Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида



Download 1,91 Mb.
bet23/180
Sana23.02.2022
Hajmi1,91 Mb.
#142257
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   180
Bog'liq
uz 2018

Жавобгарнинг важлари
Биз ҳамда даъвогар ўртасида 270 000 000 сўм ҳамда 150 000 000 сўм миқдоридаги кредит маблағларини ажратиш тўғрисида кредит шартномалари тузилган.
Мазкур кредит шартномалари бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида даъвогар ва жавобгар ўртасида гаров (ипотека) шартномалари тузилган.
Ушбу шартномаларга кўра жавобгарга тегишли Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Усмон Носир кўчаси 158-а уй манзилда жойлашган кўчмас мулк гаровга қўйилган.
2010 йил 7 октябрда гаров (ипотека) шартномасини имзолаш жараёнида гаров нарсаси 380 000 000 сўмга баҳоланган, 2012 йил 2 августдаги иккинчи ипотека шартномаси бўйича эса гаров объекти 187 500 000 сўмга баҳоланган.
Аслида гаровга қўйилган мулкнинг қиймати бирмунча қимматроқ ҳисобланади.
Шу сабабли гаров нарсасининг бозор қийматини аниқлаш учун экспертиза тайинлаш лозим.


Суднинг ҳал қилув қарори
Даъво талаблари қаноатлантирилсин.
Жавобгардан даъвогар фойдасига 292 938 656 сўм кредит суммаси ва 4 260 266,17 сўм банк фоизи ундирилсин.
Ундирув гаровга қўйилган Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Усмон Носир кўчаси 158-а уй манзилда жойлашган кўчмас мулкка қаратилсин.
Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси 852 698 120 сўм қилиб белгилансин.


Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ иқтисодий судга иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар, шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган фуқаролар ўртасидаги фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Мазкур Кодекс 26-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисидаги низолар иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Низо кредит ҳамда гаров шартномаларидаги мажбуриятлар тегишли даражада бажарилмаганлиги натижасида келиб чиққан. Низо бўйича тарафлар бўлиб юридик шахслар ҳисобланади. Шу сабабли уни ҳал этиш иқтисодий судга тааллуқлидир.
Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларининг мазмунидан кўринишича, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгарнинг мажбуриятлари кредит ҳамда гаров шартномаларидан келиб чиққан.
ФКнинг 744-моддасининг биринчи қисмига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2010 йил 5 октябрда 22-23-сонли кредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра даъвогар жавобгарга йиллик 19 фоиз миқдорда устама ҳақ тўлаш шарти билан 60 ой муддатга 270 000 000 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2012 йил 30 июль куни 22-56-сонли иккинчи кредит шартномаси тузилган.
Мазкур шартномага кўра даъвогар жавобгарга йиллик 19 фоиз миқдорда устама ҳақ тўлаш шарти билан 12 ой муддатга 150 000 000 сўм миқдорида кредит маблағларини ажратган.
Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида даъвогар ва жавобгар ўртасида гаров (ипотека) шартномалари тузилган.
Гаров (ипотека) шартномаларига кўра жавобгарга тегишли қиймати 567 500 000 сўмлик Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Усмон Носир кўчаси 158-а уй манзилда жойлашган кўчмас мулк гаровга қўйилган.
2010 йил 7 октябрда гаров (ипотека) шартномасини имзолаш жараёнида гаров нарсаси 380 000 000 сўмга баҳоланган, 2012 йил 2 августдаги иккинчи ипотека шартномаси бўйича эса гаров объекти 187 500 000 сўмга баҳоланган.
Кредит шартномаларига биноан жавобгар кредит суммасини ва унга ҳисобланган фоизларни ҳар ойнинг 6 санасигача тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган.
Шу сабабли даъвогар жавобгарга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 296 198 922,17 сўм, шу жумладан 292 938 656 сўм кредит суммаси ва 4 260 266,17 сўм банк фоизини ундиришни ҳамда ундирувни гаров (ипотека) нарсасига қаратишни сўраган.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Кредит шартномаси қарз шартномасининг бир тури ҳисобланганлиги сабабли унга нисбатан қарз шартномасининг қоидалари қўлланилади.
Жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли суд ҳақли равишда ундан 292 938 656 сўм кредит суммаси ва 4 260 266,17 сўм банк фоизи ундириш тўғрисида хулосага келган.
Ишни кўриш давомида жавобгар гаровга қўйилган мулкнинг қиймати аслида бирмунча қимматроқ ҳисобланиши билдирилиб, гаров нарсасининг бозор қийматини аниқлаш учун суд экспертизаси тайинлаш тўғрисида илтимоснома киритилган.
Иқтисодий процессуал кодекс 80-моддасининг биринчи қисмида ишни кўриш вақтида юзага келадиган, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган масалаларни тушунтириб бериш учун суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра ёки розилиги билан экспертиза тайинлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида... гаров шартномасида кўрсатилган миқдордаги бошланғич сотув баҳоси кўрсатилиши лозимлиги, гаровга қўйилган мол-мулкнинг қиймати юзасидан низо вужудга келган ҳолларда, у тарафларнинг илтимосномаси бўйича тайинланган мутахассис (эксперт)нинг хулосасига кўра белгиланиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда гаров нарсасининг бозор қийматини аниқлаш учун махсус билим талаб қилиниши сабабли суд томонидан экспертиза тайинланган.
Экспертиза хулосасига кўра гаровга қўйилган мол-мулкнинг бозор қиймати 852 698 120 сўм эканлиги кўрсатилган.
Шу боис суднинг ҳал қилув қарорида ундирув гаровга қўйилган Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Усмон Носир кўчаси 158-а уй манзилда жойлашган кўчмас мулкка қаратилган ҳамда унинг кимошди савдоси бошланадиган вақтдаги бошланғич сотиш баҳоси 852 698 120 сўм қилиб белгиланган.

* * *



Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Шу боис, бундай ҳолда кредит мажбуриятлари бўйича ундирув ипотека шартномасига асосан гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилмайди.



Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   180




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish