. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш



Download 0,79 Mb.
bet79/131
Sana30.06.2022
Hajmi0,79 Mb.
#721527
TuriКодекс
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   131
Bog'liq
ФПК

250-модда. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза ишни кўраётган судья (суд) томонидан ариза тушган куниёқ жавобгарни ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларни хабардор қилмаган ҳолда ҳал қилинади.


251-модда. Даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб, даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириши мумкин.
Даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш масаласи ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида ҳал этилади. Бироқ, бу шахсларнинг келмаслиги даъвони таъминлашнинг бир турини бошқаси билан алмаштириш масаласини кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Пул суммасини ундириш тўғрисидаги даъвони таъминлашда жавобгар қўлланилган таъминлаш чоралари ўрнига даъвогар талаб қилаётган суммани суднинг депозит ҳисобварағига ўтказишга ҳақли.


252-модда. Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримни ижро этиш
Даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажрим суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш учун белгиланган тартибда дарҳол ижро қилинади.


253-модда. Даъвони таъминлаш чораларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик
Ушбу Кодекс 249-моддасининг 2 ва 3-бандларида кўрсатилган тақиқлашлар бузилганда айбдор шахсларга суднинг ажрими билан энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солинади. Даъвогар бу шахслардан суднинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримини бажармаганликлари оқибатида ўзи кўрган зарарни умумий тартибда ундириб олишга ҳақли.


254-модда. Даъвони таъминлашни бекор қилиш
Даъвони таъминлаш чоралари ишни кўраётган суд томонидан бекор қилиниши мумкин.
Даъвони таъминлашни бекор қилиш масаласи ишда иштирок этаётган шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида ҳал этилади. Бироқ, бу шахсларнинг келмаслиги даъвони таъминлашни бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди.
Ҳакамлик судининг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ҳал қилув қарори даъвони таъминлаш чоралари суд томонидан бекор қилиниши учун асос бўлади.
(254-модда Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 1 августдаги ЎРҚ-106-сонли Қонуни асосида 3-қисм билан тўлдирилган - ЎР ҚҲТ, 2007 й., 31-32-сон, 315-модда)



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish